Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Такроран жиноят ҳамда унинг узоққа чўзилган ва давомли жиноятдан фарқини вазиятдан келиб чиқиб тушунтиринг.
3. Адылов 2016 йил 22 октябрь куни тахминан соат 16:00 ларда, ўз хонадонини фуқаро Турсунов ва Темировларга жинсий алоқа қилишлари учун 100.000 сўм пул эвазига вақтинча ижарага берган вақтда туман профилактика инспектори томонидан уч нафар холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган. Бундан ташқари, мазкур ҳолат 24 октябрь ва 19 октябрь кунлари ҳам аниқланган ва профилактика инспектори холислар иштирокида тегишли баённома расмийлаштирилган.
Судланувчи Адылов ва унинг адвокати суд мажлисида айбига иқрор эмаслигини, тергов давомида терговчи Адыловга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги тўғрисидаги айбига иқрорлик кўрсатуви олиш учун уни 2 сутка давомида тик оёқда тургазиб сўроқ қилганлигидан, унинг ухлашига рухсат бермаганлигидан шикоят қилган. Бундан ташқари Адыловнинг адвокати Жиноят кодексининг 131-моддасида кўрсатилган жиноят, яъни қўшмачилик эркак ва аёл кишининг жинсий алоқа қилиши учун ҳақ эвазига шароит яратиб беришда ифодаланишини, эркак билан эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун ҳақ эвазига шароит яратиб бериш қўшмачилик ҳисобланмаслигини билдирган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
4. Обидов 2015 йил 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси соат 01:40 ларда ўз оиласи билан биргаликда яшаб келган турмуш ўртоғи Обидова томонидан Обидовнинг танасининг чап қўл қисми устки панжа соҳасига қайчи билан етказилган тан жароҳати оқибатида Обидов жанжални тўхтатиш учун ўзини ўлдириш билан қўрқитишни режа қилиб, ушбу уйнинг ташқарисидаги кўча бўйида турган ўзига тегишли, гўшт ташиш учун фойдаланадиган «Запорожец» русумли автомашинасининг орқа қисми (багаж)дан оғзи очиқ ҳолатдаги 5 литрли елим идиш (баклашка)да тўла бўлган бензин ёқилғи маҳсулотини олиб, қайтиб уйига кириб, ҳовлининг ўртасига етиб келганида уйнинг ётоқхонасидан чиқиб келаётган Обидовага ўзини ёқиб юборишини айтганида Обидова К.Обидовнинг қўлидаги бўлган бензин ёқилғи маҳсулотини кўриб, бу ҳолатдан ваҳимага тушиб бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш учун Обидовнинг қўлидан бензин солинган «баклашка»ни тортиб олиш мақсадида ушбу идишни икки қўли билан қаттиқ ушлаб олиб, танасига босганида ичидаги бензиннинг бир қисми Обидованинг эгнидаги халат ва иштонига тўкилган. Обидова турмуш ўртоғидан қочиб, уйнинг ошхонасига кирганида, у ерда Обидов билан ўзаро жанжал давом этиб, Обидова унинг эгнидаги қора рангли куртканинг ёқасидан ушлаб олганида Обидов Обидованинг икки қўлини ёқасидан олиш мақсадида қўллари билан қалтис ҳаракатни амалга оширишни оқибатида Обидова орқасида бўлган ёқилиб турган газ плитасига урилганлиги натижасида Обидованинг эгнидаги халати ва иштони ёна бошлаганидан сўнг, Обидов бу ҳолатни кўриб, турмуш ўртоғини хавфдан қутқаришга ҳаракат қилиб, зудлик билан ўзининг эгнидаги қора рангли курткасини, турмуш ўртоғининг эгнига ёпиб, ташқарига олиб чиқиб ҳовлидаги сув «водопровод» тагига ўтқазиб, устига сув очиб юбориб, оловни ўчирганидан кейин, турмуш ўртоғига биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб боради. У ерда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2015 йил 29 декабрь куни Обидова вафот этади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Мазкур вазиятдан келиб чиқиб, эгри қасд, эҳтиётсизлик ҳамда жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаларини тушунтиринг.
5. Б.Пулатов ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Хашимов Умиджон Нусратовичдан Олмазор тумани, Беруний 3-мавзеси, Блок-Е уй, 81-хонадонда 150.000 АҚШ доллари миқдорида пул борлиги ҳақида хабарни олгач, 2016 йил 28 июль куни соат 09:20 ларда шу хонадонга келиб атрофни кузатиб туради, Н.Махкамов ва Г.Сидиков пичоқ билан қуролланган ҳолда хонадонга ғайриқонуний равишда бостириб кириш йўли билан ҳужум қилиб, З.Хамиджонованинг юзига қўл билан уриб соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уйда бўлган шахсларнинг қўлини мато билан боғлаб, хонадон балкони шкафидан 148.500 АҚШ доллари (440.158.455 сўм), 450.000 сўм пул ва нархи 300.000 сўмлик “Артел” русумли уяли телефон аппарати (жами 440.908.455 сўмлик моддий қимматликлар)ни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Жабрланувчи З.Хамиджонова суд мажлисида, у 2016 йил 28 июль куни тахминан соат 09:00 ларда уйда кизи Мехринисо, қариндоши Г.Муяссарова ва набираси билан ўтирганида икки нафар номаълум шахслар уйига бостириб кириб, уни уриб, ўлдириш билан қўрқитиб, қўл-оёқларини боғлаб, балкон шкафи ичида бўлган қора рангли пакетдаги 148.500 АҚШ долларини олиб кетишганлигини, у қўрққанидан жойидан қимирламай қолганлигини, ушбу пулларни таниши Дилноза 2016 йил июль ойининг бошларида ташлаб кетганлигини, ушбу пуллар унинг турмуш ўртоғи М.Мияссаров ва Дилнозанинг турмуш ўртоғи Х.Кадировга тегишли бўлганлигини, кейинчалик Г.Сидиқов ва Б.Махкамовларга уйга кириб пулларни олиб чиқишни қўшниси У.Хашимов буюрганини билганлигини, жиноятни жами беш киши содир этганини билганлигини, шундан уч нафарини суди бўлиб ўтганлигини, унинг уйига кирган шахслар кейинчалик унга исми-шарифи маълум бўлган Н.Махкамов ва Г.Сиддиковлар бўлганлигини, Б.Пулатов уйга кирмаганлигини, шу сабабли уни танимаслигини, бундан ташқари улар чиқиб кетишаётганида қайнопасининг телефон аппаратини ва ётоқхонада бўлган 150.000 сўм пулларни ҳам олиб чиқиб кетишганлигини, ҳозирга қадар зарарнинг учдан бир қисми қопланганлигини билдириб, суддан Б.Пулатовни жиноятга алоқаси борлиги учун унга қонуний чора кўришни ва етказилган моддий зарарни тўлиқ ундириб беришни сўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |