Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


МАКТАБДА ИЖТИМОИЙ ВА ПСИХОЛОГИК СОҒЛОМ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

МАКТАБДА ИЖТИМОИЙ ВА ПСИХОЛОГИК СОҒЛОМ 
МУҲИТНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Пардаева Меҳринисо Донияровна
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги 
Республика таълим маркази, 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Бугунги кунда мактабда таълим-тарбия жараёни, яъни узлуксиз таълимнинг 
11 йиллик босқичи ёшларни тарбиялашнинг энг муҳим босқичи бўлиб, болалик, 
ўсмирлик ва ўспиринликнинг ўзига хос физиологик ва психологик жиҳатларига 
бевосита боғлиқдир. Ўқувчиларда шу даврлардаги бундай ўзгаришлар улар-
нинг таълим-тарбиясига бевосита таъсир қилиши жуда кўплаб кузатувлар, 
тадқиқотлар натижасида илмий асослаб берилган.
Ҳар биримиз ҳаётимизда ота-она сифатида фарзандларимиз, педагог сифа-
тида ўқувчиларимиздаги турли ўзгаришларни кўп кузатганмиз. Ўқувчиларнинг 
болаликдан ўсмирликка, ўсмирликдан балоғатга ўтиш даврида юз берган 
ўзгаришлар аксарият ҳолларда катталарнинг ёрдами, тушуниши, дўстона муно-
сабати, психологик қўллаб-қувватлаши ва ишончи, меҳрибонлиги натижасида 
ижобий кечган бўлса, айрим ҳолларда санаб ўтилганларнинг етишмаслиги на-
тижасида салбий оқибатларга олиб келганлигига гувоҳ бўлганмиз.
Фарзандларимиз куннинг кўп қисмини мактабда ўтказадилар, шунинг учун 
мактабда ижтимоий ва психологик соғлом муҳитни яратилганлиги, ҳар бир 
ўқувчи ўзини хавфсиз ва дўстона муҳитда эканлигини ҳис қилиши, ўқиш ва 
эришган натижаларидан завқланиши, шахс сифатида шаклланишида намуна 
олиши мумкин бўлган юксак маданиятли ва маҳоратли ўқитувчилардан таълим-
тарбия олиши жамият учун муҳим аҳамият касб этади. 
Мактаб раҳбарияти ва педагогик жамоанинг энг асосий вазифаларидан 
бири шундай ижобий-ижодий, ижтимоий ва психологик соғлом муҳитни таъ-
минлашдан иборат бўлиб, бу бевосита таълим-тарбия сифатига ижобий таъсир 
этувчи омиллардан бири бўлиб, мактаб фаолияти самарадорлигининг зарурий 
шартидир.


130
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
Ҳеч кимга сир эмас, бугунги глобаллашув шароитида шахслараро муноса-
батларга таъсир этувчи омиллар, жумладан, ижтимоий ва психологик муаммо-
лар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳар биримизни бефарқ қолдирмаслиги лозим. 
Бола шахсининг шаклланиши ҳамда ривожланишида оила ва мактабнинг 
ўрни беқиёс бўлиб, уларга боғлиқ ва кўпчиликни ҳавотирга солиши мумкин 
бўлган айрим муаммоларга тўхталамиз.
Бола шахсининг ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ои-
лага боғлиқ муаммолар:
- катталар фикри ва қарорларининг болаларга нисбатан устунлиги белгилаб 
қўйилганлиги (кўпинча катталар ўзини ҳақ деб ҳисоблайди);
- болаларнинг қизиқишларига кўра, масалан, таълимнинг кейинги босқичи 
ёки касб танлаш ва бошқаларни танлаш имкониятларининг чегараланганлиги 
(айрим ҳолларда умуман мавжуд эмаслиги);
- гендер тенглик масалаларига субъектив ёндашув (айниқса қизларнинг касб 
ёки бошқаларни танлашида);
- объектив ва субъектив сабабларга кўра ота-она фарзандининг кундалик 
фаолияти ва таълим олишда эришган натижалари билан қизиқмаслиги;
- оиладаги салбий муносабатлар, меҳрсизлик ва носоғлом психологик муҳит;
- психологик ва жисмоний зўровонлик ҳамда носоғлом турмуш тарзига 
боғлиқ ҳолатлар.
Бола шахсининг ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган мак-
табга боғлиқ муаммолар:
- ўқувчилар ўртасидаги бўладиган, у ёки бу субьектив сабабларга кўра ай-
римларни яккалаш ҳолатлари;
- ўқитувчилар томонидан ўқувчи оиласининг моддий ва жамиятда эгаллаган 
ўрни, мавқесига қараб муносабатда бўлиши;
- айрим сабабларга кўра ўқувчининг ўқув натижаларининг пасайиши;
- ўқувчи тарбиясига салбий таъсир этувчи гуруҳларга қўшилиб қолиш, жум-
ладан, ижтимоий тармоқларда;
- ўқувчидаги ўзгаришларга синф раҳбари, мактаб психологининг эътибор-
сизлиги ва бошқа ҳолатлар бўлиши мумкин. 
Мактабда ижобий психологик муҳитни шкаллантириш учун мактаб 
раҳбарияти адолатли, бунда ўқитувчи ва ўқувчиларга нисбатан бир хилда, адо-
латли ва шаффоф бошқарув тамойилларига риоя қилиши зарур. 
Мактаб фаолиятига оид ҳар қандай қарорларни ўқувчи ва ўқитувчилар ман-
фаатларидан келиб чиққан ҳолда, иложи борича уларнинг фикр мулоҳазалари асо-
сида қабул қилиши лозим. Бу унчалик мураккаб эмас, айниқса, ахборот алмашу-
ви осонлашиб, ўз фикрини очиқлик асосида билдириш қўллаб-қувватланаётган 
ҳозирги даврда.
Қуйида амалиётда қўллаб кўрилган ва ижобий натижа берган бир неча таж-


131
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
рибаларни келтирамиз. 
Мактабда ҳар бир ҳафтада битта мавзуда, бир ўқув йилида жами 34 та мавзуда 
ўқувчи, ўқитувчи ва бошқаларнинг муносабати, фикр ва мулоҳазаларини билиб, 
улар асосида бошқарув фаолиятини коррекциялаб, яхшилаб бориш мумкин. 
Масалан, мактаб фойесида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда бир ёки 
иккита катта доскага осилган ватман қоғозига шу ҳафтанинг мавзуси ёзилиб, 
ўқувчиларнинг ўз муносабатлари (уларга қулай пайтда)ни маркер ёрдамида 
ёзиб қўйиши сўралади. 
Ўқитувчилар учун эса ўқитувчилар хонасида ватман қоғозда мавзу 
(ўқувчиларники билан бир хил ёки умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин) ёзиб 
қўйилади ва маркер ёрдамида муносабат билдириш сўралади.
Масалан, Энг яхши фаолият олиб бораётган ўқитувчиларни аниқлашда 
ўқувчи ва ўқитувчиларнинг муносабатларини билиш бўйича сўровнома 
ўтказиш (ўқитувчиларга директор жамғармасидан устамалар белгилаш учун 
қўллаш мумкин). Сўровнома аноним ўтказилади.
Ўқувчилар учун савол: Сиз қайси дарсни яхши кўрасиз?.
Ўқувчилар ватманга яхши ўқитилаётган фанлар номини ёзиб қўяди. Бунда 
нафақат яхши ўқитилаётган фанлар, балки ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳам 
аниқлаш мумкин. Энг кўп қайд этилган фанлар бўйича дарсларни кузатиш асо-
сида энг яхши ўқитувчини (шу фан ўқитувчилари бир нечта бўлиши мумкин) 
аниқлаб олиш мумкин. Энг кам қайд этилган фанлар ўқитувчилари фаолиятини 
ҳам синчковлик билан ўрганиш керак, чунки уларга методик ёрдам бериш ёки 
фаолияти назоратини кучайтириш зарурати мавжуд бўлиши мумкин.
Ўқитувчилар учун савол: Қайси ҳамкасбингизнинг тажрибаси, иш услуби 
сиз учун фойдали бўла олади? 
Бунда ўқитувчилар яхши ишлаётган ўқитувчиларни ёзиб қолдиради. Ёзган-
ларини асослаш учун бир-бирларининг дарсларини кузатади, иш услублари-
ни ўрганади, масъулиятли бўлади. Ўзига нисбатан бошқаларнинг муносабати 
ижобий бўлиши учун ўз устида ишлашга мажбур бўлади. Директор эса кадрлар 
салоҳиятини баҳолаш ва рағбатлантиришда шаффофлик ва адолатни таъмин-
лашга эришади. Натижада ижтимоий ва психологик соғлом рақобат муҳити 
шаклланади, ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиш ҳуқуқлари таъминла-
нади.
Шунингдек, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг кундалик фаолиятда қайси интер-
нет сайтлар, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини аниқлаш учун ҳам очиқ 
ёки ёпиқ сўровномалар, жумладан, онлайн тарзда ҳам, ўтказиш мумкин.
Интернетда (https://support.google.com/docs/answer/6281888?co=GENIE) 
Google шакллар ёрдамида онлайн-сўров ва тестлар тайёрлаш ва уларни респон-
дентларга юбориш бўйича 3 қадамдан иборат йўриқнома тақдим этилади.
Мактабда ҳамкорлик ва самарали фаолият натижасида яратилган ижтимоий 


132
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
ва психологик соғлом муҳит ўқувчилар давомати, саломатлиги, ижтимоий-пси-
хологик ва руҳий барқарорлиги, энг асосийси, ёшларнинг таълим-тарбиясига 
ижобий таъсир қилишини унутмаслигимиз керак. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish