Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МЕТАЛЛУРГИЯГА ОИД



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МЕТАЛЛУРГИЯГА ОИД 
ХАЛҚАРО ТЕРМИНЛАРНИНГ ФАН РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Темирова Феруза
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
 биринчи босқич магистранти
Маълумки, ҳар бир фаннинг ривожланишида халқаро интеграция, хорижий 
олимларнинг назарий ва амалий тадқиқотлари натижасида олинган билим ва 
тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Глобаллашув жараёнида маз-
кур омилнинг аҳамияти янада ортади. Глобаллашувнинг ижобий томонларидан 
бири ҳам шуки, мазкур ҳодиса илм-фан соҳасидаги тараққиётни янада жадал-
лаштиради. Қайд этиш лозимки, юртимизда кўпгина соҳа ва тармоқлар қатори 
металлургия саноатида ҳам халқаро термин ва иборалар кўплаб қўлланилмоқда. 
Бу мазкур жабҳада тадқиқотлар ўтказиш, луғатлар яратиш эҳтиёжини юзага 
келтирмоқда.
Юртимизда қадимдан металлургия, тоғ-кон саноати яхши ривожланган. Та-
рихий манбаларда ҳам мамлакатимиз ҳудудидининг ер ости ва ер усти бойли-
кларига ниҳоятда бойлиги, улкан табиий заҳираларга эгалиги ҳамда аждодлари-
мизнинг кончилик ишлари билан жуда қадимдан шуғуллангани таъкидланади. 
Таниқли тарихчи олим Ўктам Мавлонов Ўзбекистон ҳудудида неолит давридаёқ 


127
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
кончилик, металлургия соҳаси шакллана бошлаганини қайд этади. Жумладан, 
«Марказий Осиёда ҳам бу жараён сўнгги тош давридаёк бошланиб, ибтидоий 
аждодларимиз меҳнат қуроллари ясаш учун керакли тош конларини қидириб, 
неолит давридаёқ табиий мис, олтин, кон-темур тош (метеорит-темир) ва бошқа 
металларга дуч келганлар» деб ёзиб қолдирган. 
Ўрта асрларга келиб Ўзбекистон ҳудудида металлургия соҳасининг жадал 
тараққий этиши топонимикада ҳам ўз аксини топди. Хусусан, Марказий Осиё-
даги кўпгина жой номларида металл ёки унга боғлиқ терминлар асос бўлди: 
Темиркон, Тиллакон, Кумушкон, Чўянкон, Янгикон ва бошқалар. Шунингдек, 
мамлакатимиз ҳудудида истиқомат қилган туркий қабилалар орасида инсонлар-
га ном беришда ҳам металлургияга оид сўзлар қатнаша бошлади. Булар, Олтин, 
Кумуш, Темиртош, Темирхон ва бошқалар. 
Йирик қомусий олим Абу Райҳон Беруний «Минералогия» асарида 
30 дан зиёд қимматбаҳо тош ва металларнинг номи, уларнинг кимёвий ва 
физикавий хоссаларини аниқлаш, эритиб синаш, деярли барча қимматбаҳо 
тош ва турли минераллар, уларнинг қотишмалари ҳақида қизиқарли маълу-
мотлар ёзиб қолдирган. Хусусан, асарнинг 2 қисми «Металлар ҳақида» деб 
номланади. Берунийнинг фикрича, филиззат (яъни металлар)нинг фойда-
ли томонлари ундан фойдаланишга қараб 2 хил бўлади. Биринчиси, олтин, 
кумуш каби металлар қимматбаҳо тақинчоқлар учун ишлатилади. Иккинчи 
турдаги мис, темирдан турли хил буюмлар ва ҳимоя воситалари ясаш учун 
фойдаланилади.
Беруний «Минералогия» асарида маълум бир металлнинг турли тилларда 
ифодаланишига ҳам эътибор қаратади. Мисол учун, олтиннинг рум тилида – ха-
русун (хризос), сурия тилида – дахаба, ҳинд тилида – суварн, турк тилида – ал-
тун, форсчада – зар, арабчада – захаб деб юритилишин қайд этиб ўтган. 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тоғ-кон, металлургия соҳаси яна-
да ривожланиб, замон талабларига мос ҳолда модернизация қилинмоқда. Бу-
гунги кунда Ўзбекистонда Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Олмалиқ 
тоғ металлургия комбинатлари жаҳон стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб 
чиқармоқда. Халқаро бозорларга чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришда соҳага илғор хорижий тажрибани жорий этиш бугунги куннинг дол-
зарб вазифаларидан ҳисобланади. 
Ҳукуматимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор кейинги йилларда 
янада ошиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 
январдаги «Кон-металлургия тармоғи корхонлари фаолиятини янада такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги «Навоий кон-металлургия ком-
бинати» давлат корхонаси фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбир-
лари тўғрисида»ги Қарори ва бошқа ҳужжатлар соҳа тараққиётининг ҳуқуқий 


128
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
асосларини белгилаб бермоқда. 
Шу сабаб, металлургияга оид халқаро терминлар, сўз ва ибораларни лингви-
стик таҳлил қилиш, уларнинг имло, изоҳли ва таржима луғатларини ўзбек тилида 
яратиш муҳим масалалар сирасига киради. Зеро, металлургия соҳасининг мута-
хассислари томонидан хорижий терминларни билиш, ўзбек тилидаги атамалар-
нинг инглиз тилидаги таржимаси билан танишиш халқаро муносабатлардаги 
муваффақиятларнинг гарови бўлиши мумкин. 
Металлургияга оид терминларнинг луғатини яратишда бир қанча омил-
ларга эътибор қаратиш лозим. Хусусан, инглиз тилидан ўзлашган сўзлар. Ме-
таллургияга оид айрим тушунчалар инглиз тилидан ўзбек тилига кириб кел-
ган ҳамда муомалада кенг фойдаланилади. «Маълумки, ҳар қандай тил ички 
ва ташқи манба асосида ўз луғат бойлигини доимий равишда ошириб боради. 
Биз ички имконият тушунчаси остида маълум бир тил луғат таркибининг бе-
восита ички имкониятлар, яъни грамматик қўшимчалар, бир сўз туркумидан 
бошқа бир сўз туркумига ўтиш каби воситалар орқали кенгайиб боришини 
тушунсак, ташқи имконият деганимизда турли хил сабаблар натижасида бир 
тилдан иккинчи бир тилга кириб келган луғавий бирликларни кўз олдимизга 
келтирамиз. 
Манбаларда таъкидланишича, ташқи манба асосида луғат бойлигининг кен-
гайиши ўзбек тили доирасида 30-35 % ни ташкил этади». Мисол учун

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish