Ақлий иш қобилияти
|
ақлий меҳнатнинг бирор турини бажариш учун зарур бўлган жисмоний ва психик функсионал имкониятлар йигиндиси.
|
Ақлий чарчаш
|
нерв тизимининг потенсиал энергиясининг хаддан ташқари кўп сарфланиши натижасида ақлий иш қобилиятини пасайиши.
|
Амалий фаолият
|
инсониятнинг ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида табиатни ва ижтимоий муносабатларни ўзгартиришга каратилган мақсадга мувофиқ фаолияти.
|
Билиш эхтиёжлари
|
билимларни ёки фан асосларини ўзлаштиришга нисбатан кондирилмаган мухтожликни сезишдан иборат фаолият мотиви.
|
Билишга қизиқиш
|
шахснинг воқеликдаги нарса ва хжодисаларни, уларнинг сифат ҳамда хусусиятларини, ўзаро муносабатлари мохиятини, шунингдек, турли қонуниятларни билиб олишга нисбатан доимий барқарор йуналишидан иборат индивидуал хусусияти.
|
Диққатсизлик
|
диққатни муайян объектга йуналтира ва туплай олмаслик.
|
Зехни уткирлик
|
янги ёки мураккаб назарий ҳамда амалий масалаларни хал қилишнинг тўғри йулларини тез топа олишдан иборат акл сифати.
|
|