Жонингизга жон бўлай жонимга дармоним отам. Камтарин пиру бадавлат шавкатим шоним отам



Download 38,55 Kb.
bet11/15
Sana24.02.2022
Hajmi38,55 Kb.
#196452
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Sherali Jo rayev qo shiqlari

27. Карвон
Карвон кўрдим: туялари бўзлаб келар,
Нортуяда менинг ёрим излаб келар. (х2)
Менга берган ваъдалари эсдан чиқиб,
Остонаси тилло юртни кўзлаб келар. (х2)

Пешонангга ёзганидан айрилма, ёр,


Жоним чиқар, қўшиқ айтсам қайрилма, ёр.

Карвон йўли кетгунича қизғалдоқ зор,


Йиғламагин, йиғлагандан дунё безор.
Ўйнаб-ўйнаб, кулиб-кулиб кетайвергин,
Ғамга ўзим харидорман, ўзим бозор.

Пешонангга ёзганидан айрилма, ёр,


Жоним чиқар, қўшиқ айтсам қайрилма, ёр.

Қорли тоғдан наридадир ўзга диёр,


Ўзга юртда келин бўлиб қолишинг бор.
Ўзга юртда ўз юртингни эслаб тургин,
Менга эмас, ўз юртингга бўл интизор.

Пешонангга ёзганидан айрилма, ёр,


Жоним чиқар, қўшиқ айтсам қайрилма, ёр.

Мен-чи, менга гоҳ ғам тўлар, алам тўлар,


Гоҳи шодлик, гоҳида ғам нолам тўлар.
Бу дунёки, мени кўнглим ярим этдинг,
Ярми билан куйласам ҳам олам тўлар.

Пешонангга ёзганидан айрилма, ёр,


Жоним чиқар, қўшиқ айтсам қайрилма, ёр.

Карвон кўрдим: туялари бўзлаб борар, {х2}


Нортуяда мени ёрим излаб борар.
Менга берган ваъдалари эсдан чиқиб,
Остонаси тилло юртни кўзлаб борар.

Менга берган ваъдалари эсдан чиқиб,


Остонаси тилло юртни кўзлаб борар. {х3}

28. Керма манманлик билан
Керма манманлик билан ўрнида турган қошни,
Эл севар одамда бўлган сабр ила бардошни.
Йўлда жонингдин азиз тут сенга чин йўлдошни,
Йўлга сол келса қўлингдин ақли паст бебошни.

Одам ўғли бўлмағайсан бўлмаса сенда вафо,


Эл аро шармандадурсан бўлмаса шарму ҳаё.
Тоза диллар кирюраклар бирла бўлмас ошно,
На қилай бундай кўнгулни бўлмаса унда вафо.
Сақламас сандиқда ҳеч ким қиммати йўқ тошни,
Керма манманлик билан ўрнида турган қошни.

Нокерак бўлма жаҳонда, доимо даркор бўл,


Бағрида яйратган элдан шод-миннатдор бўл.
Гул каби чеҳранг очиб юр, халқ учун гулзор бўл,
Қўлга санчилма тикандек, балки беозор бўл.
Кекса ҳам ҳурматлағай одобли бўлган ёшни,
Керма манманлик билан ўрнида турган қошни.

Ҳар киши кўнгли учун аҳмоққа ҳиммат айласин,


Ҳар киши яхши кишилар бирла суҳбат айласин.
Ҳар киши майли ҳалол меҳнатда роҳат айласин,
Тўкмасин, Чустий, севинч-ла кўзга тўлган ёшни.

Керма манманлик билан ўрнида турган қошни,


Эл севар одамда бўлган сабр ила бардошни.
Йўлда жонингдин азиз тут сенга чин йўлдошни,
Йўлга сол келса қўлингдин ақли паст бебошни.
Эл учун қилсанг зиён, тошларга ургин бошни.

Сақламас сандиқда ҳеч ким қиммати йўқ тошни,


Йўлга сол келса қўлингдин ақли паст бебошни. {х2}



Download 38,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish