133.Кауфманнинг Бухорога юриши Самарқанднинг забт этилиши. Бизга маълумки Чор Россияси Тошкент, Хўжанд, Жиззахни босиб олгач асосий юришни Самарқандга бошлади. Бу юриш 1868 йили Чўпонота тепалигида бўлиб ўтади. Бу жойда Амир Музаффар билан Фон Кауфман учрашади. 1868 йили 1 – майда Самарқанд олинади. Шундан кейин, 1864 й. 22 сентябрида Чимкент, 1865 й. Тошкент, 1866 й. Хужанд ва Жиззах босиб олиниб, барча босиб олинган ерлар бирлаштирилиб, 1867 й. Туркистон генерал-губернаторлиги ва харбий округи ташкил килинди. 1868 й. генерал-губернатор килиб тайинланган Кауфман Бухоро амирлигига карши урушни давом эттириб, шу йили Самарканд ва Каттакургонни эгаллади, амир кушинларини Зирабулок даштларида маглубиятга учратди. 1868 й.нинг 23 июнида Бухоро ва Россия уртасида сулх шартномаси тузилиб, Россия кушинлари томонидан босиб олинган ерлар Туркистон генерал-губернаторлигининг Зарафшон округига киритилди.
134.Кауфманнинг Хива хонлигига босқинчилик юриши. Тарихдан бизга маълумки Хива хинлигига Россиянинг илк бор хужуми Пётр 1 даврида бошланган эди. Уни Хива хони Шерғозихон йўқ қилган эди. 1839 йил Перовский қўшинлари Хивага ҳужум қилди, лекин Хива сарбозларининг қаршилиги билан хонлик босиб олинмади. Шу сабабли Россия сиёсий ҳарбий доиралари Хивани бўйсунмаган Урта Осиё жазоири деб отади. Хонликни босиб олиш учун 12 мингдан ортиқ рус зобитлари юборилди. Туркистон Генерал-губернатори Фон Кауфман талабини Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II божарнайди, бу эса урушнинг бошланишига сабаб бўлди. 1873 йил 18 майда Кауфман ҳужумини бошлайди. Хонлик тезда босиб олинади. 1873 йил 12 августда Хива хон ива Кауфман ўртасида Гандимиён шартномаси имзоланади. Хива хони 2 мил.200 минг сўм миқдорда товон тўлайди, Рус савдогарлари хонликда эркин савдо қилиши ҳуқуқини олади. Хива вассалга айланади.
135.Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг Россия васалларига айлантирилиши. Чор Россиянинг Бухоро амирлиги юриши 1868 йил 1 майдан Самарқанддан бошланади. Асосий жанг Чупонатада бўлиб ўтади. Жангда амир қўшинлари енгилади. Асосий жанг Зилабулоғда бўлиб ўтади. Бухорони химоя қилишда Журабек ва Бобобек каби ватанпарварлар қаҳрамонлик кўрсатади. Бухоронинг босиб олиниши ҳақида профессор Фарҳод Қосимовнинг бир қанча илмий мақолаларини ўқиганмиз. 1868 йил 23 июнда Кауфман билан Бухоро амири Музаффар Сулх имзолайди. Унга кўра чегара Зарафшон дарёсининг юқори оқимидан Каттақўрғон шаҳридан ўтади. Амир 500 минг олтин пул тўлайди, рус савдогарлари Бухорода эркин савдо қилишга Карвонсарой ва дўконлар очиш ҳуқуқини олади. Хива хонлиги ҳам 1873 йил Гандимуён шартномасига кўра Россиянинг, вассалига айланади. Унга кўра Хива хонлиги 2 миллион 200 минг олтин миқдорида товон тўлаш мажбуриятини олди. Хива хонлигининг Амударёнинг ўнг қирғоқ ҳудудларида Туркистон генерал губернаторлигига бўйсунувчи Амударё бўлими тузилди. Хуллас Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги чор Россиясининг вассалига айлантирилди
Do'stlaringiz bilan baham: |