120 .Бобурнинг давлат арбоби, олим сифатида жаҳон тарихидаги ўрни. Заҳриддин Муҳаммад Бобур 1483-йилнинг 14-февралида Андижонда туғилган.Унинг отаси Муҳаммад Мирзо 1416-йил Самарқандда туғилган.Онаси Қутлуқ Нигорхон Тошкент ҳокими Юнусхоживийнинг 2-кизи эди. Отаси вафотидан кейин 1494-йилга 10 июнда 12-ёшли Бобур Мирзо Фарғона ҳукмдори бўлади. Бобур Мирзо курашди. Мағлубиятга учради, ката ғалабаларга эришди. У 1526 йил 27-апрелда Деҳли хукмдори Иброҳим Лудий қўшинларини тор-мор келтирди.Буни натижасида у Шимолий Ҳиндистонни эгаллади.1526 йил 27-апрелда Деҳли шаҳрида Бобур подшоҳ номига хутба ўқилди. Шу тариқа янги Бобурийлар салтанатига асос солинади. Бобур подшоҳ 1530 йил 26-декабрда 47-ёшида вафот этади. Уни Агра шаҳрида Жанта дарёси ёнидаги Боғи Оромга Дафн этадилар. Унинг васиятига кўра, бир неча йилдан сўнг Бобур подшоҳ жасади Қобулдаги Боғи Калонга кўчирилади.Бу боғни Бобур подшоҳ ўзлари обод қилган.Кейинчалик боғ Бобур деб атала бошлаган. Бобур Мирзо шахси олижаноб инсон ва улуғ ҳукмдорга хос фазилатлардан таркиб топган.Кўнгли очиқ ва беғараз , бағри кенг, қариндошлари ва дўстларига доим ғамхўр инсон эди. Шунингдек, фуқароларнинг ташвиш нарига ҳамдардлик кўрсата олган саховатпеша ҳукмдор хам эди. Бобур Мирзо бобокалони Амир Темурдек бунёдкор ишларига ката эътибор Билан қараган давлат арбоби эди.
121.Шайбонийлар давлатида бошқарув тизими, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт. Шайбонийлар давлати маъмурий жиҳатдан вилоятларга бўлинган бўлиб, бошқарув тизими Марказий ва маҳаллий амалдорлар қўлида бўлган Марказий бошқарувда хондан кейин Кўкалдош, оталиқ, нақиб, парвоначи, вазири аъзам каби мансабдорлар дунёвий ишларни бошқарган бўлсалар шайх улислом, кози калон, аълам, имом садр, муфтий, раислар диний ишларни назорат қилганлар.Маҳаллий бошқарув ҳоким ва беклар қўлида бўлиб, бу жараёнда қози, муфтий, раислар муҳим рол ўйнаган Шайбонийлар ҳукмронлигининг дастлабки йилларида маҳаллий заминдорлардан ўрта феодаллар қолганди.Лекин кейинги йилларда ўтроқликка кўчган кўчманчи истилочилар уларни секин-аста сиқиб чиқара бошладилар.Сулолалар алмашиб, феодалларнинг ўзгариб бориши ўз навбатида барча ҳарбий юришлар, шаҳарларни қамал қилиш экин ва боғларни вайрон этиш кенг авж олиб кетди.Деҳқончилик вилоятларининг султонлар ва қабила бошлиқлари томонидан ишғол қилиниш меҳнаткашлар ҳаётига таъсир қилмай қолмади, Шайбонийхон ҳокимиятни мустаҳкамлаб олгандан сўнг мамлакат ичида хўжалик ҳаётини тартибга солишга интилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |