Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

VI БОБ 
 
Ҳайвонлар йил бўйи қул каби ишладилар. Уларнинг ётишида ҳам туришида ҳам ҳаловат йўқ 
эди. Бунинг устига берилаётган овқат ҳам қорниларини тўйдирмасди. Шунга қарамай 
ҳайвонлар жуда хурсанд эдилар. Шикоят қилишни хаёлларига ҳам келтиришмасди. «Ҳайвон 
ферма»сининг келажаги учун жонларини ҳам қурбон қилишга тайёр турардилар. Улар амалга 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
оширишаётган ишларга маъсулият билан қарашар ва келаси авлоднинг фаровон яшаши учун 
бўларни зарурият деб ҳисоблашарди. Ҳайвонлар баҳор ва ёз ойлари ҳафтасига 60 соатлаб 
ишладилар. Тўрт соатгина ухлаш учун вақт бериларди. Ҳаттоки Наполеон якшанба кунларини 
ҳам тушликдан кейин иш вақти деб қарор қилганида норозилик билдирмадилар. Улар учун 
ишлаш кўнгилли эди. Бунинг устига ишга келмаган ҳайвонларнинг емиши камайтириларди. 
Ҳайвонлар чиқарилган қарорларга асосан иш жойларида бошқа вазифалар билан ҳам 
шуғулланишлари лозим эди. Шамол тегирмони қурилиши билан банд бўлган ҳайвонларнинг 
йиғим-терим ишларига эътибори сусайди. Натижада бу йилги ҳосил ўтган йиллардагига 
қараганда пасайиб кетди. Бу йил ҳосил аллақачон йиғиб олинганига қарамасдан ерлар ҳанузгача 
ҳайдовсиз ётарди, кейинги йил олинадиган ҳосил учун ерларни тайёрлаш ишлари ўлда-жўлда 
ётарди. Экиш учун уруғ ҳам тайёрланмаётганди. 
Бу йил қишнинг оғир келишини олдиндан сезиш мумкин эди. Шамол тегирмони қурилиши 
ҳам кутилмаган қийинчиликларни келтириб чиқараётганди. “Ҳайвон ферма”си ҳовлисида 
оҳактош қони бор эди. Ҳожатхонадан эса жуда кўп миқдорда қум ва цемент топилди. Қурилиш 
материаллари тайёрланган бўлишига қарамасдан ҳайвонлар ишни бошлай олишмасди. Бунга 
тўсқинлик қилувчи муаммолар талайгина эди. Айниқса, қурилиш учун ишлатиладиган 
тошларни кесиш ва уларни қандай катталиклардаги бўлакларга бўлиш ҳайвонларни 
ўйлантирарди. Фермада болға, темир ва ломдан бошқа асбоб-ускуналар йўқ эди. Улар 
одамларнинг ишлатиши учун мўлжалланган бўлиб, ҳайвонлар оёқлари билан тута олмасдилар. 
Ҳайвонлар бир неча ҳафталар давомида қийналиб ишладилар. Ишларининг ҳеч унуми 
бўлмасди. Шунда қайсидир ҳайвон янги таклифни ўртага ташлади. Ернинг тортишиш 
қонунидан' фойдаланиш кераклигини айтиб қолди. Бу таклифни ҳайвонлар қувватладилар. Тош 
қонида улкан тошлар жуда кўп эди. Уларни судраш учун ҳам катта куч керак бўларди. 
Сигирлар, отлар, қўйлар, яъни олдинги оёқлари билан нарса тута оладиган барча ҳайвонлар (энг 
қийин ва кескин дақиқаларда ҳатто чўчқаларнинг ўзлари ҳам бунга қўшилишарди) арқон билан 
боғланган катта тошларни қияликдан оҳак қони тепасига судрашарди. Тепаликдан олиб 
чиқилган тошлар кейин пастга юмалатиб юбориларди. Пастликка зарб билан тушган тошлар 
бўлакларга бўлинарди ва майдаланган тошларни судраш олдингига нисбатан осонроқ бўларди. 
Уларни шамол тегирмони қурилиши мўлжалланган ерга отлар, аравалар билан ташишлари 
мумкин бўларди. Ҳаттоки Бенямин ҳам эски араваларга ўзларини қўшдилар. Қўйлар катта-катта 
тош бўлакларини кучларининг борича судрашарди.
Ёзнинг охирги кунларига келиб шамол тегирмони қурилиши тошлар билан таъминланганди. 
Чўчқаларнинг етакчилиги ва назорати остида ниҳоят қурилиш ишлари бошланди. Лекин иш 
жуда секинлик билан борарди. Қурилиш ишлари билан шу вақтга қадар шуғулланишмаган, тош 
уриш, лой қилиш, девор тиклаш каби ҳунарларга малакалари етишмасди. Баъзи қўйлар фақат 
бир тошни тепаликка судраб чиқиш билан иш кунини тугатар эди. Баъзан эса тепаликдан 
ташлаб юборилган тош майдаланмай қолиб, кун бўйи қилинган меҳнат самарасиз кетарди. 
"Шамол тегирмони" қурилишидаги ҳеч бир ишни Боксэрсиз бажариб бўлмасди. Ниҳоятда 
бақувватлиги ва кучлилиги ишни бир оз силжитарди. Унинг кучи бошқа ҳамма. ҳайвонларнинг 
кучи билан тенг эди. Ҳайвонлар арқонга боғланган улкан тошларни қиялик бўйлаб тепалик 
томон тортаётганларида, баъзан тош пастликка сирғана бошларди. Шундай пайтларда Боксэр 
дарҳол ёрдамга шошарди. Якка ўзи бор кучи билан арқонни тепаликка тортарди. Нишабликдан 
тепаликка қараб тортилаётган тошга ҳайвонлар ҳайрат билан қарардилар. Боксэрнинг ҳансираб 
нафас олиши, кўкракларининг дам босгандай кўтарилиб тушиши, туёқларини оғир кўтариб 
қадам босиши, мускулларнинг зўриқиш натижасида бўртиб чиқиши, бутун танасини реза-реза 
терлар билан ювилиши ҳайвонларнинг ҳавасини келтирарди. Бу ҳолатни томошо қилиб 
завқланишарди. Баъзан Кловир кучни меёридан ортиқча сарфлашнинг зарарлиги ҳақида 
гапириб Боксэрни огоҳлантирарди. Лекин Боксэр бундай гапларга қулоқ солишни хоҳламасди. 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish