Оромгоҳдаги намунавий кун тартиби
№
|
Оромгоҳдаги намунавий кун давомидаги қилинадиган ишлар
|
Соат дақиқа
|
1
|
Уйқудан туриш
|
7.00
|
2
|
Бадантарбия
|
7.00-7.30
|
3
|
Ўринни йиғиштириш, ювиниш
|
7.30-7.50
|
4
|
Ерталабки линейка, байроқ кўтариш
|
7.50-8.10
|
5
|
Нонушта
|
8.10-8.20
|
6
|
Бўш вақт
|
8.20-9.00
|
7
|
Отряд ва звенолар иши, ижтимоий фойдалимеҳнат
|
9.00-9.30
|
8
|
қуёш ва ҳаво ваннасида тобланиш
|
9.30-11.30
|
9
|
Бўш вақт
|
11.30-12.30
|
10
|
Тушлик
|
12.30-13 00
|
11
|
Тушдан кейинги дам олиш
|
13.00-14.00
|
12
|
Чўмилиш
|
14.00-16.00
|
13
|
Тўгараклар иши, бадантарбия
|
16.00-16.30
|
14
|
Машғулотлар, ўйинлар, иккинчи марта чумзилиш, индивидуал машғулотлар
|
16.30-19.00
|
15
|
Кечки линейка байроқ тушириш
|
21.30-22.45-22.00
|
16
|
Уйқуга тайёрланиш, сайр
|
21.45-22.00
|
17
|
Уйқу
|
22.00
|
Ёзги пайтда шаҳарда қолган ўқувчилар учун махсус оромгоҳлар ташкил қилинади. Шаҳар оромгоҳидаги иш барча оромгоҳлардаги каби бўлади, тартиб - линейка, байроқ кўтариш. режали иш олиб бориш, икки ёки уч макол овқатланиш. Шаҳар оромгоҳлари ицирохот боғларида, ўйингохларда, мактабларда жойлашади.
2-мавзулар: Оммавий соғломлаштириш спорт тадбирлари ва уларни ташкиллаш, ўтказиш методикаси
Режа:
1. Гигиеник гимнастика
2. Жисмоний тарбия паузаси
3. Фаол дам олиш жисмоний тарбия дақиқаси ва микропаузаси
4. Тушлик танаффус вақтида жисмоний тарбия
5. Қишлоқ меҳнаткашлари меҳнат режимидаги жисмоний тарбиянинг хусусиятлари
6. Ишдан кейинги тикланишга йўналтирилган жисмоний тарбия
7. Соғломлаштириш-профилактика гимнастикаси
Таянч сўзлар ва иборалар: соғломлаштириш-профилактика гимнастикаси, қишлоқ меҳнаткашлари меҳнат режимидаги жисмоний тарбия, фаол дам олиш, жисмоний тарбия паузаси.
Ижтимоий тадқиқотлар спорт билан шуғулланувчиларнинг меҳнат унумдорлиги спорт билан шуғулланмайдиган шахсларнинг меҳнат унумдорлигидан 3-8% га юқори еканлигини кўрсатади. Бутун мамлакат миқёсида шунинг ўзи катта иқтисодий фойда беради.
Бевосита меҳнат тартибида жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Саккиз соатли иш куни анча сезиларли чарчашга олиб келади, шу сабабли иш куни давомида кучни сақлаш учун меҳнат ва фаол дам олишни оптимал навбатлаш тартибини яратиш керак. Фаолиятнинг бир туридан бошқасига ёки жисмоний машқларни бажаришга ўтиш чарчаган организмнинг тикланишига қулай имконият яратади.
Меҳнат тартибига у ёки бу жисмоний тарбия турини киритиш иш қобилияти динамикасига боғлиқ ҳолда аниқланади. Инсоннинг иш қобилияти иш куни давомида тебраниб (ўзгариб) туради. Дастлаб у паст (ишга киришиш даври) бўлади, кейин кўтарилади ва юқори даражада (мустаҳкам иш қобилияти даври) сақланади, ундан кейин яна пасаяди (компенсацияланган чарчаш даври). Бундай ўзгариш бир иш куни давомида икки марта – тушлик танаффусгача ва ундан кейин такрорланади.
Иш қобилияти фазаларининг кетма–кетлиги иш куни давомида турли шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Бундай шароитларга қуйидаги ташқи омиллар: ишлаб чиқариш фаолияти хусусияти, маънавий-руҳий юклама, гигиеник шарт-шароитлар, ишчининг малакаси ва маҳорати, жинси, иш стажи ва организмининг жисмоний ҳолати киради. Ички омиллар, биринчи навбатда, организмнинг турли органлари ва тизимларининг ҳолатини ўз ичига олади.
Иш куни давомида иш қобилияти ўзгаришининг (кўрсатилган типик вариантдан ташқари) қуйидаги бешта асосий вариантлари ўзаро фарқланади:
йэнгил жисмоний юклама билан, конвеерда – унинг оптимал тезлигида ишлаганда иш қобилиятини доимо ошира бориш;
куннинг биринчи ярмида иш қобилиятини ошириш, кейинчалик юқори даражада нисбатан стабиллик ва аста–секинлик билан пасайтириш; бундай вазият мураккаб бошқарув пултида хизмат кўрсатувчи ходимларга хос;
куннинг биринчи ярмида ва тушликдан кейин ҳам чарчашнинг нисбатан тез ўсиб бориши; бундай вазият жисмоний меҳнат билан шуғулланганларда кузатилади;
тезкорлик билан юқори иш қобилиятига эришиш, кейин унинг пасайиши ва иш кунининг қолган қисмида паст даражада сақланиши; бундай вазият ишчининг кучайтирилган диққат-эътибори ҳамда қўллар билан тез ва аниқ ҳаракатлар қилиши жараёнида, ўта юқори жисмоний кучланиш билан ишлаганида вужудга келади;
иш кунининг деярли бошида бирданига иш қобилиятининг кескин пасайиши; бундай ҳол ўз мазмунига кўра мураккаб ишдагиларга ёки оддий, бироқ тезкор темпда ишлайдиганларга хос.
Бироқ ишлаб чиқаришнинг аниқ бўлимида иш қобилиятини оптималлаштириш воситаларини танлашда унинг фақат иш сменаси давомида эмас, балки сутка давомида, ҳаттоки ҳафта давомида ўзгаришини ҳам инобатга олиш керак.
Инсоннинг иш қобилияти, асосан, сутканинг турли вақтларига боғлиқ бўлади: кундузи организмдаги физиологик жараёнлар юқори шиддат билан, кечаси эса пасайган шиддат билан содир бўлади. Эрталабки сменадаги шиддатнинг энг юксак бўлиши табиий ҳол, албатта. Кечки ва тунги пайтлари ишлаганда эса иккиланган (икки карра кўп) чарчашни: бири – меҳнат фаолиятида бажариладиган ишлардан, иккинчиси – тунги дам олишга табиий талабни йэнгиб ўтишдан чарчашни ҳис этишга тўғри келади (25-чизма).
Иш қобилияти ҳафта давомида ҳам ўзгариб боради. Душанба кунига мослашиш босқичи, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунларига – юксак иш қобилияти мос келади, шанба ва якшанба кунларида эса чарчаш намоён бўлади.
Бутун иш куни давомида хизматчи иш қобилиятининг юксаклигини ва турғунлигини яратиш масаласи меҳнатни илмий ташкил этиш (МИТЕ)нинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жисмоний тарбиясининг шакллари бунга хизмат қиладиган энг таъсирчан воситалар ҳисобланади.
Кўп йиллик тажриба ва илмий тадқиқотлар бошланғич гимнастика таъсири остида мослашиш даврининг қисқариши, организмда физиологик жараёнлар содир бўлишининг тезлашиши, организмнинг иш бажаришга тайёрлик даражаси ортишидан далолат беради. Масалан, юқори малакали ишчиларнинг кун тартибига бошланғич гимнастика киритилганидан кейин мослашиш даври 60 дақиқадан 30 дақиқагача қисқаради. Шу билан бир вақтда, дастлабки ярим соат давомидаги меҳнат унумдорлиги 13,2 % га ортади.
Агар бевосита иш қобилияти пасайиши арафасида жисмоний тарбия танаффуси ёки жисмоний тарбия дақиқаси ўтказилса, у ҳолда бу тадбир билан иш қобилиятини олдинги еришилган даражасида анча узоқ вақт сақлаб туриш мумкин.
Масалан, конвеерда ишлайдиган тикувчиларнинг иш унумдорлиги жисмоний тарбия танаффуси ўтказилганидан кейин бир соат давомида бундай танаффус ўтказилишидан олдингисига нисбатан 6 %га юқори бўлган.
Умуман, жисмоний тарбияни турли шаклларда ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш меҳнат унумдорлигининг ортиши, ишчи ва хизматчилар жисмоний ривожланишининг яхшиланиши, ишлаб чиқаришдаги шикастланишларнинг камайиши, шуғулланувчиларнинг кайфияти кўтарилишида ифодаланади.
Меҳнатни дам олиш билан навбатлашнинг оптимал, илмий асосланган тартиби бутун иш куни (сменаси) давомида ўта чарчашга ўрин қолдирмай, юксак иш унумдорлигини сақлаш имкониятини беради. Намунавий меҳнат ва дам олиш тартиблари 7-иловада келтирилган.
Ишлаб чиқариш соҳасида жисмоний тарбияни янада ривожлантириш машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш усулларининг янги шаклларини илмий асосланиши; функционал мусиқадек, сув муолажасидек, ўз – ўзини уқалашдек, ўз – ўзини руҳий бошқаришдек номахсус таъсир воситалари сингари жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш; қисқа муддатли машғулотлар самарадорлигини ошириш учун хизмат қиладиган ёрдамчи снарядларни ва махсус қурилмаларни қўллаш; ноқулай иш шарт – шароитларида ва узлуксиз технологик жараёнларда жисмоний тарбиянинг кичик кўринишларини тадбиқ этиш; машғулотларнинг индивидуал шаклларини қўллаш жисмоний тарбия билан меҳнатни илмий ташкил этишнинг турли шакллари ўртасидаги янада мустаҳкам алоқа билан боғлиқ.
Меҳнатни илмий ташкил этиш тизимида жисмоний тарбиянинг қуйидаги шаклларини ўзаро фарқлайдилар: бошланғич гимнастика, жисмоний тарбия танаффуси (пауза), жисмоний тарбия дақиқаси, микропауза, тушлик танаффус пайтида жисмоний тарбия машқларини бажариш. Бундай шаклларнинг барчаси меҳнат куни тартибида жисмоний тарбия тадбирларининг тизимини ташкил этади.
Меҳнат хусусиятларига, хизматчиларнинг касбий чарчаш хусусиятига боғлиқ ҳолда турли касб гуруҳлари учун иш сменаси давомида жисмоний тарбия шаклларини навбатма-навбат ўзгартириб, уларни такрорланиши, машғулотлар мазмуни, таркиби, таъсир воситалари ва б. жиҳатидан турли вариантларда қўллаш мумкин. Меҳнатнинг турли жараёнларида жисмоний тарбиянинг узоқ давом этмайдиган шаклларидан (жисмоний тарбия дақиқалари, миропаузалар) кўпроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ, шу билан бирга, оқимлар ва конвейерлардаги узлуксиз технологик жараёнларда машғулотларнинг индивидуал шакли анча фойдали ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |