Жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм) Маърузачи


методлар – бу жиноят ҳуқуқини самарали ўзлаштириш усул ва услубларига айтилади. жиноят ҳуқуқи методикаси



Download 47,13 Kb.
bet2/22
Sana25.02.2022
Hajmi47,13 Kb.
#306216
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
1-мавзу - маъруза

методлар – бу жиноят ҳуқуқини самарали ўзлаштириш усул ва услубларига айтилади.
жиноят ҳуқуқи методикаси жиноят-ҳуқуқий тушунча ва ҳодисаларни ўрганишда қўлланиладиган усул ва воситалар йиғиндисини, тизимини ифодалайди. Фалсафий метод ҳисобланган диалектик метод билан биргаликда яна бошқа методлардан ҳам фойдаланиш лозим. Бундай методларга қуйидагилар киради: ЖК нормаларининг санкця ва диспозициясини ишлаб чиқишда қўлланиладиган юридик метод; сон кўрсаткичлари орқали жиноят-ҳуқуқий тушунчалар ва ҳодисаларни сифатий хилма-хиллигини кўрсатишга имкон берувчи статистик метод; аҳоли орасида сўровлар ўтказиш орқали жиноят ҳуқуқининг турли жиҳатларини ўрганишда қўлланадиган социологик метод; жиноят ҳуқуқининг жиноят қонуни, принциплари, жиноят, бир қанча жиноятлар содир этиш, иштирокчилик, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш каби институтларни система, яъни бир неча элементлардан иборат бўлган яхлит бир бутунлик сифатида ўрганишга имкон берадиган тизимли метод; қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш ва илмий тадқиқот мақсадларида турли давлатларнинг ҳуқуқ тизими ва қонунчилигини солиштиришга имкон берадиган қиёсий-ҳуқуқий метод; қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ўтмиш тажрибасидан фойдаланишга ёрдам берадиган тарихий метод ва бошқалар.


2. Жиноят ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро алоқаси.

Жиноят ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро алоқаси:


Жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тизимидаги бир қатор фанлар билан бевосита боғлиқдир. Айниқса жиноят-процессуал ҳуқуқи, криминология, криминалистика, жиноят-ижроя ҳуқуқи фанлари билан бевосита боғлиқдир. Бу юқорида айтилган фанларнинг жиноят ҳуқуқи билан боғлиқлиги энг аввало, улар вазифаларининг умумийлигида, яъни жиноятчиликка қарши курашнинг умумийлигидадир. Ана шу юқорида айтилган фанларнинг норма ва қоидалари фақат жиноят факти содир этилиши муносабати билан ҳаракатга келади. Аммо уларнинг ҳар бирининг ўзи тартибга соладиган предмети ва услубига эга. Жиноят ҳуқуқи содир этилган қилмишнинг жиноят эканлигини аниқлаш ва шу жиноят учун жазо тайинлашни тартибга солса, жиноят процессуал ҳуқуқи содир этилган жиноят юзасидан суриштирув, дастлабки тергов органларининг суриштирув ва тергов ишларини олиб бориш ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган фаолиятини тартибга солади. Жиноят ижроия ҳуқуқи эса, жиноят содир этганлиги муносабати билан жиноий жазога ҳукм қилинганларнинг жазосини ижро этишдан келиб чиққан муносабатларни тартибга солади. Жиноят ҳуқуқи, жиноят процессуал ҳуқуқи, криминология, криминалистика ва жиноят-ижроия ҳуқуқи фанлари учун моддий фан ҳисобланиб, бу фанлар ўз бошланғич асосларини жиноят ҳуқуқидан олади.
Жиноят ҳодисаси жиноят -ҳуқуқий нуқтаи назардан олинганда, бу ҳодиса инсон томонидан жиноят қонуни билан тақиқланган актни содир қилиш деб баҳоланади ва бу фақат жиноят ҳуқуқида ишлаб чиқилади. Содир этилган қилмишга жиноят таркиби қоидалари тадбиқ этилиб, жиноят таркибининг тўртта томони, яъни жиноятнинг объекти, объектив томони, субъекти ва субъектив томонлари таҳлил қилиниб, Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддаси белгиларига таққослаб кўрилади ва ўша моддада назарда тутилган жиноят содир этилган деб ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқи маълум даражада маъмурий ҳуқуқ билан боғлиқдир. Маъмурий ҳуқуқ маъмурий ҳуқуқбузарликдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солса, жиноят ҳуқуқи жиноий ҳуқуқ бузишдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солади. Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир қанча моддаларида муайян қилмиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шундай қилмишни содир қилса қилмиш жиноятга ўсиб чиққан ҳисобланади ва шахс жиноий жавобгарликка тортилади.



Download 47,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish