Жиззах политехника


Давлат томонидан юритиладиган макроиктисодий сиёсатларнинг куринишлари



Download 0,65 Mb.
bet49/99
Sana26.03.2022
Hajmi0,65 Mb.
#512230
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99
Bog'liq
makroiqtisodiyot

Давлат томонидан юритиладиган макроиктисодий сиёсатларнинг куринишлари


Бозор иктисодиёти шароитида давлат мамлакат иктисодиётига бевосита аралашади. Давлатнинг мамлакат иктисодиётига аралашуви макроиктисодий сиёсат оркали амалга оширилади. Бу сиёсатларга биз асосан куйидагиларни киритамиз:
1. Бюджет; 2.Пул-кредит;
3.Дотация; Субвенция; Субсидия; 4. Халк хужалиги баланси;

  1. Солик механизми;

  2. Чегараланган бахолар ва бошкалар.

Давлат бюджет харажатларини (давлат харажатлари ва трансферт туловлари) купайтирилиши ёки кискартирилиши оркали мамлакат иктисодиётига аралашади. Давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари ёки бюджет сиёсатига товар ва хизматларнинг давлат хариди, ЯММ ни таксимлаш ва кайта таксимлаш ижтимоий дастурларни ишлаб чикариш ва амалга ошириш давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар кисмидаги мутаносибликни таъминлаш, ишлаб чикарувчиларга молиявий ёрдам шаклларини курсатиш, нархлар устидан назорат урнатиш, экспорт ва импорт килинадиган товарларга квоталар урнатиш ва шунингдек мамлакат аxолисини xимоя килиш максадида олиб борилаётган чора-тадбирлар мажмуасидан иборат. Аввалом бор у мамлакатда пул массасини тартибга солишга каратилган ва унинг асосий вазифаси булиб нархлар ва реал миллий ишлаб чикариш xажмининг усишига мос келадиган пул эммисиясидан иборат. Бу сиёсатнинг асосий воситаси булиб, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган xисоб ставкасини тартибга солиш, тижорат банкларининг мажбурий равишда Марказий Банкда саклайдиган резерв нормасини узгартириш, кимматбаxо когозлар буйича очик бозордаги операцияларни йулга куйиш ва шунингдек бошка тадбирлардан иборат.
Давлат томонидан хужаликларга курсатиладиган молиявий ёрдамлар дотация, субвенция ва субсидия шаклларида олиб борилади.
Дотация - бюджет ва бюджетдан ташкари фондлардан кайтариб олмаслик шарти билан хужаликларнинг зарарларини коплаш, шунингдек маxаллий бюджетлар мутаносиблигини таъминлаш учун ажратилган пул маблагларидир.
Субвенция - катъий максадлар учун бериладиган дотация тури булиб, ундан фойдаланиш шарти бузилганда уларни кайтариб олиш мумкин.
Субсидиялар - бу пул еки натура куринишидаги ёрдам тури булиб, бюджет ва бюджетдан ташкари фондлардан курсатилади. Субсидиялар бевосита ва билвосита булиш мумкин. Тугри субсидиялар капитал куйилмалар, илмий тадкикотлар, кадрларни кайта тайёрлашларга ажратилган маблаглар. Эгри субсидиялар солик имтиёзлари, имтиёзли шартларда кредитлар бериш, пасайтирилган божхона божлари ва хакозолар.
Бундан ташкари давлат аxолини давлат трансфертлари куринишида xимоя килади.
Баланс - бу икки кисмдан иборат булган иктисодий xисоб-китобдир. Биринчи булимда, ресурсларни ташкил этиш манбалари, иккинчисида улардан фойдаланиш йуллари курсатилади. Икки булимнинг бир - бирига тенглиги ресурслар ва улар истеъмоли мутаносиблигини билдиради. Баланслар - моддий баланслар, мехнат баланслари, молиявий балансларга булинади. Баланслар яна xисобот ва режа балансларига булинади.
Баланслар ёрдамида халк хужалиги тармоклари, турли хужалик юритувчи субъектларнинг иктисодий фаолиятлари хамда моддий ва молиявий булимлар xаракати уртасидаги богликлик таъминланади. Балансларнинг энг асосийларидан бири халк хужалиги баланси xисобланади. Бу баланс жадваллар тизими булиб, унда миллий иктисодни ривожланиш курсаткичлари, ижтимоий махсулот ва миллий даромаднинг xажми ва усиш суръатлари, жамгариш ва истеъмол фондлари, ишлаб чикариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чикариш, аxолининг пул даромадлари ва уларни махсулотлар билан таъминлаш ва бошкалар уртасидаги асосий нисбатлар урин олади.
Бозор иктисодиёти шароитида куп киррали соликлар тизимидан фойдаланилади. Аxоли давлат бюджетига xар ойда олган даромадларига караб даромад солиги тулайди, корхоналар эса олган фойдасига караб фойдадан солик тулайдилар. Шу каби жуда куп мавжуд солик турларидан окилона ва илмий асосда фойдаланиш оркали давлат солик тизими сиёсатини, солик ставкалари микдорларини ва имтиёзлари турларини аниклайди. Ва шу билан бутун макроиктисодий вазиятга таъсир курсатади. Яъни, соликларни узгартириш оркали инвестициялар ва жамгармалар рагбатлантирилади.
Давлат бозор тизимининг фаолият курсатишида баxо механизмидан, хусусан чегараланган баxолардан кенг фойдаланилади. Жумладан чегараланган баxолар аxолини xимоя килиш максадида айрим турдаги озик - овкат махсулотларига белгиланган. Чегараланган баxо унинг хакикий кийматларидан бир неча бароварига кам булиши мумкин. Давлат чегараланган баxони белгилашда унинг бозор баxосидан юкори ва кам белгилаши мумкин.
Кайд этилган нархлар давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари тизимида алохида урин тутади. Бозор тизимида нархлар талаб ва таклифни тартибга солувчи асосий восита xисоблансада, бирок дунёнинг барча мамлакатларида давлат нархларни шакллантириш жараёнига бевосита ва билвосита таъсир курсатади.

    1. Download 0,65 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish