Жиззах политехника


Пул-кредит сиёсатининг максадлари ва турлари



Download 0,65 Mb.
bet64/99
Sana26.03.2022
Hajmi0,65 Mb.
#512230
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99
Bog'liq
makroiqtisodiyot

Пул-кредит сиёсатининг максадлари ва турлари.


Пул-кредит сиёсати деганда, тулик бандлик шароитида жами маxсулотни ишлаб чикаришга инфлияцияни таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш максадида муомаладаги пул микдорини узгартириш тушинилади. Унинг ёрдамида xар кандай давлат, мамлакатда иктисодий баркарорликни таъминлаш вазифасини xаётга такдим этади.
Xозирда xамма мамлакатларда пул микдорини тартибга солишда очик бозорда операцияларни, яъни давлат кимматбаxо когозларини таклиф килиш усулидан кенг фойдаланилмокда. Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруxи билан биргаликда амалга оширади. Бозорда Марказий банк хазина кимматбаxо когозларини сотиш ёки харид килиш йули билан пул таклифига таъсир этади, яъни пул бозоридаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлайди.
Пул бозорида муомалада пул микдори ортикчалиги мавжуд деб фараз киламиз. Табиийки Марказий банк ортикча пул массасини камайтириш ёки йук килишга xаракат килади. Бунинг учун, у очик бозорда узининг кимматли когозларини аxоли ва банкларга таклиф этади, улар эса уни харид кила бошлайдилар. Давлат кимматбаxо когозларининг (сотиш ёки харид килиш йули билан) таклифи ошиб борган сари, унга булган баxоси пасаяди, уз навбатида унга булган фоиз (яъни, кимматбаxо когозларини сотиб олганларга фоиз шаклида xак туланади) ошади, бу эса унга булган талабни оширади. Банклар ва аxоли кимматли когозларини купрок харид кила бошлайдилар, пировард натижада банкларнинг заxираларини кискаради, уз навбатида бу xол пул таклифини банк мультипликаторига тенг нисбатда кискаришига олиб келади. Бу банк заxира ва пул таклифининг ортишига олиб келади.
Пул - кредит сиёсатини амалга оширишнинг яна бир воситаси, бу xисоб-китоб ставкаси сиёсатидир. Xисоб-китоб ставкасини Марказий банк белгилайди. Агар ушбу ставка паст булса, унда тижорат банклари купрок кредит олишга xаракат киладилар. Бунинг натижасида банкларнинг ортикча банк заxиралари ортиб боради ва муомаладаги пул массаси микдорининг ошиб боришига олиб келади. Агарда xисоб ставкаси микдори юкори булса, унда банклар камрок кредит олишга, олганларини эса кайтариб беришга xаракат киладилар, пировард натижада, ортикча банк заxиралари кискаради, бунинг натижасида эса муомаладаги пул микдори камаяди.
Амалиётда, давлатлар xисоб ставкаси сиёсатини очик бозордаги операциялар сиёсати билан мувофиклаштирилган xолда олиб боришга xаракат киладилар.
Пул кредит сиёсатининг воситаларидан яна бири бу мажбурий банк заxира миъёрини узгартириш сиёсатидир. Мажбурий банк заxира миъёрини Марказий банк белгилайди ва уни узгартириб туради. Агар Марказий банк мажбурий банк заxирасини камайтирса, ортикча банк захиралари ортади, бу эса пул таклифининг мультипликацион ортишига олиб келади. Масалан, ушбу миъёр 25 % булса, унда банкка куйилган 800 сумдан 200 сум мажбурий банк миъёрини ташкил этади. Бунда банк факат 600 сумни карзга бериш мумкин булади. Энди фараз килайлик миъёр 10 % га туширилади, унда банк 720 сумни карзга бериш имкониятига эга булади.
Мажбурий банк захира миъёрини кутариш ёрдамида давлат пул таклифини камайтиради. Зеро бу банкларнинг ортикча банк захираларининг кискаришига олиб келади. Пул-кредит сиёсатини утказишда бу восита бутун банк тизимини асосларига таъсир этади. Шунинг учун у купчилик мамлакатларда ута зарур булгандагина кулланилади.
Хуш пул-кредит сиёсатларининг окибатлари кандай? Давлат томонидан амалга ошириладиган пул-кредит сиёсати ЯММ, бандлик ва баxолар даражасига бевосита таъсир курсатади, фараз киламизки, иктисодиётда ишлаб чикариш кискармокда ва ишсизлар сони ортиб бормокда. Бундай шароитда давлат Марказий банк оркали пул таклифини оширишга, биз юкорида куриб чиккан воситалар ёрдамида амалга оширишга xаракат килади. Бунинг натижасида пул таклифи усади, фоиз ставкаси эса камаяди. Бу эса инвестицияларга булган талабни оширади ва уз навбатида ЯММ микдорининг купайишига олиб келади. Бу билан давлат маълум даврда уз максадига эришади, ишлаб чикаришнинг оркага кетиши тухтайди, ишсизлар сони камаяди, жамиятнинг даромадлари эса ошади.
Пул-кредит сиёсатининг окибати тугрисида гапирганда киска муддатли ва узок муддатли окибатларини фарклаш керак. Агарда киска муддатли даврда давлат пул таклифини ошириш ва бунинг натижасида ЯММ микдорини усишини рагбатлантирган булса, бу билан у маълум даражада самарадорликка эришган булса, узок муддатли даврда эса бу чораларнинг самарадорлиги пасаяди.
Шуни xам эсдан чикармаслик керакки, пул-кредит сиёсати асосида яхлит иктисодиётга пул-кредаит сиёсатининг таъсир жараёнларини урганувчи пул назарияси ётади. Ушбу назария икки хил ёндошувчи иктисодчилар уртасида куп йиллардан бери тортишувлврга сабаб булиб келмокда. Булар такомиллаш-тирилган кейнсиан назария ва замоновий пул микдори назарияси. Ушбу икки назария тарафдорлари xам пул таклифини номинал ЯММ га таъсирини инкор этмайдилар, аммо бу таъсирнинг аxамиятига xар хил баxо берадилар. Кейнсчилар фикрича монетар сиёсат асосига фоиз ставкаси даражаси асос килиб олиниши зарур, монетаристлар фикрича эса пул таклифининг даражаси асос килиб олинган. Кейнсчилар
бозор иктисодиётини тартибга солишда давлат аралашуви шарт деб xисоблашадилар, монетаристлар эса уни ортикча деб xисоблайдилар.
Кейнсчилар пул таклифини ЯММ га таъсирини куйидаги кетма- кетликда амалга ошади деб xисоблашади; пул таклифининг узгариши фоиз ставкасининг узгаришини, у эса уз навбатида инвестицияларга булган талабни узгариши оркали ЯММ га таъсир этади. Монетаристлар эса бу борада шундай дейдилар; пул микдорининг узгариши билан ЯММ узгариши уртасида якинрок алока мавжуд; яъни пул микдорининг узгариши бевосита ЯММ узгаришига олиб келади.
Кейнсчиларнинг асосий тенгламаси куйидагича; ЯММ = С + I + Q + NX ;
Бу ерда, C - аxоли истеъмол харажатлари; I - инвестициялар; Q - давлатнинг товар ва хизматларни сотиб олиш харажатлари; NX - соф экспорт.
Монетаристлар М х V = P х Q тенгламага асосланадилар. Агар
P х Q = ЯММ булса, унда тенгламани куйидагича ёзиш мумкин булади;
M = ЯММ / V ; Бу ерда, M - пул таклифи; V - пулнинг айланиш тезлиги ёки айланишлар сони; P - товар ва хизматларнинг уртача баxоси; Q - сотилган товарлар сони.
Бунда монетаристлар пулнинг айланиш тезлигини баркарор деб xисоблайдилар, кейнсчилар эса аксинча нобаркарор дейдилар.
Xозирда мавжуд булган монетаристик сиёсатнинг моделлари бу икки ёндошувнинг синтез килинган вариантидир. Яъни, бу ёндошувларнинг ижобий жиxатларини кушиб узида акс эттирган монетаристик сиёсатнинг вариантидир. Узок муддатли даврда монетаристик ёндошув купрок ишлатилади. Шу билан бирга киска муддатли даврларда эса давлат фоиз ставкасига таъсир этишдан воз кечмайди.
Узбекистонда пул-кредит сиёсатининг куйидаги йуналишлари мавжуд;

  • давлат томонидан пул массасини олдиндан билиш, уни доимий назорат килиш;

  • Марказий банк томонидан тижорат банкларининг операцияларини пул билан таъминлаш, бунда Марказий банкнинг тижорат банкларига фоиз xисобида кредит бериши назарда тутилади, бу эса уз навбатида Марказий банк томонидан, умуман пул муомаласи соxасини назорат килишга имкон беради;

  • кредит ва бюджет тизимлари уртасида узаро муносабатлар воситасини такомиллаштириш, кредит бериш, бюжет камомади шароитида пул чикариш xисобига эмас, балки давлатнинг кимматбаxо когозларини сотиш xисобига коплаши зарур.

    1. Download 0,65 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish