Қуйидаги ҳолларда зарар етказиш: - ушлаш воситалари ва усулларига;
- қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига;
- шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади ва ҳаётга ёки соғлиққа қарши қаратилган жиноят сифатида квалификация қилинади.
БУЙРУҚ ЁКИ БОШҚА ВАЗИФАНИ ИЖРО ЭТИШ . Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш деб - шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказишда ифодаланадиган ҳаракатига айтилади.
Бундай шахснинг ҳаракати жиноят деб топилмайди ва жиноий жавобгарликни истисно қилади.
Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, ўша ноқонуний буйруқ берган шахс билан биргаликда умумий асосларда жавобгарликка тортилади ва уларнинг ҳаракатлари иштирокчиликда содир этилган жиноят деб баҳоланади.
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни ёҳуд мансаб вазифасини бажармаган ёки бузган шахс жавобгарликка тортилмайди. Лекин шахс амалда содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, у умумий асосларда жавобгарликкатортилади. Айрим ҳолларда буйруқни бажармасликнинг ўзи жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Масалан: ЖК 279-моддаси “Бўйсунмаслик” жиноятида. Шундай ҳолларда шахс ноқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни бажармаса ва ушбу буйруқнинг ғайриқонунийлигини билмаган бўлса, унинг ҳаракатларини ЖК 279-моддаси билан квалификация қилиниши лозимлигини англатади.
КАСБ ЁКИ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ АСОСЛИ ТАВАККАЛЧИЛИК. Ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказишда ифодаланадиган жиноят деб топилмайдиган ҳаракат тушунилади.
1.
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчиликни ҳуқуқий асосли деб топиш шартлари.
- таваккалчилик ижтимоий фойдали мақсадга йўналтирилганлиги;
- таваккалчилик қилмай туриб ижтимоий фойдали мақсадларга эришиб бўлмаслиги;
- таваккалчилик замонавий илмий техника билимлари ва тажрибаларига мувофиқ келганлиги;
- жиноят қонуни билан қўриқланадиган бошқа манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлишлиги.
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилишда кўзланган ижтимоий фойдали натижага эришилмаган ва келтирилган зарар ижтимоий фойдали мақсадга эришиш натижасида олиниши мумкин бўлган фойдали натижадан кўпроқ бўлган тақдирда ҳам етказилган зарар жавобгарликка сабаб бўлмайди.