Таваккалчилик одамларнинг ҳалок бўлиш хавфи, экология ҳалокати ёҳуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини била туриб қилинган бўлса, асосли деб топилмайди.
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчиликнинг охирги заруратдан фарқловчи хусусиятлари қуйидагилар:
- хавф билан боғлиқ бўлмаслиги;
- ижтимоий фойдали мақсадга эришишга қаратилганлиги;
- учинчи шахсларга зарар етказилиши назарда тутилиши;
- етказиладиган зарар чегарасининг белгиланмаслиги.
Тадбиркорлик субъектларининг ўзларига кўрсатилган хизматлар, шу жумладан берилган кредитлар юзасидан банклар ва бошқа молия ташкилотлари олдидаги шартнома мажбуриятларини тадбиркорлик таваккалчиликлари ҳамда бошқа тижорат таваккалчиликлари билан боғлиқ ҳолда бажармаганлиги банклар ва бошқа молия ташкилотлари ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди
ЖИСМОНИЙ ЁКИ РУҲИЙ МАЖБУРЛАШ ЁХУД ҚЎРҚИТИШ НАТИЖАСИЖА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ.
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди.
Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, Жиноят кодекс 38-моддасининг қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал этилади.
ЎҚИШ УЧУН АДАБИЁТЛАР:
1. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм) Дарслик. Муаллифлар жамоаси // Масъул муҳаррир. Х.Очилов – Т.:Адолат нашриёти, 2020 йил. 4-9 б.
2. Rustambayev M.X. O‘zbekiston Respublikasi jinoyat huquqi kursi. Tom 1. Jinoyat haqida ta’limot. Darslik. 2-nashr, to‘ldirilgan va qayta ishlangan – T.: O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti, 2018. – 441 bet.
3. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Ўқув қўлланма. Очилов Х.Р., Хайдаров Ш.Д., Шамсидинов З.З. – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2021. – 172 б.
4. Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Умумий қисм. I том: Жиноят тўғрисида таълимот. – Т.:Илмзиё, 2011. – 400 б.
5. Rustamboyev M.H. Jinoyat huquqi (umumiy qism). Oliy o’quv yurtlari uchun darslik. – Toshkent: TDYI, 2006.
6. Кабулов Р., Якубов А.С., Шакуров Р.Р. ва бошқалар. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Услубий материаллар.—Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2004.—53 б.
7. Усмоналиев М., Бакунов П.Б. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Олий ўқув юртлари учун дарслик. —Т., «Янги аср авлоди», 2010, 664 бет.
8. Соттиев И.А., Акрамходжаев Б. Ўзбекистон қонунларида либераллаштириш. Ўқув қўлланма. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2002.—27 б.
9. http://www.lex.uz
10. http://www.tsul.uz
11. http://www.norma.uz
12. http://www.gov.uz
13. http://www.legislature.ru
14. http://www.law.uk.edu
15. http://www.juristlib.ru
16. http://www.crime-research.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |