Jinoyat kodeksi


суд ишларини ҳал этишга аралашиш



Download 85,29 Kb.
bet16/28
Sana23.02.2022
Hajmi85,29 Kb.
#120212
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
sevdiyor

суд ишларини ҳал этишга аралашиш
Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

237-модда. Ёлғон хабар бериш
Ёлғон хабар бериш, яъни жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар бериш, -
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда;
б) ғаразгўйлик ниятларида;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
г) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

238-модда. Ёлғон гувоҳлик бериш
Ёлғон гувоҳлик бериш, яъни суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов чоғида ёки судда гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бериши, худди шунингдек таржимоннинг бир тилдан иккинчи тилга била туриб нотўғри таржима қилиши -
уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш, худди шунингдек уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш -
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
б) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

239-модда. Суриштирув ёки дастлабки тергов

Download 85,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish