асосларнинг мажудлиги билан боғлиқ. Улар инсонни нимадир қилишга,
тиришиб ишлашга, яъни ҳаракатларни амалга оширишга мажбур қилади.
Рағбатлантирувчи омиллар инсонга таъсир этишнинг ташқи манбалари
сифатида, уни муайян йўлга буради, ушбу фаолиятга йўналиш ва чегаралар
беради. Инсоннинг ахлоқий реакцияси шунда намоён бўладики, у нима ва
қандай қилиш кераклигини танлайди, аниқ натижага келтирувчи аниқ
ҳаракатларни амалга оширади. Унинг реакцияси рағбатлантирувчи омиллар
билан қаттиқ боғланган, бироқ индивидуал хусусиятга эга. Инсоннинг реак-
цияси унинг муайян ҳаракатлари кўринишида ҳам, у томонидан муайян
мойилликнинг ишлаб чиқилиши кўринишида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Инсон учун содир бўлган оқибатларга қараб унинг ахлоқий реакцияси ушбу
реакцияни кучайтириш ва унга барқарорлик ато этиш мақсадида
мустаҳкамланади ёки ундан воз кечилади. Амалга оширилган хатти-
ҳаракатни мустаҳкамлаш ёхуд ундан воз кечиш инсон хулқини
шакллантиришда ўта муҳим роль ўйнайди, чунки инсоннинг хулқини онгли
равишда тўғрилаш ёки ташкилот учун исталган йўналишга ўзгартириш шу
орқали кечади.
31
Бунда ўрганиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.
Нимадир қилиш зарурлигига дуч келиб, уни қандай қилиш кераклиги
тўғрисида юзага келган ва ўзини тутишни ўрганишнинг эришилган
даражасига асосланган тасаввурга мувофиқ инсон муайян ҳаракатларни
амалга оширади. Мазкур ҳаракатлар унинг учун муайян оқибатларни
келтириб чиқарадиган натижаларга олиб келади. У ўз ҳаракатларининг
оқибатларини қандай қабул қилиши ва баҳолашига қараб, инсон ўз хулқига
доир хулосалар чиқаради. Бу ўзини тутишни янада ўрганишга ва унинг
хулқининг тўғриланишига олиб келади.
Шундай қилиб, инсон хулқининг ўзгаришига ўзини тутишни ўрганиш
оқибати сифатида қараш мумкин. Ўзини тутишни ўрганишнинг ўзи инсон
учун у томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида юзага келган
оқибатлар функцияси ҳисобланади. Мазкур боғлиқликнинг мавжуд бўлиши
ташкилот учун ўз аъзолари хулқини тўғрилаш ва шакллантириш имконини
беради. Раҳбарият ва ташкилотдаги муҳит инсон ўз фаолиятининг муайян
оқибатларига эга бўлиши босқичида унга ўзини тутишни ўргатиш жараёнига
қўшилиб, ташкилот аъзолари хулқи оқибатларини белгилаши ва уни аниқ
мақсадни кўзлаб шакллантириши мумкин.
Инсон ҳаракатларининг оқибатлари ўзини қандай тутганлигига, нима
қилганлигига боғлиқ. Бироқ улар инсоннинг ҳаракатларига баҳо бераётиб,
унинг саъй-ҳаракатлари учун тўловни амалга оширувчи инсонларга бевосита
боғлиқ. Мазкур ҳолатда тўлов кенг маънода инсоннинг хулқига нисбатан
ташқи реакция сифатида тушунилади. У шунда намоён бўладики, инсон ўзи
амалга оширган ҳаракатлар натижасида ниманидир қўлга киритади,
ниманидир йўқотади, нимагадир эришади ёхуд нимагадир эришмайди. Тўлов
моддий мукофотлаш ёки жазолашдан тортиб то сўз билан маъқуллаш ёхуд
айблашгача – турли кўринишларда амалга оширилиши мумкин. Бу ўзини
тутишни ўрганиш учун муҳим аҳамиятга эга, чунки амалга оширилган хатти-
ҳаракатнинг мустаҳкамланиши ёхуд ундан воз кечилишига катта таъсир
32
кўрсатади. Инсонга унинг ҳаракатлари оқибатлари тўғрисида тасаввур
берувчи тўлов мавжуд бўлмаса, амалда хулқнинг сезиларли даражада
ўзгариши юз бермайди, чунки ўзини тутишни ўрганиш содир бўлмайди. Шу
сабабдан инсонларни бошқаришдаги тўлов нафақат меҳнат учун мукофотлаш
ёки ходимлар эҳтиёжларини қондириш воситаси ролини, балки инсоннинг
хулқини ўзгартириш воситаси ролини ҳам бажаради.
Бунда, агар тўловга ўзини тутишни ўрганиш ва хулқни ўзгартириш
нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, тўловнинг амалдаги хулқ-атворнинг
мустаҳкамланишига ёхуд ундан воз кечилишига олиб келадиган қуйидаги
турларини ажратиш мумкин. Биринчиси – бу ижобий тўлов. У шундан
иборатки, инсон учун ёқимли оқибатларга олиб келувчи мукофотлаш амалга
оширилади. Мукофотлаш шакли турлича бўлиши мумкин. Ижобий тўлов
раҳбарият томонидан ходимнинг мақбул хулқини мустаҳкамлаш учун
фойдаланилиши мумкин. Бунда мукофотлаш мақбул хулққа аниқ боғланган
бўлиши керак, яъни инсон нима учун мукофот олганлигини билиши лозим.
Мукофотлаш амалга оширилган мақбул хатти-ҳаракатдан кейин юз бериши
даркор
ва
,
ниҳоят,
мукофотлаш
рағбатлантирилувчи
инсоннинг
манфаатларига мос келиши керак
.
Иккинчи тур бу - салбий тўлов. Унинг моҳияти
шундан иборатки,
мақбул хулқ дарҳол инсон учун номақбул бўлган ҳолатларнинг бартараф
этилишига олиб келади. Масалан, ўзини керакли тарзда тутмайдиган инсонни
атрофдагилар четлаштириб қўяди. У ўзини атрофдагилар нуқтаи назаридан
тўғри тутишни бошлаши биланоқ, улар четлаштиришни тўхтатади.
Тўловнинг бундай турида, ҳудди биринчисидаги каби, атрофдагилар ёки
раҳбариятнинг хулқ ўзгаришига реакцияси имкон қадар тезроқ юз бериши
керак.
Тўловнинг учинчи тури – жазо, у инсоннинг ташкилотдаги раҳбарият
ёки ташкилот учун номақбул хулқига реакция сифатида юз беради.
33
Дастлабки икки хилда мақбул хулқ мустаҳкамланади, учинчисида эса –
номақбул хулқ бартараф этилади. Инсон ўз хатти-ҳаракатининг салбий,
нохуш оқибатларига эга бўлади. Масалан, жарималаниши, мукофотдан
маҳрум бўлиши, танбеҳ олиши мумкин. Вазифа ташкилот аъзоларининг
ташкилот учун номақбул хатти-ҳаракатларини камайтириш ёки бартараф
этишдан иборат. Жазолаш ташқи томондан олиб қаралганда ижобий тўловга
мутлақ қарама-қарши кўринса-да – у ерда мукофотлашади, бу ерда тортиб
олишади, – инсонга ўзини тутишни ўргатиш нуқтаи назаридан бу ундай эмас.
Тўловнинг ушбу хили ижобий тўловга қараганда кам самара беради. Бунинг
сабаби шундаки, жазолаш натижасини олдиндан айтиш қийинроқ, кўпинча
жазолаган раҳбардан хафа бўлиб юриш, ишга бўлган қизиқишнинг йўқолиши
каби билвосита салбий оқибатлар келиб чиқади. Шунинг учун жазолашга
нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, унинг нохуш
оқибатларини диққат билан назорат қилиш даркор.
Тўловнинг тўртинчи тури бу - номақбул хулқни сўндириш. Илгари
ижобий реакция билдирилган номақбул ҳаракатларни амалга оширувчи
инсон, агар ушбу ҳаракатларга нисбатан ижобий реакция билдирилмай қолса,
маълум вақт ўтгач уларни тўхтатади, яъни ушбу ҳаракатларга нисбатан
ижобий реакция билдирилмаса, у ҳолда маълум вақт ўтгач, улар камая
бошлайди.
Тўловнинг турини ва шаклини танлаш инсоннинг хулқини ташкилот
учун мақбул йўналишга муваффақиятли ўзгартириш ишида муҳим роль
ўйнайди. Лекин ўзини тутишни ўргатиш мақсадида тўловлаш вақтини
танлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тўловлашнинг вақтини танлашга нисбатан
иккита ёндашув бўлиши мумкин. Биринчиси бу - инсон томонидан ҳаракат
амалга оширилган ҳар бир ҳолатдан кейин тўловлаш (узлуксиз тўлов).
Иккинчи ёндашув бу - ҳар бир амалга оширилган ҳаракатдан кейин эмас,
балки маълум вақтда тўловлаш (даврий тўлов). Уларнинг амалий натижа
бериши улар қўлланилган вазиятга боғлиқ. Бунда биринчи ёндашув ўзининг
34
ташкилотдаги ролини ўрганаётган ходимга нисбатан қўлланилганда яхши
самара беради. Иккинчи ёндашув эса ташкилот инсоннинг муайян хулқини
барқарорлаштиришни истаган ҳолларда қўл келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |