Жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм) Маърузачи


Охирги зарурат зарурий мудофаадан қуйидаги белгилари билан фарқланади



Download 47,13 Kb.
bet20/22
Sana25.02.2022
Hajmi47,13 Kb.
#306216
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1-мавзу - маъруза

Охирги зарурат зарурий мудофаадан қуйидаги белгилари билан фарқланади:
- хавф манбаини фақатгина шахснинг хулқ атвори ташкил этмаслиги;
- зарар тажовузчига эмас, учинчи шахсга етказилиши;
- зарар етказмасдан туриб, хавфнинг олдини олиш имкониятининг мавжуд эмаслиги;
- етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлишлиги;
Шахс жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказганда (ижтимоий хавфли қилмиш содир этганда) жавобгарлик масаласи охирги зарурат ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади.
Яъни шахсга зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб жиноят қонуни билан тақиқланган бирон бир айбли ижтимоий хавфли қилмишни содир этишга мажбур этилса уни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи, охирги зарурат қоидаларини инобатга олган ҳолда ҳал қилиниши талаб этилади.
Агарда ушбу ҳолатда, етказилган зарар унинг ўзига нисбатан ишлатиши мумкин бўлган зарардан аҳамиятига кўра камроқ бўлса, у жиноий жавобгарликдан озод қилинади ва у содир қилган қилмиш охирги зарурат ҳолатида содир қилинган қилмиш деб топилади.


ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИ ҚИЛМИШНИ СОДИР ЭТГАН ШАХСНИ УШЛАШ ВАҚТИДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ.
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.
Етказилган зарар жисмоний ёки мулкий кўринишда бўлиши мумкин. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқига ҳар қандай шахс эга. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишни ҳуқуққа хилоф эмас деб топишнинг қуйидаги шартлари мавжуд. Зарар:
- жиноят содир этган шахсгагина етказилиши;
- жиноят содир этган шахсни ушлаш вақтида етказилиши;
- айбдорни бошқа бир янги жиноят содир этишини олдини олиш учун ҳокимият органларига топшириш мақсадида етказилиши;
- зарар мажбурий чора ҳисобланиши;
- ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаганлиги.

Download 47,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish