Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович


Статик ва айланма динамик кучланиш ҳаракатлари давомида мувозанат сақлаш функциясини шакллантирувчи машқлар таркиби



Download 1,44 Mb.
bet33/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39
Bog'liq
Манография

Статик ва айланма динамик кучланиш ҳаракатлари давомида мувозанат сақлаш функциясини шакллантирувчи машқлар таркиби
ва уларни қўллаш методикаси



Т/р

Машқлар номи ва мазмуни

Такрорлар сони ёки давом этиш вақти

Технологик кўрсатмалар

1

2

3

4


Машғулотга тайёрлаш машқлари: чалқанча, орқа билан, ўтирган ва тик турган ҳолатларда “стретчинг” машқларини бажариш

8-10 дақ.

Чуқур нафас олиш – нафс чиқариш ритмига урғу бериш. Букилиш-ёзилиш ва бурилишлар максимал амплитудада бажарилади


Югуриш, вертикал сакраш, оёқдан-оёққа сакраш, акробатик машқлар ва умумий жисмоний машқлар

10-15 дақ.

Машқлар шиддати аста-секин оширилади. УЖМлар катта амплитудада бажарилади


Чалқанча ётган ҳолатда оқларни кўтариб “велосипед”, “қайчи” ва силкитиш (релаксация) машқлари бажарилади

3-5 дақ.

Чуқур нафас олиш ва кескин нафас чиқариш


Гавдани 90° олдинга эгиб, ўнг ва чап томонларга танани ўз ўқи атрофида айлантириш

Чап томонга 10 марта ва ўнг томонга 10 марта

Айланиш ўртача тезликда бажарилади


Гавда-бошни орқага максимал эгиб, ўнг ва чап томонларга танани айлантириш

Чап томонга 10 марта ва ўнг томонга 10 марта

Айланиш ўртача тезликда бажарилади


Чап оёқда тик туриб ўнг оёқни кўтарган ҳолатда турли ҳаракатларни (букиш-ёзиш, олдинга-орқага ва ён томонларга ҳаракатланиш ва ҳ.к.) бажариш вақтида мувозанат сақлаш

2х30 секдан

Машқлар секин тезликда бажарилади



4.7-жадвалнинг давоми

1

2

3

4


Шу машқ ўнг оёқда тик туриб бажарилади

2х30 секдан

Машқлар секин тезликда бажарилади


Чап оёқда “қалдирғоч” ҳолатида туриб мувозанат сақлаш

3х15-20 сек.дан

Бош-гавда-ўнг оёқ горизонтал ҳолатда сақланиши шарт


Шу машқ ўнг оёқда туриб бажарилади

3х15-20 сек.дан

Бош-гавда-чап оёқ горизонтал ҳолатда сақланиши шарт


Ўтирган ҳолатда бошни ўнг ва чап томонларга айлантириш

20-25 мартадан

Бош катта амплитудада ва максимал тезликда айлантирилади


Шу машқлар тик турган ҳолатда бажарилади

20-25 мартадан

Бош катта амплитудада ва максимал тезликда айлантирилади


Тик турган ҳолатда манекенни кўкракка қўйиб ушлаган ҳолатда орқага эгилиб, ўнг ва чап томонларга танани айлантириш

20-25 мартадан

Айланиш ўртача тезликда бажарилади


Енгил атлетикачилар босқонини ўнг ва чап томонларга айлантириш

15-20 мартадан

Айланиш ўртача тезликда бажарилади


Жуфтликда қўл ушлашиб ўнг ва чап томонларга айланиш

15-20 мартадан

Айланиш ўртача тезликда бажарилади


Ўз вазнидаги шерикнинг белбоғидан ушлабкўтариб орқага эгилган ҳолатда ўнг ва чап томонларга айланиш

10-15 мартадан

Айланиш ўртача тезликда бажарилади


Ўз вазнига тенг шерикнинг белбоғидан ушлабкўтариб ўнг ва чап томонларга ўтказиш

10-15 мартадан

Ўтказиш ўртача тезликда бажарилади


4,5,12,14- ва 15-машқлар икки жамоага бўлинган ҳолатда “ким кўп айланиш” (мувозанатни йўқотгунча) бўйича мусобақа ўтказилади

Ким олдин мувозанат йўқотса, у мағлуб деб ҳисобланади

Қайси жамоа курашчилари мувозанатни узоқ сақлай олса, шу жамоа ғолиб деб баҳоланади


1- ва 3-машқлар такрорланади







Жадвалдан жой олган 1-машқлар мажмуасининг эрталабки бадантарбия машғулотида ва ҳар бир тренировка машғулотида қўлланилиши физиологик жиҳатдан устувор аҳамият касб этади. Гап шундаки, инсон организмида кун ва тун бўйи йиғилган “шлаклар” ҳажми (ишлатилиб бўлинган минерал тузлар – К, Ca, Mg, ва ҳ.к., ҳатто заҳарли моддалар – аммиак, сийдикчил, CО2 ва ҳ.к.), агар “стертчинг” ёки қайишқоқлик машқлари бажарилиб турилмаса, бўғимлар, умуртқа поғоналари, нерв-мушак тўқималари, ҳужайра ва толаларида орта бошлайди, уларнинг муайян қисми ҳатто қатламлашиб боради. Натижада янги истеъмол қилинган озиқ маддаларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Қайд этилган тоифага мансуб машқларни мунтазам бажариб бориш натижасида функционал органлар “прессо-депрессор” босим таъсирига учрайди. Тўқималарнинг сиқилиши, эзилиши, бўшашиши, бўғим ва сегментларнинг букилиши-ёзилиши, бурилиши “шлакларни” кўчиришга ва чиқарув органлари томон “ҳайдашга” имкон яратади. Янги озиқ маддаларга жой очилади. Демак, машғулот якунида 3-машқлар мажмуасини қўллаш оёқ мушакларида юзага келган толиқиш аломатларининг бартараф этилиши ва куч-тезкорлик сифатларининг тикланишига имкон яратади. 6,7,8,9,10,11- ва 16-машқлар мажмуаларини ҳар бир тренировка машғулотининг тайёргарлик қисмида, 4,5,12,14-машқларни машғулотнинг асосий ва якуний қисмларида қўллаш тавсия этилади. 13- ва 17-машқлар мажмуаларини фақат машғулот якунида қўллаш мақсадга мувофиқ.


Алоҳида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқилган ва тавсия этилаётган машқлар мажмуасини тўлиқ ҳолда ҳафтасига 2-3 марта мустақил машғулот сифатида қўллаш статик ва айланма динамик кучланиш ҳаракатлари давомида вестибуляр анализаторнинг функционал имкониятини жадал шакллантиради ва мувозанат сақлаш турғунлигини оширади. Ишлаб чиқилган экспериментал мазмунли машқлар моҳияти ва уларнинг функционал хусусиятларидан маълумки, ушбу машқлар мажмуасини белгиланган меъёр ва дидактик тартибда мунтазам қўллаб бориш нафақат анализаторлар (ҳаракат, кўриш ва вестибуляр анализаторлари) функцияларини ҳамда уларнинг интеграл бошқарувида бўлган статик ва динамик мувозанат сақлаш имкониятларини шакллантиради, балки ушбу мажмуа белбоғли курашга хос устувор жисмоний сифатларнинг ҳам сайқал топишига хизмат қилади. Аммо таъкидлаш жоизки, мажмуада қайд этилган машқлар гуруҳлари оралиғида функционал органларни (юрак ритми, нафас олиш ва ҳ.к.) тиклашга мўлжалланган ва тавсия этилган релаксацион-нафас машқларидан унумли фойдаланиш экспераментал машқлар самарадорлигини янада оширади.



Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish