Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

Жавобгарликдан қочиш.
Жамоа аъзоларини ишлаш, ютуқлар ва хатти-
ҳаракатлар ҳақида ўзаро мулоҳаза юритишга ундаш. Самарасиз натижалар 
учун жавобгарлик мавжудлигини жамоа аъзолари билиши шарт. Масъулиятли 
ходимларни қадрлашингизни кўрсатинг, яъни, бундай хулқ-атворли шахсни 
рағбатлантиринг, мотивациясини, керак бўлса, мансабини янада оширинг.
Натижаларга эътиборсизлик.
Эҳтимол, жамоа (корхона, ташкилот) 
кўзлаётган мақсадларни аниқ белгиламаган бўлишингиз мумкин. Бу англа-
шилмовчиликнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш, биргаликда эришиш 
керак бўлган бош мақсадни такрорлашдан чарчаманг. Албатта, бунда сиз наму-
на бўлишингиз керак. Умумий муваффақият учун тиришқоқлик билан меҳнат 
қилаётганингизни жамоага кўрсатинг.
РЕСПУБЛИКАМИЗДА ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА 
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ШАРОИТДА КЕЧАЁТГАН 
МУАММОЛАР
Ҳалимова Ойгул Бозорқуловна
Тошкент кимё-технология институти ассистенти
Глобаллашув шароитида инсон, айниқса, ёшлар қалби ва онги учун кураш бор-
ган сайин шиддатли тус олиб, дунёнинг мафкуравий манзараси тубдан ўзгариб 
бормоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 
қуйидаги фикрлари: “Бугун қанча ёшлар сохта алдовларга учиб, ўз умрини ха-
зон қилаётганини ўйлаб, тўғриси, тунлари ухламасдан чиқаман. Ўзингиз ай-
тинг, азиз биродарлар, бу аччиқ ҳақиқат юрагимизга ханжар бўлиб санчилиши 
керак эмасми? Ахир, кечагина шу ёшлар, ўзимизнинг қоракўзлар, биримизнинг 
маҳалладошимиз, биримизнинг ўғлимиз, биримизнинг қизимиз ёки жиянимиз 
эди-ку! Улар қачон адашди, қачон нотўғри йўлга кириб кетди? Биз нега ғафлатда 
қолдик? Қачон, қаерда хатога йўл қўйдик? Фарзандларимиз қачон бегоналар-
нинг қўлига ўтиб кетди? Нима жин урдию улар ўз ота-онаси, ўз юртининг душ-
манига айланиб қолди? Бугун бу мудҳиш бало-қазонинг олдини олмасак, бор ку-
чимизни шунга сафарбар этмасак, эртага кеч бўлади”, дея таъкидлаганлари ҳар 
бир касб эгасига долзарб вазифа бўлиши зарур.
Шунингдек, глобаллашув даврида кечаётган муаммолар айниқса ёшларимиз-


123
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ни онгини ва мафкуравий бўшлиғини динимизга ёт бўлган ғоялар билан йўлдан 
адаштириб келмоқдалар.
Мафкуравий бўшлиқни тўлдириш ва мафкуравий иммунитетни шакллан-
тириш- баркамол авлод тарбиясининг муҳим йўналишидир. Бугунги инсони-
ят турли хил ғоялар ва сиёсий курашлар бутун жаҳон миқёсида авж олаётган, 
ғоявий қарама-қаршиликлар кескинлашаётган бир шароитда яшамоқда. Бундай 
вазиятда ғоявий лояллик сиёсий курашда ютқазишга олиб боради. Айниқса, 
ҳозирги глобаллашув шароитида ҳар қандай мафкуравий йўлдан воз кечишни, 
мафкурасизлик йўлини тарғиб этишни мақсад қилиб олган сиёсий кучлар, маф-
курасизлашган тоифаларнинг онгига ўзларининг усти ялтироқ космополитик 
ғояларини сингдиришга ва шу асосда турли тоифадаги миссионерлик ғоялари 
учун, диний-фундаменталистик, экстремистик, террористик мазмундаги ғоялар 
учун йўл очиб беришга эришишади. Бундай шароитда маънавий тарбиянинг 
икки муҳим жиҳатига муҳим эътибор қилишга тўғри келади.
Биринчидан, ғоявий бўшлиқни бунёдкор ғоялар билан тўлдириш масаласи 
ва иккинчидан, ҳарбийлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ма-
саласи.
Бугунги кунда бутун дунёда глобаллашув, маданиятлар аралашуви жараёни 
кечмоқда. Бу мураккаб жараён нафақат ёшларга, балки катталар дунёқарашига 
ҳам таъсир этяпти. Бир томондан, ахборот технологиялари кундалик ҳаётимизга 
шу қадар шиддат билан кириб келяптики, буни ҳар қандай рақамларсиз ҳам ку-
затишимиз мумкин.
Ёшларда миллий ифтихор, миллий ғурурни шакллантириш ва мустаҳкамлаш 
асосида уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга алоҳида аҳамият бериш 
бошланди. Ана шу фазилатларни ёшларимизда шакллантириш бугунги куннинг 
муҳим вазифасидир. Ҳозирги глобаллашув жараёнида интизомли, масъулиятли, 
сабр-бардошли, диёнатли, виждонли, иймонли, эътиқодли, бағрикенг, инсон-
парвар, ижтимоий фаол ва шу каби олийжаноб фазилатлар эгаси бўлган ёшлар-
гина яшаш учун зарур бўлган барча қулайликларни вужудга келтиришга қодир 
бўла оладилар. Ижтимоий тараққиётнинг демократик ривожланиш жараёни 
шахснинг ўз-ўзини англаши, қадр-қимматини қай даражада эъзозлаши, жамият 
учун хизмат қила олиш имконияти ва ҳаракатларига ҳам бевосита боғлиқ. Булар-
нинг барчаси шахснинг ижтимоий фаоллиги билан боғлиқ.
Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Бизнинг асосий вазифамиз- 
ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, 
зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир. Бунинг учун ёш 
авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя 
қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб 
ҳисоблаймиз.
Шу муносабат билан Ўзбекистонда глобаллашув ва ахборот коммуникация 


124
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид 
сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган 
халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро 
Конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади.” Шунингдек, айнан Президент 
Шавкат Мирзиёевнинг таклифи ва ташаббуси билан, ШҲТга аъзо давлатлар 
раҳбарлари кенгашида “ШҲТ давлат раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожа-
ати” қабул қилинди.
Мазкур муаммога оид турли нуқтаи назарлар, фикр мулоҳазаларни умум-
лаштирган ҳолда қайд этиш мумкинки, ёшларнинг дахлдорлик фазилати таъ-
лим, тарбия уйғунлигида, интеллектуал, эмоционал ва амалий фаолияти билан 
боғлиқликда шакллантирилиши керак.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish