- кам аҳамиятли қилмишлар (ЖК 36-м.);
- зарурий мудофаа (ЖК 37-м.);
- охирги зарурат (ЖК 38-м.);
- ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш (ЖК 39-м.);
- буйруқ ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш (ЖК 40-м.);
- касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик (ЖК 41-м.).
КАМ АҲАМИЯТЛИ ҚИЛМИШЛАР. Кам аҳамиятли қилмиш деб -жиноят қонунида жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари расмий жиҳатдан мавжуд бўлсада, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган жиноят ҳисобланмайдиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликка айтилади.
Шахс амалда содир этган қилмишини кам аҳамиятли қилмиш деб топишнинг - объектив ва субъектив мезонлари мавжуд.
Объектив мезони - шахс содир этган қилмишининг ташқи томонини ифодалаб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга амалда етказилган зарар миқдорини ифодаласа;
Субъектив мезони -шахснинг мақсади йўналтирилган зарар даражасини ифодалайди.
Агарда шахснинг қасди кўп ёки жуда кўп миқдордаги зарар етказишга қаратилган бўлиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, ўйлаган зарари келиб чиқмаса, унинг ҳаракатлари кам аҳамиятли қилмиш сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Ушбу ҳолатда унинг ҳаракатлари қасди қаратилган қилмишига нисбатан тамом бўлмаган жиноят (жиноятга суиқасд қилиш) сифатида эътироф этилади.
ЗАРУРИЙ МУДОФАА ТУШУНЧАСИ Зарурий мудофаа деб -шахс ўзига, бошқа шахсга ёки жамият ва давлат манфаатларига қарши қаратилган қонунга хилоф тажовузларни тажовузчига зарар етказган ҳолда ҳимоя қилиш чоғида қилган ҳаракатига айтилади.
Агарда шахснинг ҳаракатларида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди ва жавобгарликка тортилмайди.
Зарурий мудофаа ҳуқуқига барча шахслар - хизмати, касби, мавқеи (лавозими)дан қатъий назар бир хилда эгадирлар. Лекин зарурий мудофаа ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг мажбурияти саналади.
Бошқа шахсларга ёки ҳокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёхуд тажовуздан ўзгача йўсинда қутулиш имконияти бор йўқлигидан қатъий назар зарурий мудофаа ҳуқуқи ҳар - қандай вақтда шахсга тегишлидир.
Зарурий мудофаани қўллашга асос бўлиб - жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларга қарши қаратилган ижтимоий хавфли тажовузнинг мавжуд бўлиши ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқида зарурий мудофанинг қуйидаги ҳуқуқий шартлари мавжуд: