Жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм) Маърузачи


Қуйидаги ҳолларда зарар етказиш



Download 47,13 Kb.
bet21/22
Sana25.02.2022
Hajmi47,13 Kb.
#306216
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1-мавзу - маъруза

Қуйидаги ҳолларда зарар етказиш:
- ушлаш воситалари ва усулларига;
- қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига;
- шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади ва ҳаётга ёки соғлиққа қарши қаратилган жиноят сифатида квалификация қилинади.


БУЙРУҚ ЁКИ БОШҚА ВАЗИФАНИ ИЖРО ЭТИШ .
Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш деб - шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказишда ифодаланадиган ҳаракатига айтилади.
Бундай шахснинг ҳаракати жиноят деб топилмайди ва жиноий жавобгарликни истисно қилади.
Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, ўша ноқонуний буйруқ берган шахс билан биргаликда умумий асосларда жавобгарликка тортилади ва уларнинг ҳаракатлари иштирокчиликда содир этилган жиноят деб баҳоланади.
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни ёҳуд мансаб вазифасини бажармаган ёки бузган шахс жавобгарликка тортилмайди. Лекин шахс амалда содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, у умумий асосларда жавобгарликка тортилади.
Айрим ҳолларда буйруқни бажармасликнинг ўзи жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Масалан: ЖК 279-моддаси “Бўйсунмаслик” жиноятида. Шундай ҳолларда шахс ноқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни бажармаса ва ушбу буйруқнинг ғайриқонунийлигини билмаган бўлса, унинг ҳаракатларини ЖК 279-моддаси билан квалификация қилиниши лозимлигини англатади.


КАСБ ЁКИ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ АСОСЛИ ТАВАККАЛЧИЛИК.
Ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказишда ифодаланадиган жиноят деб топилмайдиган ҳаракат тушунилади.



1.

Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчиликни ҳуқуқий асосли деб топиш шартлари.

- таваккалчилик ижтимоий фойдали мақсадга йўналтирилганлиги;
- таваккалчилик қилмай туриб ижтимоий фойдали мақсадларга эришиб бўлмаслиги;
- таваккалчилик замонавий илмий техника билимлари ва тажрибаларига мувофиқ келганлиги;
- жиноят қонуни билан қўриқланадиган бошқа манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлишлиги.

Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилишда кўзланган ижтимоий фойдали натижага эришилмаган ва келтирилган зарар ижтимоий фойдали мақсадга эришиш натижасида олиниши мумкин бўлган фойдали натижадан кўпроқ бўлган тақдирда ҳам етказилган зарар жавобгарликка сабаб бўлмайди.

Download 47,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish