Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедрасининг 2020/2021 ўқув йили кузги семестр давомида ҳар бир фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда семестр давомида оралиқ назорат турини ўтказиш сони, шакли ва



Download 37,81 Kb.
bet4/8
Sana08.12.2022
Hajmi37,81 Kb.
#880967
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи - ОН - казуслари

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, қилмишнинг объектив томонини таҳлил қилинг.

8. Ходжаев 2015 йил 5 август куни тунги соат 1:10 ларда юзига ниқоб тақиб, Уйсозлар кўчаси, 6-уйнинг деворидан ошиб ўтиб, шу уйда яшовчи Исломова ётган хонага кириб, агар қаршилик қилса уни ўлдиришини айтади. Бундан қўрқиб кетган Исломова хонадан қочиб кетмоқчи бўлганидан Ходжаев унинг сочидан ушлаб қолиб тортади, қўлидаги пичоқ билан унинг бўйнига тираб, уйдаги қимматбаҳо буюм ва пулларни беришни талаб қилади, акс ҳолда уни сўйиб юборишини айтади. Натижада жабрланувчидан жами 50 000 000 сўм миқдоридаги тилла буюмлар ва 23 000 000 сўм пулларни олади.


Бироқ, Ходжаев бу билан чекланмасдан Исломованинг қўшнилардан ёрдам сўраб бақирганидан ғазабланиб унинг хонадонига қайтиб кириб, Исломова ҳушидан кетгунига қадар унинг дуч келган жойига уриб, тепиб турли даражадаги тан жароҳатлари етказади.
Шу пайт Ходжаев Исломованинг қўшниси Расулов томонидан ҳодиса содир бўлган жойда ушланади.
Суд мажлисида Ходжаев айбига иқрорлигини маълум қилиб, Исломованинг хонадонига туташган кафеда қоровул бўлиб ишлаб келганлигини, у кафедан туриб Исломованинг уйида нима ишлар билан шуғулланиб юрганлигини, нарсаларни қаерга қўйганлигини деразадан доимий кузатиб борганлигини, ўша куни Исломованинг уйидан 50 000 000 сўм миқдоридаги тилла буюмлар ва 23 000 000 сўм пулларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлиб турганида Исломованинг қўшниси Расулов унинг орқасидан келиб “тўхта” деб айтганлигини, шунда уни куч билан ушлаб қолиб, дарахтга боғлаб қўйганлигини, ўша пайтда Расулов уни ушлаш пайтида унинг чап қўлини синдирганлигини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлигини ва пушаймонлигини, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини, жабрланувчидан кечирим сўраганлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни ҳамда унинг қўлини синдирганлиги учун Расуловни жавобгарликка тортишни сўраган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, ихтиёрий қайтиш ҳамда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш қоидаларини вазиятга боғлаб тушунтиринг.

9. Яхёев 2015 йил 22 октябрь куни соат 20:30 ларда Қорақамиш-1/3 даҳаси, 44-уйнинг орқа тарафида йўлдан ўтиб кетаётган Шухратов билан тўқнашиб кетган. Шунда Шухратов унга “Кўзингга қараб юрмайсанми?”, деб гапирганида уни тўхтатиб, унга “Эпласанг ароқ ич, бўлмаса уйингда ўтир аёл кишига ўхшаб”, деб гапирганида ўртада даҳанаки жанжал келиб чиқади. Бундан жаҳли чиққан Яхёев Шухратовнинг баданининг турли жойларига уриб-тепиб, унинг қўлида бўлган бир дона 100 000 сўмлик сумкасини ва унинг ичида бўлган жами 4 000 000 сўмлик иккита телефон аппаратини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида ўша ҳудуддан ўтиб кетаётган йўловчилар томонидан ушланган.


Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Шухратовга оғирлик даражаси бўйича енгил тан жароҳати етказилган.
Суд мажлисида судланувчи Яхёев айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ўша куни уйига қайтиб келаётган вақтида, йўлдаги спиртли ичимлик сотадиган дўконга кириб у ерда икки юз грамм ароқ ичганлигини, шу кунларда иши юришмаётганлиги сабабли жаҳли чиқиб юрганлигини, Қорақамиш-1/3 даҳаси, 44-уй олдидан ўтиб уйига келаётганида Шухратов билан ўзаро жанжаллашиб, уни урганлигини, маст бўлганлиги сабабли бўлиб ўтган ҳолатни тўлиқ эслай олмаслигини, ҳозирда қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби элементларини аниқланг. Мастлик ҳолатида жиноят содир этиш хусусида фикр билдиринг.

10. Аллабердиев 2016 йил 17 апрель куни бошқарувида бўлган давлат рақами 01 J 182 FA бўлган, МАТИЗ русумли автомашинани ўрнатилган тартибда ЙХХБдан мавсумий ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБга келиб, ўрнатилган тартибда автомашинани техник кўрикдан ўтказмасдан номаълум шахс орқали 70.000 сўм пул эвазига автомашинанинг ААС№2204255-серия рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ички қисмига мавсумий ва мажбурий техник кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги муҳр бостириб, қўлёзма ёзув ва имзоларни қўйдириб бериши эвазига 70.000 сўм пул берган.


Судланувчи И.Аллабердиев суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, у 2016 йил 17 апрель куни отаси Р.Аллабердиевга тегишли бўлган МАТИЗ русумли давлат рақами 01 J 182 FA бўлган автомашинани ҳар йилги техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ИИББ ЙҲХБга борганлигини, у ерга бориб автомашинасини ЙХХБ биносига кирмоқчи бўлиб, эшик олдида турган ЙХХБ ходимига автомашинасини кўрикдан ўтказиб беришни сўраганлигини, автомашинасининг олд чап қанотида урилган жойи бўлганлигини, ЙХХБ ходими унга автомашинани урилган жойини тўғирлатиб келмаса техник кўрикдан ўтказа олмаслигини айтганлигини, у автомашинасини ЙХХБ биноси ховлисига олиб кирмасдан чиқиб кетаётганида, унга нотаниш бўлган шахс келиб автомашинангиз кўрикдан ўтмадими деб сўраганлигини, у нотаниш шахсга автомашинаси техник кўрикдан ўтмаганлигини айтганлигини, нотаниш шахс унга автомашинани техник кўрикдан ўтказиб бериши мумкинлигини, хизмат ҳақи 70000 сўм бўлишини айтганлигини, у нотаниш шахсдан қандай қилиб автомашинани техник кўрикдан ўтказиб бериши мумкинлигини сўраганлигини, унга нотаниш шахс ЙХХБда таниши борлигини, 70000 сўм пул билан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини берса ЙХХБ биносига кириб техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳрни бостириб чиқиши мумкинлигини айтганлигини, у нотаниш шахсга транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси билан 70000 сўм пулни берганлигини, нотаниш шахс 70000 сўм пул билан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини олиб ЙХХБ биносига кириб кетганлигини, лекин бинонинг қаерига кириб кетганлигини кўрмаганлигини, орадан 30 минут ўтиб нотаниш шахс келиб автомашинани техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳр босилган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини унга берганлигини, у нотаниш шахсдан автомашинани техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳр ҳақиқийми деб сўраганлигини, нотаниш шахс унга муҳр ҳақиқий деб айтганлигини, у транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини олиб уйига кетганлигини, у автомашинани 2017 йил 8 август кунига қадар бошқариб келганлигини, муҳрнинг қалбаки эканлигини билмаганлигини баён қилган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Бир қанча жиноятлар тушунчасини ёритинг ҳамда вазиятдан келиб чиқиб мазкур ҳолатда бир қанча жиноят содир этишнинг қайси тури мавжудлигини муҳокама этинг.



  • Ўқув дастури доирасида тузилган бўлиши;

  • Камида иккита мавзуга тегишли муаамоли ҳолатлар кўрсатилган бўлиши;

  • Талабани фикрлашга, таҳлил қилишга йўналтириши;

  • Талабани норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан фаол ишлашга ундаши;

  • Казус ўз ичига муаммоли вазиятларни олган бўлиши лозим.


Download 37,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish