Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Касимовнинг айбдорлик масаласини ҳал этинг, айб шакли ҳамда мазмунини муҳокама этинг.
Кучли руҳий ҳаяжонланиш тушунчасини ёритинг.
9. 2016 йил 15 декабрь куни соат 20:00 ларда, Даминов ва Пўлатов ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб 15-сонли оилавий поликлиника қаршисида Абдурахмановга тегишли «Матиз» русумли автомобилнинг қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомобиль олд чап тараф эшигини очиб, «бардачог» ичида бўлган 5.000 сўмлик купьюралардан иборат жами 1.500.000 сўм пулларни ва бир дона нархи 80.000 сўмлик «Exite» эркаклар атирини талончилик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Аниқланишича, Пўлатов 2016 йил 15 декабрь куни соат 17:30 ларда маҳаллага чиққан вақтида 9-уй олдида таниши Даминовни кўриб қолади ва Даминов унга автомобилдан ўғирлик қилишни таклиф қилган вақтида, у рози бўлиб, ўғирланган мулкни тенг тақсимлаб олишга келишишади. Шундан сўнг улар 15-сонли оилавий поликлиника олдига келиб, атрофни кузатаётган вақтларида «Матиз» автомобилининг эгаси эшигини қулфламасдан қолдириб, тушиб кетганлигини кўришади. Даминов шу пайт ушбу автомобилдан ўғирлик қилишни айтади. Кейин улар автомобилнинг олд чап тараф эшигини очиб ўтиришади ҳамда Даминов ҳам олд ўриндиққа ўтириб «бардачог» ичини текшириб, ундан тўртбурчак шаклли ранги кўк бўлган атир ҳамда 5.000 сўмлик купьюралардан иборат жами 1.500.000 сўм пулларни олади. Шундан кейин автомобилдан тушганларида Даминов Пўлатовга «Матиз» автомобили эгаси келаётганлигини айтиб, қочиб кетган, кейин у ҳам автомобил эгасини кўриб, қочиб кетган, лекин автомобил Даминовни ушлаб олган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Вазиятдан келиб чиқиб, жиноят содир этиш босқичларини муҳокама этинг.
Мазкур ҳолатда иштирокчилик мавжудлиги (ёки мавжуд эмаслиги) хусусида муносабат билдиринг.
10. Камилов 2017 йил 9 август куни соат 10:30 ларда бошқа шахс билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, йўлдан ўтиб кетаётган Назировадан бир дона нархи 300.000 сўмлик тилла узуги ва бир жуфт нархи 600.000 сўмлик тилла зиракларини талончилик йўли билан қўлга киритиб, қочиб кетаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Аниқланишича, Камилов 2017 йил 7 август куни АҚШ доллари кўринишида қоғозлар (кукла) кесиб тайёрлаб, 1 АҚШ доллари ўлчамида кесиб, устки қисмига 1 АҚШ долларини қўйган. «Ара» исмли таниши билан 2017 йил 9 август куни телефонлашиб кўришган пайтда уларнинг олдидан ўтиб кетаётган Назировага ўзи билан олиб келган 1 АҚШ долларининг ички қисмига бир неча қоғозлар ўралган, кўринишидан бир нечта АҚШ доллари ўралганга ўхшатиб тайёрланган АҚШ доллари олиб, «топиб олдим» деган. Шунда Назировага ҳеч кимга айтмаслигини тайинлаб, АҚШ долларини бўлишиб оламиз деб келишади. Шу вақтда «Ара» исмли таниши келишувга кўра ушбу йўлакдан келиб, «АҚШ долларимни тушириб қўйдим, топиб олмадиларингми» деб рол ўйнаб сўраган. Шунда у «Ара»га АҚШ доллари топиб олмадик, синглим билан гаплашиб турибман» деган. «Ара» улар турган жойдан орқага қараб кетганда Камилов «ушбу АҚШ долларини сўраган шахс билан гаплашиб келаман, АҚШ долларини ушлаб туринг» деб дастрўмолчага ўраб Назировага берган, кейин Назировага «Шунча пул бердим, Сиз кетиб қолмайсизми, ўрнига паспорт ёки бир нима беринг» деб сўраганида Назирова ҳеч нарсаси йўқлигини айтган. Кейин ундан гаров сифатида қўлида бўлган узугини ва бир жуфт зирагини сўраб олиб, қочишни бошлайди. Унинг орқасидан Назированинг бақирганини эшитган ИИБ ходимлари уни ушлаб олишган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Вазиятдан келиб чиқиб, жиноятда иштирокчилик ва унинг турлари тушунчасини таҳлил қилинг.
|