3-davr
127.Хива хонлигининг Россия билан алоқалари. Шохниёз хонлик мақомига эга бўлгач, ўз ҳомийсидан юз ўгириб, мустаҳкам таянч қидириб, Россия ҳукмдори Петр 1га хат йўллаб, Хивани Россия таркибига қўшиб олишни сўрайди.Шарқда таъсир ўтказишни мақсад қилиб қўйган рус подшоси 1703 йилда Хиванинг Россия ҳудудида қўшиб олингани ҳақида ёрлиқ жўнатди.Лекин 1702-1715 йилларда хонлик қилган Араб Муҳаммад бунга аҳамият бермади.Бу рус подшосининг Ўрта Осиёга эътиборини қаратди, холос.У Хива хонлигини расман тобе қилиш мақсадида Александр – Бекович – Черкасский раҳбарлигида Хивага ҳарбий экспедиция тайёрлади.Араб Муҳаммад ва унинг вориси Шерғозийхон (1715-1728) даврида хонликдаги сиёсий низолар мамлакатнинг иқтисодини ҳам издан чиқарди.Шерғозихон олти минг рус аскари Билан 1717 йилда хонлик ҳудудига кириб қолган рус ҳарбий экспедициясини яхши кутиб олди.Унинг маслаҳати Билан Белович – Чернасский қўшинларини 3 га бўлиб жойлаштирди.Қулай вазиятдан фойдаланган хиваликлар рус қўшинларини бутунлай қириб ташлашди. Натижада рус ҳарбий экспедицияси самарасиз якунланди.
128.Қўқон хонлигининг ташкил топиши. Қўқон хонлиги ҳозирги Фарғона, Наманган, Андижон, Тошкент, Хўжанд вилоятлари, Қирғизистон ва Жанубий Қозоғистон ҳудудларини ўз ичига олган.1709-йилда минглар алоҳида беклик тузган чодоклик дин шивалари ҳокимиятини ағдардилар ва Фарғона водийсида ҳокимиятни ўз қўлларига олдилар минг қабиласи йўлбошчиларидан бири Шоҳрухбий ҳукмдор деб эълон қилинди.Шу тариқа, Ўрта Осиёда кейинчалик Қўқон хонлиги деб аталган Янги давлат вужудга келди.Шохрухбийдан кейин тахтга ўғли бўлган Абдураҳимхон ўтиради ва Хўжанд, Ўратепа вилоятларини босиб олади.Абдураҳимхондан кейин унинг иниси Абдулкаримхон ўтиради.У ўз пойтахтини Телақўрғондан Қўқон шаҳрига ўрнига кўчирилади.Абдулкаримхон вафотидан сўнг тахтга оз-оз фурсатдан ҳукмронлик қилган шахзодалардан кейин, Олимхон даврида Қўқон сиёсий мавқеи кучаяди.У ҳарбий ислоҳали ўтказиб, Хўжандни, Оҳангарон воҳасини, Тошкент, Чимкент ва Туркистонни ўзига бўйсундиради. Олимхон фитна қурбони бўлади.Тахтга Умархон (1810-1822) ўтиради.Умархон ота-боболаридан фарқли ўлароқ ўзини «хон» эмас «амир» деб эълон қилади.Умархон даврида Қўқон давлати кучайсада домо бошбошдоқлик мавжуд эди.Умархон 1877 йилда вафотидан кейин тахтга ўғли Муҳаммад Алихон (1822-1842) ўтиради.Муҳаммад Алихон даврида Фан маданият, сиёсат кучайган бўлсада, аммо Муҳаммад Алихон душманлари унга ноҳақ айблайди.Душманлари уни тахтга нолойиқ деб билиб, Бухоро амири Насруллога арз қилади. Натижада Қўқон давлатида парокандалик авжига чиқиб кетади. Фақат Худоёрхон даврига келиб тинчлик ўрнатилади, аммо барибир ички низоларга барҳам топмади.Қўқон хонлиги одам Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги каби мустабид давлат эди.Бутун ҳокимят расман хон қўлида бўлиб, у чекланмаган ҳокимиятга эга эди.Хонликнинг ижтимоий ҳаётида руҳонийлар алоҳида мавқега эга бўлиб, улар давлат сиёсатига кучли таъсир ўтказа олганлар.Хон армиясига мингбоши қўмондонлик қилган.Айни пайтда у бош вазифани ўтаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |