3. Фаол дам олиш жисмоний тарбия дақиқаси ва микропаузаси
Жисмоний тарбия дақиқалари, одатда, жисмоний тарбия паузалари ҳал этадиган вазифалар билан бир хил вазифаларни ечишга хизмат қилади. Шу билан бирга, жисмоний тарбия дақиқалари ва микропаузалар меҳнатни илмий ташкил этиш тизимининг универсал шакллари ҳисобланади, чунки айрим ҳолларда жисмоний тарбия паузаси ва гигиеник гимнастикадан ноқулай санитария-гигиена шарт-шароитлари, ускуна-қурилмаларни тўхтатиш имконияти йўқлиги, узлуксиз технологик жараён ва бошқалар сабабли фойдаланиш мумкин бўлмай қолади. Масалан, електр поездларининг диспетчерлари, машинистлари меҳнатининг хусусияти ва ташкил этилиши уларга узоқ муддатли танаффус қилиш имкониятини бермайди, тез-тез қисқа муддатли танаффуслар эса уларга жуда ҳам зарур. Шунинг учун ҳам уларга жисмоний тарбия дақиқаси мажмуасини бажариш тавсия етилади.
Фаол дам олиш жисмоний тарбия дақиқаси ва микропаузани ишлаб чиқиб, жисмоний тарбияси тизимига киритиш хусусиятлари шундан иборатки, улардан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:
1) жисмоний тарбиянинг бошқа шаклларидан қат'и назар, иш сменасининг ихтиёрий пайтида;
2) деярли ҳар қандай санитария-гигиеник шарт-шароитларда;
3) меҳнатни ташкил этиш шарт-шароитлари ва ишлаб чиқариш технологияси бўйича ускуна ва қурилмаларни тўхтатиш имконияти бўлмаган ҳолларда;
4) алоҳида битта хизматчи қисқа муддатли дам олиш заруриятини сезган ҳолларда индивидуал тарзда.
Жисмоний тарбия дақиқалари ва микропаузалар машқларини танлашда бошланғич гимнастика ва жисмоний тарбия паузаларини танлашда фойдаланилган услубий талаблар инобатга олинади.
Жисмоний тарбия дақиқаси 1-2 дақиқа давом этади ва чарчаш аломатлари сезилаётган мушак гуруҳлари дам олиши учун махсус танланган 2-3 та машқлардан ташкил топган бўлади. Жисмоний тарбия дақиқаларида кучланишни йўқотиш учун ўз-ўзини уқалаш усуллари орқали бўшаштириш машқларидан фойдаланилади ва бу чарчаган мушакларнинг иш қобилиятини тезроқ ва тўлиқроқ тиклаш имкониятини беради.
Умумий чарчашни пасайтириш учун мўлжалланган жисмоний тарбия дақиқаларида машқлар чарчашнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда танланади. Бундай ҳолларда мушакларни зўриқтирувчи ва бўшаштирувчи машқлар, динамик ва статик хусусиятли ҳамда бошқа машқлар қўлланиши мумкин. Машқларни танлашда жисмоний тарбия дақиқаси мақсад ва вазифаларига боғлиқ ҳолда маълум схемага таяниш тавсия етилади. Биринчи машқ, одатда, куракларни тўғрилаш, йелкаларни орқага тортишдан иборат бўлади. Бироқ локал (тор доирада) таъсир етувчи жисмоний тарбия дақиқаларида тортилиш машқи бўлмаслиги ҳам мумкин бўлиб, машғулот эса бирданига чарчаган орган иштирок этадиган машқдан бошланиши ҳам мумкин. Кейинги машқлар чарчашни йўқотиш учун йўналтирилган бўлади. Умумий таъсир комплексида иккинчи машқ – егилишлар, бурилишлар, учинчи машқ эса силтаниш ҳаракатлари бўлади.
Бир хил касб эгалари бўлган одамларнинг бир иш сменасида чарчаши уларнинг турли органларида вужудга келади. Аввал, масалан, қўл, йелка мушакларида чарчоқ пайдо бўлади, оёқлар қўрғошиндек қотиб қолади, кўзлар чарчайди, бош оғрий бошлайди. Шунинг учун, одатда, турли мушак гуруҳлари локал чарчаганда ва умумий чарчаш турлича намоён бўлганда, фаол дам олиш учун фойдаланиладиган жисмоний тарбия дақиқалари мажмуалари серияси таклиф етилади. Бундай мажмуалар бир ойдан кам бўлмаган муҳлатда бир марта ўзгартирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |