Йиллар ўтсада, янги қиёфаларда пайдо бўлаётган иллат ҳақида



Download 16,4 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi16,4 Kb.
#793621
Bog'liq
Коррупция


Йиллар ўтсада, янги қиёфаларда пайдо бўлаётган иллат ҳақида
Коррупция. Ҳеч бир жамият ушбу иллатни оқламайди. Мазкур муаммо жамиятнинг асосий таянчи — иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт, хусусан, фан-таълим, соғлиқни сақлаш каби муҳим соҳаларда урчийдиган бўлса, бу давлат тараққиётининг кушандасига айланади.
Шу маънода, Ўзбекистонда коррупция балосига қарши курашиш, унинг сабабларини олдини олиш борасида салмоқли чоралар кўриляпти. Шундай бўлсада, мамлакатимизда мазкур иллат жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Коррупциянинг олдини олиш бўйича қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар мавжуд. Аммо уларнинг ижросини талаб даражасида, деб бўлмайди.
Афсуски, жамиятга коррупция сўзи шу қадар сингиб кетганки, бу «бало» йиллар ўтсада, янги қиёфаларда ўз тасдиғини топяпти.
Жорий йилнинг апрель ойида мурожаатчи сўрови ортидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бухоро муҳандислик-технология институтида коррупциявий ҳолатлар устидан текширув хулосалари эълон қилди.
Унга кўра, агентлик мазкур институтнинг айрим молиявий ҳужжатлари қонунчиликка зидлиги, тўловлар тўғри ҳисобланмаслиги, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ноқонуний сарфланиши, иш ҳақи, стипендия ва бошқа тўловларнинг нотўғри тўланганлиги ҳамда давлат харидлари ва меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилинмаётганлиги каби қатор қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаган.
Шунингдек, олийгоҳда қариндош-уруғчилик авж олгани, хусусан, 29 нафар ходим катта ўқитувчи лавозимига ноқонуний қабул қилингани айтиб ўтилган. Бир даргоҳда қариндошларнинг ишлаши таълим манфаати учун хизмат қилаётган бўлса, бунга ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ, албатта. Лекин 29 та катта ўқитувчини ишга қабул қилганлардан нима кутиш мумкин?
Олий таълим, аввало, таълим олувчининг манфаатларига хизмат қилиши керак. Сабаби у олган билимини эртага жамият тараққиёти учун йўналтиради. Бундай кўзбўямачиликлар эса, халқаро ҳамжамият олдида давлат равнақига салбий путур етказади.
Бундан ташқари, агентлик маълумотларида 34 нафар тюторларнинг 20 нафари ёшлар билан ишлашда етарли тажриба орттирмагани ҳамда педагогик стажга эга эмаслиги қайд этилган.
Йўл қўйилган камчиликлардан яна бири — 67 нафар абитуриентнинг табақалаштирилган тўлов-контрактлари миқдори буйруқларда белгиланмаган бўлса, 18 нафар магистрант ҳамда 7 нафар талабанинг имтиҳонда олган «4» баҳолари қайдномаларга кўчирилишида «5» баҳога ўзгартирилгани натижасида 14,7 млн. сўмдан зиёд стипендиялар ортиқча тўлангани ҳам аниқланган.
Бухоро муҳандислик-технология институти эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабаридан сўнг, «Ижтимоий тармоқларда «Бухоро муҳандислик-технология институтида 4 млрд. сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар аниқланди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда» дея раддия билдирди.
Таажжубланарлиси, раддия тўғридан-тўғри агентликка эмас, ижтимоий тармоқларга қарата эълон қилинди. Ижтимоий тармоқларда эса Агентлик хулосаси тарқалган эди.
Хуллас, ушбу раддияда Ўзбекистон Республикасида давлат номидан бевосита иш юритувчи Агентлик хулосаси расман хато, деб айтилди.
Хўш, унда нега шунча факт институтни текшириш чоғида Агентлик мутасаддиларига исботлаб берилмади? Ортиқча олинган стипендиялар эса ўрнатилган тартибда ундирилиб, ўз вақтида масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилганини айтган институт иш очилмаганда бундай коррупциявий ҳолатдан бехабар қолармиди?
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мазкур иш Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ҳам ўрганилган. Ўрганиш жараёнида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингани айтилган.
Бундан англашиладики, коррупцияга йўл қўйган институт мутасаддилари фақатгина интизомий чора қўллаш йўли билан терговдан қутилиб қолади. Лекин улар бу даргоҳда фаолият юритмоқда ва уларнинг бу ишни қайтармаслигига ким кафолат беради?!
Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Нусратилла Баракаев «Дарё» ижтимоий сайтига берган интервьюсида Агентликнинг расмий муносабатини «важ» деб, уларга ҳар бир камчилик хусусида асосли маълумотлар берилганини айтган. Лекин Агентликда бу борада бирон-бир хабар ёки маълумот сиздирилмади.
Муҳими, Агентликнинг институт ҳақидаги расмий маълумоти ҳали ҳам www.anticorrupsion.uz расмий сайтида ўзгартирилмаган ҳолда турибди. Бу эса ҳали Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз қарорини ўзгартирмагани ва бу борада ўз асосларига эга, дегани эмасми?!
Шунингдек, институт ректори ўзининг у даргоҳда ўқимаганини, олдин ишламагани, ректор сифатида келганига уч йил бўлганини айтиб, биронта қариндоши ишламаслигини айтиб ўтган. Лекин институт бош аудитори Илҳом Бафоев божаси (хотини опасининг турмуш ўртоғи), халқаро бўлим услубчиси Умида Шарипова қайинжияни (хотини синглисининг қизи) ва институт ҳузуридаги техникум бош ҳисобчиси, божаси (хотини синглисининг турмуш ўртоғи), котиба иш юритувчи Муштарий Ризоева келини (хотини жиянининг хотини) ҳамда Роҳила амакисининг қизи эканлиги ижтимоий тармоқларда асосли фактлар билан айтиб ўтилди.
Ҳайратланарлиси, уларнинг бирортаси Баракаев ректор қилиб тайинлангунга қадар мазкур институтда ишламаган.
Умуман, таълимга қаратилаётган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Таълимни ривожлантирмасдан, айниқса, ушбу соҳани турли коррупиявий ҳолатлардан холи қилмасдан туриб тараққиётга эришиб бўлмайди. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.
Сўнгги йилларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ҳамда шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриши керак. Бунинг учун Президентимиз томонидан қабул қилинган бир қатор қонуности ҳужжатлар ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Дарвоқе, мақолада кўтарилган долзарб мавзуни қуйидаги фикрлар билан якунламоқчиман: «Миллатнинг эртасини таъминлаб берувчи даргоҳда кичик коррупциявий ҳолат ҳам келажакда катта муаммоларни келтириб чиқаришини унутмаслигимиз керак».
Download 16,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish