Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Бошқарувни  марказлаштириш



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Бошқарувни 
марказлаштириш 

қарорлар 
қабул 
қилиш 
ваколатларининг ташкилот учун олий даражада жамланиши. Бошқарув 
марказлашганлигини бошқарувнинг марказлашув коэффициенти билан 
ифодалаш мумкин. 
Бошқарув мақсади – эришмоғи лозим бўлган ижтимоий-иқтисодий 
тизимнинг исталган, имкон бўлган ва зарур ҳолати. Бошқарув мақсадининг 
таърифи – бошқарув жараёнининг бошланғич босқичи. Б.М. – раҳбар 
фаолиятини йўналтирувчи омилдир. У оъектив қонунларнинг талабларига 


343 
мувофиқ бўлиш ва системанинг ҳақиқий ривожланиш имкониятларини 
ҳисобга олиб белгиланиши лозим. 
Бошқарув меҳнати – ташкилотдаги маъмурий-бошқарув ходимлари 
томонидан ташкилотда ўз вазифаларини бажариш соҳасидаги меҳнат 
фаолияти, юмушлари ва ишларининг бир тури. У – жами ижтимоий 
меҳнатнинг таркибий қисмидир. Бошқарув меҳнатининг ижодий, маъмурий, 
операторлик турлари мавжуд. 
Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш - илм-фан ютуқлари ва 
илғор тажрибадан, хўжалик юритишнинг тараққий топган шаклларидан 
фойдаланиш ҳамда техник воситаларни қўллаш асосида маъмурий-бошқарув 
ходимлари меҳнатини ташкил қилиш. Бу ходимларнинг ўзаро ва ишчилар 
билан муносабатини ниҳоятда яхшилаш ва такомиллаштиришга имкон 
яратади. Шунингдек, бошқарув вазифаларини бажариш ҳамда ишлаб 
чиқариш(тижорат)ни муҳандислик-техник ва иқтисодий таъминлаш 
жараёнларида қўлланадиган техник воситалардан фойдаланишни яхшилайди. 
Унинг асосий мақсади ишчилар соғлиғини сақлаган ҳолда ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширишдир. 
Бошқарув тамойиллари – объектив иқтисодий қонуниятлардан келиб 
чиқадиган асосий қоидалар. Бошқарув субъектлари аниқ объектларни 
бошқариш жараёнида уларга таянишлари лозим. Бу тамойиллар бошқарув 
амалиётида объектив қонунлардан онгли равишда фойдаланиш шаклларидан 
бири бўлиб, бошқарувнинг назарий намунасини акс эттиради. 
Бошқарув тизими – бу ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир қилувчи унсурлар 
бирлиги бўлиб, шулар эвазига бошқарув жараёни амалга оширилади, янги 
яхлитлик хусусиятлари вужудга келади. Замонавий бошқарув тизими ўта 
мослашувчан бўлиши лозим, ташкилотнинг ташқи ва ички муҳити омиллари 


344 
ўзгаришларига жавобан дарҳол муносиб ҳолга келади, ташкилот бошқаруви 
ва фаолиятининг юқори самарадорлигини таъминлайди. 
Бошқарув услуби – раҳбар масалаларни ечишда қўллайдиган энг 
характерли ва барқарор усуллар бирлиги, унинг қўл остидагилар билан 
муомала тарзи. Бошқарув услуби умуман жамоа ва корхона(ташкилот)нинг 
фаолияти самарадорлигига жуда кучли таъсир кўрсатади. Аниқ шароитдаги 
бошқарувнинг аниқ услуби объектив ва субъектив омилларга боғлиқ бўлади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish