Ижтимоий малакалар
|
ижтимоий хаётда фаол иштирок этиш ва жамоа орасида ўзини тута билиш малакалари.
|
Индивидуал тажриба
|
хар бир шахснинг ўз хаёти давомида орттирган тажрибаси.
|
Индустриал психологияси
|
меҳнат психологиясининг психологик омилларнинг саноатдаги ролини ўрганувчи, психологиянинг қонуниятларига асосланиб, меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари
|
Иш усулларини тасвирлаш
|
меҳнат психологияси сохасидаги илмий текшириш ишларида алоҳида иш усуллари ёки малакаларни уларнинг бажарилиш тартиби бўйича тасвирлашдан иборат текшириш методи.
|
Касб касаллиги
|
муайян касб сохасидаги психик ёки шу касбнинг кўпчилик вакилларига хос бўлган касаллик.
|
Касб психологияси
|
меҳнат психологиясининг касбларни психологик компонентларини ёки муайян касбда ишловчиларга нисбатан қўйиладиган психологик талабларни ўрганиш ҳамда илмий таҳлил қилиш билан шугулланувчи булим.
|
Касб танлашга йўллаш
|
педагоглар, психологлар, врачлар ва бошқа мутахассисларнинг ёшларни онгли равишда касб танлашга тайёрлашдаги маслахати, тушунтиришлари каби тадбирлар тизими.
|
|