32. Дўст бўлсанг ёнимда тур
Келгин-эй, жону дилим, сен менинг ёнимда тур,
Ёнда не, балки маним айланар қонимда тур,
Беқарор қон бу надур, сен ширин жонимда тур,
Беқарор қон бу надур, сен ширин жонимда тур,
Бевафо жон дейдилар, покиза иймонимда тур!
Ҳар ёмону яхши кунда барча имконимда тур,
Ўнгда тур ё сўлда тур, дўст бўлсанг ёнимда тур,
Дўст бўлсанг ёнимда тур, дўст бўлсанг ёнимда тур!
Дўсти кўп қадди букилмас дейдилар қон кечса ҳам, (х2)
Кечмагай мард дўстидан, молу жондин кечса ҳам.
Борма деб гарчи рақиблар зар чопонинг ечса ҳам,
Гарчи тақдир хуш келиб йўлингга гуллар сочса ҳам,
Майли ҳар не кечса ҳам, дўст бўсанг ёнимда тур,
Дўст бўсанг ёнимда тур, дўст бўсанг ёнимда тур!
Молу давлат қўлда бўлса, дўсту ёр ҳам кўп бўлар,
Қайга борсанг олқишу мақтовчилар ҳам хўп бўлар,
Ҳеч қоқилма, гар қоқилсанг, ғийбатчилар тўп-тўп бўлар,
Мунофиқ ҳам сохта дўстинг душманингдек бўлиб қолар.
Майли ҳар не гап бўлар, дўст бўсанг ёнимда тур,
Дўст бўсанг ёнимда тур, дўст бўсанг ёнимда тур!
Ҳар ёмону яхши кунда кўзларим дўст ахтарар, (х2)
Бу кўнгул ҳар сония минг ширин сўз ахтарар,
Кимки они топмади битта гул юз ахтарар,
Чарх уриб ою қуёш ҳам кеча кундуз ахтарар.
Топ, сени ким ахтарар, дўст бўсанг ёнимда тур,
Топ, сени ким ахтарар, дўст бўсанг ёнимда тур!
Нозанинлар базмида айтилар мастона сўз, (х2)
Термулиб жонингни олғай сурмали мастона кўз,
Келгил, эй, жонимки сендан тинглайин дўстона сўз,
Қўлларим туцин белингдин, суртайин пойингга юз.
Базм-хилватхона туз, дўст бўсанг ёнимда тур,
Базм-хилватхона туз, дўст бўсанг ёнимда тур!
Бу жаҳонда дўст йўқ деб қилма оҳ, қилма хитоб,
Ўзни топ ҳам Ҳақни топ дер Тангри берган бир Китоб,
Ҳақни топсанг дўстни топдинг, дўст қидирсанг Ҳақни топ,
Зарра имконинг болъса, бир ғариб кўнглини топ!
Ҳақни топсанг дўстни топдинг, дўст қидирсанг Ҳақни топ,
Зарра имконинг болъса, бир ғариб кўнглини топ!
Ҳақ йўлинда қил савоб, дўст бўсанг ёнимда тур!
Ота-онаға ўғил-қиз меҳрибондир дўст бўлса,
Ҳатто севган севгилинг ҳам вафодордир дўст бўлса,
Юзни бурма, оға-ини гарчи минг хил сўз бўлса,
Етти ёт бегоналар ҳам биродардир дўст бўлса.
Майли ҳар не сўз бўлса, дўст бўлсанг ёнимда тур,
Эй жону дилим, сен менинг ёнимда тур!
Келгин-эй, жону дилим, сен менинг ёнимда тур,
Ёнда не, балки маним айланар қонимда тур,
Беқарор қон бу надур, сен ширин жонимда тур,
Беқарор қон бу надур, сен ширин жонимда тур,
Бевафо жон дейдилар, покиза иймонимда тур!
Қайда турсанг тур вале, дўст бўсанг ёнимда тур,
Ўнгда тур ё сўлда тур, дўст бўсанг ёнимда тур!
Do'stlaringiz bilan baham: |