Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедрасининг 2020/2021 ўқув йили кузги семестр давомида ҳар бир фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда семестр давомида оралиқ назорат турини ўтказиш сони, шакли ва



Download 37,81 Kb.
bet3/8
Sana08.12.2022
Hajmi37,81 Kb.
#880967
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи - ОН - казуслари

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.

5. 2015 йилнинг 15 сентябрь куни С.Холмуратов Абай кўчаси бўйлаб кетаётиб, йўлни пиёдалар учун белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 2007 йилда туғилган Н.Бахруллаевни уриб юборган.


Натижада пиёда тан жароҳати олиб, Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Марказига олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг пиёда йўл-транспорт ҳодисасида олган оғир тан жароҳати натижасида вафот этганлиги аниқланган.
Суд-трасология экспертизасининг хулосасига кўра, автомобилининг тормоз излари бўйича аниқланган тезлиги соатига 46,3 км.дан юқори бўлганлиги, ушбу йўл шароитида автомобилининг ҳайдовчиси С.Холмуратов ўз автомобили билан пиёда орасидаги масофа хавфсизликни таъминлаш талабларига жавоб бермас эди. Агар оралиқ масофага риоя қилиниб ҳаракатланилганда ҳайдовчи 50-60 км/соат тезликда ҳам тормоз бериш йўли билан пиёдани уриб юбормаслик техник имкониятига эга бўлган. Бу ҳолатда ҳайдовчи Йўл Ҳаракати Қоидаларининг 11.10-банди талабларига мувофиқ ҳаракат қилиши керак бўлиб, унга кўра у йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи ёнлама оралиқ масофани сақлаши лозимлиги аниқланган.
Воқеа содир бўлган пайтда автотранспорт ичида бўлган гувоҳнинг айтишича, ҳайдовчининг уяли алоқа телефон аппаратига қўнғироқ бўлганлигини, ҳодиса пиёда онасининг қўлидан чиқиб йўлга югуриб юборганлиги натижасида келиб чиққан.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини тушунтиринг.

6. Маликов гиёҳвандлик воситаси 0,31 грамм гашишни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда ёнида сақлаб юрганида, 2017 йил 11 октябрь куни соат 08:30 ларда “Келес” блок постида “Матиз” русумли автоуловини бошқариб келаётганида, ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилиб кўздан кечирилган вақтда, эгнидаги қора чарм нимчасининг ўнг ён ташқи чўнтагидан шу гиёҳвандлик воситаси топилиб олинган.


Суд-кимёвий эскпертизасининг 2017 йил 11 октябрдаги 2/872-сонли хулосасига кўра, Маликовдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнобинол мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” деб аталиши, унинг оғирлиги 0,31 граммга тенглиги аниқланган.
Маликов айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2017 йил 10 октябрь куни соат тахминан 20:00 ларда қариндоши Маликовга тегишли “Матиз” русумли автомашинасини ишончнома асосида бошқариб келаётганида, Келес кўпригининг ёнидаги бозор олдида икки нафар эркак йўловчи уни тўхтатиб, “Абу-сахий” бозорига олиб бориб қўйишни сўрашганлигини, у йўл кира ҳақини келишиб, уларни манзилига олиб кетаётганида бир неча бор йўталиб, акса урганида йўловчилардан бири унга “ака шамоллаб қолибсизку” деганлигини, шунда у йўловчига “ҳа шамоллаб қолдим, шунга дори ичиб юрибман” деб айтганлигини, улар соат тахминан 20:30 ларда “Абу-сахий” бозорига етиб боришганлигини, йуловчилар машинадан тушиб, улардан бири унга 12.000 сўм йўл кира хақини бериб, “ака мана бу нарсани олинг, сизга даво бўлади, сутга қўшиб ичсангиз шамоллашингиз тезда ўтиб кетади, бу нарса касалингизга даво бўлади” деб унга қоғозда ўралган нарсани берганлигини, у ушбу қоғозга ўралган нарсани олиб, очиб кўрганида “гашиш” эканини билганлигини ва эгнидаги қора чарм нимчасининг ўнг ташқи чўнтагига солиб қўйганлигини, шундан сўнг у кўчада яна бироз вақт кира қилиб уйига кетганлигини, эртасига, яъни 2017 йил 11 октябрь куни у нонушта қилганидан сўнг кира қилиш мақсадида автоуловини бошқариб кўчага чиққанлигини ва кира қилиб юриб Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб келаётганида, “Келес” ЙПХ масканида уни ИИБ ходимлари тўхтатишганлигини ва унга “ёнингиздаги барча нарсаларни чиқаринг” деб айтишганлигини, шунда у эгнидаги қора чарм нимчасининг ўнг ташқи ён чўнтагидан қоғозга ўралган “гашиш” гиёҳванд моддасини олиб, ушбу моддани ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлаб юрганини айтганлигини, ИИБ ходимлари икки нафар холисларни иштирокида ундан қоғозга ўралган “гашиш” гиёҳванд моддасини олиб, ҳужжатлар расмийлаштиришганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини тушунтиринг

7. Наманган вилояти Уйчи тумани марказий бозорида шу вилоятнинг Чуст тумани М.Улуғбек маҳалласи 3-уй, 6-хонадонда яшовчи 1989 йилда туғилган Туланов Акмал Ибрагимович ўзининг Россия Федерациясида ишлович укаси юборган 3 000 (уч минг) АҚШ долларини “қора бозор”да алмаштириш учун келиб, 1980 йилда туғилган Ишанбеков Суҳроб Самандаровичга учрашади. Шу пайт Ишанбеков ушбу пуллар эвазига 25 200 000 сўм беришини айтиб Тулановдан 3 000 (уч минг) АҚШ долларини олади. Ишанбеков пулни санаб бериш учун Тулановдан четга ўтишини сўрайди. Ишанбеков Тулановга келишилган 25 200 000 сўмни беради ва Тулановга пулларни ҳаммаси тўғри эканлигини, агар ишонмаса санаб олиши мумкинлигини айтади. Туланов одам гавжум бўлганлиги сабабли олинган пулларни санаб кўришдан қўрқади. Шу пайт уларнинг ёнига Ботиров Қудрат Мухаммаджонович келиб Тулановнинг қўлидаги 25 200 000 сўмни санаб беришини айтиб пулларни олади. Ботиров пулларни санаётган вақтида Туланов ва Ишанбековлар қараб туришган бўлишига қарамасдан, уларга билдирмасдан бармоқларини тез ҳаракатлантириб 25 200 000 сўм орасидан 2 900 000 сўм пулларни олиб қўяди.


Бироқ, Уйчи тумани марказий бозори ҳудудидаги автомобиллар турар жойида Туланов 2 900 000 сўм пул кам эканлигини аниқлайди. Шундан сўнг Туланов зудлик билан Ишанбековнинг олдига келиб, 2 900 000 сўм пул кам чиққанлигини айтади. Сўнгра Ишанбеков ва Туланов Уйчи тумани марказий бозори чиқиш эшиги яқинида бозордан чиқиб кетаётган кетаётган Ботировнинг ортидан югуришади. Бироздан сўнг Ботировга етиб олишади ва Ишанбеков бўлиб ўтган воқеани унга айтиб, пулларни қайтаришини, унинг олдин ҳам бозорда икки-уч маротаба шу каби ишлар билан шуғулланганлигини билишини, Тулановга 25 200 000 сўмни ўз қўллари билан тўғри санаб берганлигини, унинг сўзларини тасдиқловчи гувоҳлар ҳам борлигини айтади.
Шу пайт қилмиши фош бўлишидан қўрққан Ботиров Ишанбековнинг юз ва жағ соҳасига мушти билан уриб, қочишга уринади. Аммо, Уйчи тумани марказий бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган профилактика инспекторлари томонидан қўлга олинади.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Ишанбековга соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Download 37,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish