Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти кафедраси жисмоний маданият назарияси ва методикаси



Download 10,94 Mb.
bet2/103
Sana23.05.2022
Hajmi10,94 Mb.
#608295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
3-курс мажмуа 2020

ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР.

4

6-семестр

1-маъруза. Синфдан ташқари олиб бориладиган жисмоний тарбия ишларига тасниф

70

2-маъруза. спорт байрамларини ташки қилиш ва ўтказиш

82

3-маъруза. академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида жисмоний тарбия

98

4-5-маъруза. махсус ва тайёрлов гуруҳлари билан жисмоний тарбия

107

6-маъруза. Аҳоли жисмоний тайёргарлиги ва саломатлигини белгилаб берувчи “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари.

117

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ.

125

СЕМИНАР МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ.

128

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ.

131

ГЛОССАРИЙ.

134

ИЛОВАЛАР.

139

Фан дастури.

147

Ишчи фан дастури.

157

Тарқатма материаллар.




Тестлар.

161

Ишчи фан дастурига мувофиқ баҳолаш мезонларини қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар.

165



ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР.


6-семестр
1-2 мавзулар. Синфдан ташқари олиб бориладиган жисмоний тарбия ишларига тасниф.
РЕЖА:
1. Ўрта мактабда дарсдан ташқари ишларнинг мазмуни.
2. Дарсдан ва мактабдан ташқари ишларнинг боғлиқлиги.
3. Дарсдан ташқари ишларнинг ташкил қилиш услубияти.
4. Мактабдан ташқари жисмоний маданият ишларини мазмуни.
5. Жисмоний тарбия бўйича спорт ишларини ташкил этиш услубияти.
6. Дам олиш жойларида, маҳаллаларда жисмоний маданият ишларини ташкил этиш.
7. Мактабдан ташқари ишларнинг ўзига хос хусусиятлари.


Таянч сўзлар ва иборалар: мактабда жисмоний тарбия ишлари, дарсдан ташқари ишлар, мактабдан ташқари жисмоний маданият ишлари, маҳаллаларда жисмоний маданият, синфдан ташқари ишлар мазмуни, синфдан ташқари машғулотларни ўтказиш методикаси.

Жисмоний машғулотларнинг дарсдан ташқари формалари учун саломатликни мустаҳкамлаш, иш қобилиятини сақлаб қолиш ва юксалтириш, баданни чиниқтириш ва даволаш, жисмоний ҳамда ирода сифатларини тарбиялаш, шунингдек маълум ҳаракатларга ўргатиш мақсадидаги фаолиятни мустақил равишда ташкил этиш характерлидир.


Синфдан ташқари ишлар мазмун жиҳатдан кўпроқ ихтисослаштирилганлиги, тузилишининг унчалик мураккаб эмаслиги билан дарс формасидан фарқ қилади. Бу кўпинча ўйин ёки мусобақа, ёхуд индивидуал гимнастика ё бўлмаса қандайдир бошқа машқ туридан иборат бўлади. Жисмоний маданият бўйича синфдан ташқари ишларда ўқувчилардан кўпроқ интизомлилик, ташаббускорлик, талаб қилиниб кишини маданий дам олишга ўргатади.
Синфдан ташқари машғулотларни ўтказиш методикаси билан дарс услубияти ўртасида ўхшашлик бор. Уларнинг тузилиши ҳам организмнинг аста-секин ишга киришга боришни, асосий ишни бажариш ва уни охиригача етказиш учун яхши шароит яратишни таъминлапш керак. Юкламаларни меъёрлашда кўмаклашиш ва цраховка пайтида шуғулланувчиларни уюштириш ва машғулот бўладиган жойни тайёрлашда укитувчи томонидан қўлланиладиган метод ва қонун қоидалардан фойдаланишади.
Шу билан бирга аввало дарсдан ташқари машғулотларнинг мутахасисликка қаратилган мазмунига ва машғулотларга раҳбариятлик қилиш характерига боғлиқ методик фарқлар бор. Раҳбарлик қилиш характери бўйича дарсдан ташқари машғулотлар ўтказиш қуйидаги формаларда бўлади: индивидуал «якка тартибдаги» форма, хаваскорлик асосидаги группа формаси, расмий равишдаги группа ва оммавий формалари. Бу формаларининг ҳар бири машғулотларнинг маълум турларини ўз ичига олади. Масалан, кўп ҳолларда туристик саёҳатлар, хаваскорлик саёҳат мухлислари группаси томонидан ўтказилади. Синфдан ташқари машғулотлар ўтказишнинг ҳар бир асосий формаси ўзига хос хусусиятларга эгадир. Якка тартибда машғулотлар. Жисмоний машқлар билан якка тартибда машғулотлар кўпинча бадан тарбия, гигеник гимнастика, чиниқтириш тадбирлари, мустақил жисмоний ва спорт-тайёргарлиги, cайл ва машғулотларнинг баъзи турлари формасида ўтказилади.
Гигиеник гимнастика, чиниқтириш тадбирлари, сайрлар-якка тартибдаги машғулотларнинг ана шу турларининг барчаси кўп куч ва кўп вақт талаб қилмайдиган ҳар кимнинг қўлидан келадиган ишдир. Гигиеник гимнастика индивидуал машғулотларнинг энг оддий ва ташкил этиш қулайбўлган туридир. У кўпинча юриш, югуриш ҳамда 8-10 минут давомида бажариладиган 8-12 та умумий ривожлантирувчи машқлардан иборат бўлади. Гигиеник гимнастика билан кундалик фаолиятга тезда киришиб кэтиш, иш қобилиятини сақлаб қолиш, актив дам олиш учун шуғулланадилар. Машқни хона ичида ёки очиқ ҳавода гантел, тоғ, эспандер каби буюмлардан кенг фойдаланган ҳолда бажарилади. Машғулотлардан кейин ювинишга ўтади.Машқларни шунда Гнгиеник гимнастика чиниқтириш тадбирлари, сайрлар - якка тартибдаги машғулотларнинг ана турли - турларининг барчаси кўп куч ва кўп вақт тапаб қилмайдиган ҳар бир Гигиеник машғулотларга жуда оддий ва ташкил этилиши яхши бўлган жисмоний тарбия туридир. Уюриш, югуришда ҳамда 8-10 минут давомида 8-12 та умумий ривожлантирувчи машқлардан иборат бўлади. Фаолиятга тезда киришиб кэтиш, иш қобилиятини сақлаб қолиш, актив дам олиш учун шуғулланадилар. Машқни хона ичида ёки очиқ ҳавода гантел, тоғ, эспандер каби оғир буюмлардан кенг фойдаланган ҳолда бажарилади. Маштулотлардан кейин ювинишга ўтади. Машқларни шундай танлаш ва меъёрлаш улар организмни аца-секин чиниқтириб боришга, мускулларни барча турларини яхши ишлашга олиб келади. Вақт-вақти билан янгилаб туриш вабориш одамлар эрталабки бадан тарбия ва бошқа машқларни жуда кексайиб кетганларида ҳам шуғулланишлари мумкин ва лозим. Индивидуал машқларнинг бу турлари радио, телевидения орқали матбуотда, лектсияларда кенг тарғиб этишади, жисмоний тарбия системасида муҳим ўрин тутади.
Мустақил жисмоний тайёргарлик «умумний спорт ва амалий-
профессионал» анча мураккабдир. Бундай шуғулланиш вазифа ва
машқларнинг хилма-хиллиги билан ҳам фарқ қилади, кўпроқ вақт турмушда махсус режим ва маълум билимга эга. Мустақил тайёргарлик аслида машғулотларни мустақил равишда доимий ўтказиб боришга боғлиқ.
Жисмоний тарбия бизнинг ҳаётимизда мунтазам равишда шуғулланиб бориш тобора кўп торқалмокда. Бу жисмоний тарбия ва спортнинг ҳаётига сингиб бораётганлигининг ёркин мисолларидан биридир. «Ташкилий равишда шуғулланувчи ҳар бир жисмоний тарбиячи ва спортчи амалда у ёки бу даражада мустақил шуғулланишини ҳам ҳисобга олмок керак.
Индивидуал машғулот ўтказиш одамнинг ғайрат-шижоатига, ташабусига ҳамда ўз интизомига асосланган. Назорат киши кайфиятини таҳлил этишга ва организмнинг морфологик ва финктсионал ҳолатининг баъзи бир объектив кўрсаткичларини ҳисобга олишга асосланган бўлади. Хаваскор группа машугулотлари сайланган базида эса тайинланган шахс раҳбариятлигида ўйинлар, турицик походлар, мусобақалар сингори жисмоний машқ турлари ана шундай типик машғулотлардан ҳисобланади.
Бундай машғулотларнинг энг кўп қамраган тури ўйинлардир. қайси ўйинни танлаш шуғулланувчиларнинг ёши, жинси, касбига боғлиқдир. қайси мақсадга йўналтирилганига қараб хаваскорлик ўйинлари, ўқув-тренировка ўйинлари, соғломлаштириш ўйинлари, кўнгил очар ўйинлар ва мусобақа ўйинларига бўлинади. Масалан, усмирларнинг куча командалари ўртасидаги футбол мусобақалари кенг қамрабган ана шундай машғулотлардандир. Болалар бу мусобақаларга тайёрланар экалар қатор ўқув - тренировка ўйинлари ўтказадилар. Катталар эса соғликни сақлаш ёки кўнгил очиш, бўш вақтларини маданий ўтказиш учун кўпинча теннис, волейбол, городки ва шунга ўхшаш ўйин турлари билан шуғулланадилар.
Бизнинг мамлакатимизда туризм ҳам ўйинлар сингари кенг
қамрагандир. Режали ва хаваскорлик саёҳатлари бир кунлик походлар,
турицик эцафеталар, экскурсия ва сайрлар шулар жумласидандир. Туризм машғулотлари иқлим, об-ҳаво, жой ўзгариб туриш шароитида амалий билимлар маҳорат ва малака ортиришга организм чиниқтириш ва жисмоний фазилатларни тайёрлашга қаратилганлиги билан характерланади. йўлда туристлар тўсиқларни енгиб ўтишга, дам оладиган ва тунайдиган жойлар тайёрлашга, жойларда мўлжал олишга, биринчи тиббиёт ёрдами кўрсатишга, об-ҳавони олдиндан айтиб беришга ўрганадилар. Туризм билан шуғулланиш кўп нарсаларни билиб олишга хизмат қилади. Бидиш фаолиятини муваффақиятли олиб бориш учун турицлар жуда бўлмаганда улкапгунослик ишлари бўйича элементлар билим ва малакага эга бўлишлари-геоморфологик, геологик, ботаниқ, зоологик, энтомологик, годрологик, гилаиситсиологик, спетсиологик. археологик еки тарихий кузатишлар олиб боришни билишлари керак. Йўлда табиатни, тарихий ёдгорликларни мухофаза қилиш бўйича ижтимоий фойдали ишлар олиб бориш, маданий алоқа ўрнатиш, зарур бўлиб колса, ўз меҳнати ва билими билан ёрдам кўрсатиш турицларнинг фуқаролик бурчилир.
Туризм билан шуғулланининг жисмоний тайёрликка таъсири саёҳатнинг қанчалик давом этиши ва мураккаблигига боғлиқдир. қисқа вақтли сайрлар, бир кунлик ва кўп кунлик походлар бир-биридан фарқ қилинади. Саёҳатнинг мураккаблиги релефнинг паст-баландлигига, аҳолининг зичлик даражасига, сафар раёнидаги тўсиқларнинг характерига қараб белгиланади.
Туризм машғулотларининг тарбиявий аҳамияти уларнинг тузилишига ҳам боғлиқ. Айрим элементлар шаклдаги машғулотларни ҳисобга олинмаса, туризм маштулотларининг тузилиши ниҳоятда мураккаб бўлади Поход узоқ юришдан, тўсиқлардан ўтишдан, эрталабки бадан тарбия, ювиниш қўним жойларда ўйинлар уюштириш ва ҳоказолардан иборат бўлиб билиши ўз - ўзига хизмат қилиш тунги дам олишни уюштириш сингари ишлар ҳам қилинади. Бироқ поход ўзининг ғоят мураккаблигига қарамай 1 бутун яхлит машғулот ҳисобланади ва у умумий методик қоида ва талабларга риоя қилинган ҳолда ташкил этилиши, жисмоний тарбия системасининг умумий принтсипларига мувофиқ ўтказилиши керак.
Масадан, машғулотларнинг умумий схемасидан келиб чиқадиган талаблар поход вақтида ҳаракат қилиш графикда амалга оширилади. В категория қийинчиликдаги пиёда саёҳат учун қуйидаги график типик саналади биринчи кун - 10 км, иккинчи кун - 15 км, учунчи кун - 20 км, бир кун дам олиш, кейин - 20, 20, 20, 20, 20, 20, км, бир кун дам олиш, 25, 25, 25, 25, 25,15 км Шундай қилиб, графикда ишга кириша бориш даври «поход 1-4 кунлари асосий иш даври «5-15 кунлар» ва нагрузкани камайтириб асосий иш даврини якунлаш «сўнги кун» кўзда тутилади.
Туристларни уюштириш, нагрузкаларни меъёрлаш, кўмаклашиш ва страховканинг кўпгина приёмлари ўзининг специфик характерига эгадир. Саёҳат турига қараб Туристлар йўлда юришнинг маълум тартибига риоя қиладилар. Масалан, пиёда сайёҳлар соатига 4-4,5 км ўртача тезлик билан юриб, ҳар 40 минутда 10 минутда дам олиш учун тўхтайдилар ва ҳ.к.
Юқоридаги каби спетсифик приём ва қоидалар турицик походлар ўтказишнинг мазмуни ва шарт-шароитларга қараб машғулотлар ўтказиш мумий методикаси конкрет татбиқ этишдан иборат. Уларни билиш ва машғулотларни ташкил этишнинг умумий қоидаларига риоя қилиш поход вақтида ўқув-тарбия вазифаларни кўнгилдагидек ҳал этиш имконини беради. Машғулотнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбариятнинг тўғри танланишига боғлиқ бўлади. Раҳбарият фақат шахсий фазилатларга эта бўлган, ташаббускор кишигина бўлиб қолмай, балки жисмоний машқлар ўтказишнинг методик асосларини, мусобақа қоидасини билиши, походларда қатнашган бўлиши керак ва х.к.
Жисмоний тарбия системасининг барча звеноларида жисмоний тарбиячиларда спортчилар оммаси орасида хаваскор группа машғулотларига раҳбариятлик қиладиган активлар талаблаш бўйича режали равишда тарбиявий ишлар олиб борилади. Бизнинг мамлакатимизда кўп минглаб серғайрат жамоатчилар хаваскорлик машғулотлари билан жисмоний тарбиянинг ташкилий протсесси ўртасидаги ўзаро мустаҳкам алоқани таъминлаб келмоқдалар.
Ўйинлар ва туристик сайёҳлик юришлар ўтказилаётган вақтда раҳбарият танлаш билан бирга ижтимоний-фойдали ишларни бажариш юзасидан турли вазифалар қатнашчилар ўртасида тақсимлаб олинади. Масалан: тутицлар группасидан хўжаликнинг уюштириш озиқ-овқат таъминоти ва ҳ.клар учун масъул кишилар ўйин қатнашчилари орасида эса судянинг ёрдамчилари ўйин ўтказиладиган жойни асбоб-ускуналарни тайёрлаш учун маъсул кишилар ажратилади. Хаваскор группа машғулотларининг мазмуни ва коидалари ҳақида олдиндан шартлашиб олишнинг ғоят муҳим аҳамияти бор. Ўйинларда ҳам айниқса походлар вақтида ҳам машғулотлар мазмуни тўпдан ўзгариб кэтишига қабул қилинган режа ва қоидалардан чекинишга йўл қўймаслик керак. Бироқ ховаскорлик шароитида шунингдек кўзда тутилган ҳолатлар содир бўлиш натижасида шундай қилиш зарурияти туғилиб қолиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда масалани кўпчилик ҳал қилмоги лозим. Ховаскор группа машғулотлари шахснинг коллектив фикри билан ҳисоблашишга, ўзаро ўртоқлик муносабатларига асосланган экани уларни муҳим тарбия воситасига айлантиради.
Мутахассислар раҳбариятлигида амалга ошириладиган жисмоний тарбия дарсдан ташқари жисмоний машқ машғулотларининг спорт мусобалари, корхона ва муассасаларда ўтказиладиган соғломлаштириш машғулотлари, жисмоний тарбия байрамлари намойиш машқлар ва бошқа турлари типик уюшма группа машқлари ҳисобланади. Спорт мусобаларининг функтсиялари хилма - хилдир. Улар айрим спортчилар ва коллективларнинг спорт ютуқларини аниқлаш методи жисомний тарбия ва спортнинг кенг йўлга қўйиш мусобақадошлар ўртасида техник ва тактик ва методик тажриба алмашиш. Шунингдек халқаро алоқалар ўрнатиш халқлар ўртасида ҳамкорликни ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш воситаси бўлиб хизмат қиладилар.
Шу билан бирга барча спорт мусобақалари, интенсив жисмоний машқ машғулотларидир, чунки улар куч ғайрат сарфлаш ҳамда кўтаринки эматсионал ҳолат туфайли мусобақадошларга улкан тарбиявий таъсир кўрсатада. Тажриба расмий мусобақаларда кўп марта иштирок этиш спортчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси ўсишига ёрдам беришини кўрсатада.
Мусобақаларнинг дастурлари ва давом этиш вақти ғоят хилма-хилдир Барча ҳолларда мусобақаларда қатнашиш унга бевосита тайёргарлик кўриш, мусобақалашишнинг ўзи ҳамда уни тугаллашдан иборат бўлади. Бевосита тайёргарлик купиш психологик ва жисмоний тайёргарлик кўриш, мусобақалашнинг ўзи хамда уни тугаллашдан иборат бўлади. Бевосита тайёргарлик кўриш психологик ва жисмоний тайёрланиш ташкилий тадбирларда иштирок этиш, стартга чиқиш олдидан разминка қилишдан иборат.
Мусобақа машқларини бажариш фаолиятнинг барча кўрсаткичлари бўйичанатижаларнинг юксакдиги, тактик маҳорат, ирода ва характернинг намоём бўлиши», гарчи қисқа муддатли фаолият бўлса ҳам куч синашнинг асосий қисми ҳисобланади. Мусобақалар аца-секин одатдаги фаолият тартибига ўтишига кўмаклашадиган енгил машқлар бажариш, мусобақани якунлаш, якунловчи маросимда иштирок этиш билан тугатланади.Спорт мусобақалари, ўзига хос барча хусусиятларига қарамай, жисмоний машқ, машғулотларининг умумий схемаси бўйича ўтказилиши керак. Бунда вазифани конкретлиги, жисмоний тарбия системаси принтсипларига мувофиқлик, барча қатнашчилар учун шароит бир хиллиги, цраховка кипиш мавжудлиги ва шу каби кўпгина методик талабларга фаолият хусусиятларга мослаб риоя қилиши керак. Масалан: спортчиларнинг сихат-саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш, мусобақалар олдидан шифокор кўригидан ўтиш шарт эканлигида, кураш жойининг гигиеник ҳолатини қаттиқ назорат қилиш ва ҳ.к ўз ифодасини топади. Жисмоний тарбия байрамлари, сайллар, машқлар намойиш этишлар, спорт мусобақалари типида ўтказилади. Уларга машғулотлар методикаси ва қонун-қоидаларини яхши биладиган ҳамда тегишлича ҳуқуқ берилган махсус шахслардан иборат ташкилий комитетлар мандат комиссиялари, жюрий, судялар, коллегиялари раҳбариятлик қилади.
Жисмоний тарбия кўпроқ маштулотларнинг аҳамияти, дарсдан
ташқари формалари ҳисобига амалга оширилади. Бу табиийдир чунки ўқиш педагогик жиҳатдан ташкилий жараён сифатида инсон ҳаётида нисбатан кам вақт олади. Масалан: 10 йил ичида мактаба 700 соат дарс ўтказилади. Ўқувчилар билан ўтказиладиган дарсдан ташқари машғулотлари барча формалари учун эса 8000 соатга яқин вақтни эгаллайди Катта ёнли ва кексак кишилар асосан мустақил жисмоний машқ қиладилар.
Ҳозирги кунларда бир томондан меҳнат унумдорлигининг юксалиши ва тарбиявий аҳамиятини, шунингдек одамлар қадимдан бериш жисмоний камолот сари интилишларини ҳисобга олиб жисмоний тарбия ва спорт билан мустақил шуғулланиш халқ турмушига тобора кўпроқ сингиб бориши талаб қилади.
Жисмоний машқ машғулотларининг дарсдан ташқари формаларини халқ турмушига сингдиришни уларни ўтказиш сифатини тубдан яхшилаш билан бирга, қўшиб олиб бориш керак. Масалан, дарсдан ташқари жисмоний, машқ машғулотларини илмий жиҳатдан асосланган, инсоннинг бутун ҳаёти режими билан органик боғиллик системага келтириш ва шу йўл билан унинг меҳнати кундалик турмуши, дам олишига амалда ёрдам кўрсатиш ғоят муҳимдир. Шу муносабат билан машғулотларнинг дарсдан ташқари формаларини ўтказиш методикаси илмий жиҳатдан ишлаб чиқилмокда ҳар қайси ана шундай машғулотнинг хусусиятлари ва тарбиявий, имкониятлари аниқланмоқда. Посёлкаларда, турар жой квартираларида, ЖЕК ларда ҳамда аҳоли дам оладиган жойларда спорт иншоатлари қурилишининг кенгайтирилиши кундалик турмушда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Жисмоний машқ машғулотларининг дарсдан ташқари формаларини пропаганда қилишни ҳамда бу машғулотларни малакали ўтказадиган жамоатчи активлар тайёрлашни кучайтириш ва яхши оммавий жисмоний тарбия ҳаракатини янада рнвожлантиришнинг муҳим шартидир.
Дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар ўтказишнинг кўриб чиқилган методик асослари умумий характердадир. Уларга амал йилиш ўқитувчи ёки жисмоний машқ билан муцкал шуғулланувчиларни ерик хатолардангина сақлайди. Чунки бу қоидаларда ўқувчилар ҳаракат фаолиятининг машқ ўтказиладиган жойини ташкил этиш ва ҳ.к.ларнинг энг тепик шарт-шароитларигина ҳисобга олинган Амалда эса маштулотларнинг муваффақиятли чиқиши фақат умумий факторларгагина эмас балки бир қатор конкрет ҳалат ва шароитларга боғлиқдир. Уларни хеч қандай қоидаларда тутишнинг иложи йўқ. Шунинг учун машғулотларнинг юксак савияда ўтказиш уни ташкил этишнинг ратсионал методикасини билиш билан бирга ижодий ёндашишни ҳам талаб этади.
Ижоднинг моҳияти жисмояий машғулотларнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишнинг энг яхши йўлларини қидириб топишдан иборат Машғулотлардаги конкрет шароитни тўғри баҳолай олиш, одамларни жисмоний тарбиялаш қонуниятларини ҳамда турли ёшдаги кишиларни ўзига хос томонларини билиш ва энг асосийси, машғулотлар ўтказишдаги қотиб қолган методларга танқидий муносабатда бўлишдан иборат дадил, методик фикр ижод учун асосий манба сифатида хизмат қилади.
Мактабда ўқувчилар кун тартибида олиб боридадиган жисмоний тарбия ишларига машғулотгача гимнастика, яъни биринчи дарс
бошланишидан олдин ўтказиладиган гимнастика дарс жараёнига олиб
бориладиган физминуталар, узайтирилган танаффусларда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар, сайрлар ва кун тартибидаги спорт соатлари киради. Бу жисмоний тарбия шаклларини мактаб кун тартибида ўтказишда албатта ўқув яъни «дарс» ва синфдан ташқари олиб бориладиган жисмоний тарбия шаклларини ҳам ҳисобга олган ҳолда нагрузкаларни бошқариш лозим. Ҳар куни биринчи дарс бошланишдан олдин ўтказиладиган жисмоний машқлардир. Мақсад - ўқувчиларнинг диққатини иш фаолиятини жалб этиш яъни дарсга тайёрлашдир. Дархакикат, мактабга болаларнинг баъзи бирлари олдин келса бошқалари гимнастика бошланиши пайтига етиб келалилар. Ўқувчиларнинг баъзи бирлари мактабга келганга қадар ўйнаб югуришга улгурган бўлса баъзи бирлари кечикмаслик учун шошилиб келишади. Айримлари шошлимасдан. Ланж ҳоллатда келадилар яъни ҳамма ўқувчиларнинг ҳам дарс бошланишидан олдин диққати бир хил бўлади.
Шунинг учун асосий вазифа ҳамма болалар дикктини ақлий меҳнатга жалб этишдир, яъни бирини тинчлантириш, бирини эса уйғотишдир. Ана шунинг учун ҳам машғулотдан олдин ўтказиладиган гимнастика айни муддаодир. Махсус танлаб олинган машқлар болаларни тинчитади, улардаги хаяжонланиш ҳолатини босади, бошқаларни тетиклаштиради.
Машғулотгача ўтказиладиган гимнастиканинг ҳар бир комплекси:

  • мускул ва юрак-томир системасига ҳар томонлама таъсир кўрсатиши;

  • ўқувчиларнинг қадди-қоматига ижобий таъсир кўрсатиши,

  • нагрузкани такомиллаштирилиши,

  • машқларнинг ўқувчиларга тониш бўлиши ва енгил бажарилиши:

  • эмотсинал ҳолатни ошириш;

  • ўтказиш жойининг талабга жавоб беришни тақозо этади.

Дарсдан олдин бажариладиган гимнастикани ҳар бир шаҳар ва қишлоқ мактабларида ўтказилиши шарт. Мактаб маъмурияти ва жисмоний тарбия ўқитувчилари бу тадбирни яхшилаб йўлга қўйиши учун ўқитувчилар коллективи, ўқувчилар, жисмоний тарбия активи ва ота-оналар билан биргаликда тайёргарлик ишини олиб бориши керак.
Агар педагоглар советида дарсдан олдин ўтказиладиган гимнастика жиддийроқ мухокама қилинса бу ҳолда гимнастика мактаб ҳаётига тезроқ сингади. Машгулоларгача ўтказиладиган гимнастика мактаб директорининг буйруғи билан эълон қилинса, янада яхши бўлади, чунки бу ҳолда ўқувчиларнинг интизоми яхшиланиб бу муҳим тадбирга бутун коллектив сафарбар қилинади.
Республикамизнинг иқлим шароитини ҳисобга олиб, мактаб майдончасига қум-шағал ётқизиб шаббалаш ва атрофига дарахт ўтказиш ёки ёмғирдан сақлайдиган ва иссиқ кунларда салқин беради соябонлар ўрнатиш керак. Жисмоний тарбия ўқитувчиси дарсдан олдин гимнастика машғулотларини ўтказиш учун энг яхши спортчи ёшлардан ўзига активларини тайёрлаши лозим. Машғулотгача гимнастика машқлари ўтказувчиларни тайёрлашдаги энг яхши йул семинар ўтказишдир.
Семинарда қуйидаги шартлларга амал қилиши керак.
1. Ҳар бир ёшдаги ўқувчиларнинг жамоатчи инцрукторлари билан машқлар комплексини алоҳида-алоҳида ўрганиш.
2.. Ҳар бир машқнинг номини айтиб, унинг қандай бажарилишини ўқувчиларга кўрсатиб, уларга машқни бажариб кўришни таклиф қилиш, машқнинг тасирини тушунтириб, бажаришда йўл қўйилган хатоларни эслатиб ўтиш.
3. Инцрукторларга ҳамма машқларни белгиланган тартибда бажартириб, ҳар бир ҳаракат ва ҳолатлар тўхтаб-тўхтаб, уларни аниқ ижро этиш.
4. Ҳаракатларни аниқ бажара олмаган ўқувчиларга шу ҳаракатни пухта ўрганиб олгунларига қадар ҳаракатларни такрорлаш.
5. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ва синф раҳбариятлари синфда машқлар комплексини ўргатаётган пайтларида ўқувчиларнинг жамоатчи инцрукторлик талабларини тўғри бажаришларига кўмаклашишлари лозим.
Ўқувчиларга машқлар комплексини жисмоний тарбия дарсларида ўргатиш мумкин. Шунингдек бу комплекс чиройли ёзилиб мактабнинг кўзга кўринарли жойга осиб қўйилиши лозим. Ўқувчилар бу комплексни уйида ўзлари муцакип равишда такрорлайдилар. Жисмоний тарбия дарсларидан вақтинча ёки бутунлай озод этилган ўқувчилар шифокорнинг маслахати уйда ҳар куни зрталаб гигиеник гимнастика машқлари комплексини бажаришлари лозим.
Кўпчилик мактабларнинг тажрибасига асосан ўқувчиларда дарсдан олдин ўтказиладиган гимнастикага хавас уйғотиш учун синфлирга мусобақа ташкил этилиб махсус саломатлик бурчаги тузиш. Унга натижаларни ёзиб боришлари шарт. Бунинг учун жисмоний тарбия активидан судялар танланиб улар
ҳар бир синфда машқларнинг бажарилиши, хулки, активтилини ўқувчиларнинг уюшқоқлиги кўп жиҳатдан улар билан олиб берилган
тайёргарлик ишларига боғлиқ бўлади. Машқларни бажариш учун ҳар бир синфга майдонда алоҳида доимий жой ажратиб қўйиш лозим Гимнастика машқлари мусиқа билан ўтказилса янада яхши бўлади. Дарсдан олдин ўтказиладиган гимнастика машқлар комплекси бошланғич синфларда 7-8 минугача давом этади. Ҳар бир машқлар комплексини ўқувчиларга бир ҳафта давомида бажартириш мумкин. Ўқувчиларда машқ бажаришга бўлган хавасни ошириш мақсадида ҳар икки-уч кундан кейин комплекснинг бирор қисмини ўзгартириб туриш лозим Албатта, I-IV синфлар учун машқлар комплексини олдин жисмоний тарбия ўқитувчисининг ўзи тузиб беради, кейинчалик эса бу ишни жамоатчи инструктор ёки спорт даражасига эга бўлган спортчиларга топшириш керак. Жисмоний машқлар комплекси ҳамма асосий мускулларга тасир этадиган қилиб тузилиши лозим.
Дарсдан олдин бажариладиган гимнастиканинг асосий мазмунини умумривожлантирувчи машқлар ташкил қилиб улар бутун организмни, барча мускулларни ривожлантиришга қаратилгандир. Ҳамма ўқувчиларни бир майдонга жойшаштир имконига эга бўлган мактабларда бу машқларни юриш, югуриш ҳаракатлари билан тўлдириб бориш тавсия этилади. Машғулотгача ўтказиладиган гимнастика машқларини ҳам муайян бир изчилликда қўллаш, уларнинг организмга таъсирини аца-секин ошира бориш керак. Дарсдан олдин бажариладиган гимнастикани юришдан, мускулларга нормал тасир зтадиган.

Download 10,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish