Жараёни таъсири



Download 0,88 Mb.
bet1/7
Sana10.07.2022
Hajmi0,88 Mb.
#773099
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Счлафҳорст фирмасининг пневмомеханик Йигириш машиналар билан танишиш


Счлафҳорст фирмасининг пневмомеханик Йигириш машиналар билан танишиш

Режа:



1. Ип учида бурамларнинг тарқалиши
2. Ипнинг структураси ва хоссаларига унинг шаклланиш
жараёни таъсири
2.2. Ип структурасига чирмашиш коэффициентининг таъсири
3. Йигириш камераси диаметрининг ип структурасига таъсири

Йигириш камерасининг новида шаклланган пилтачанинг кўндаланг кесими ўлчамлари ва ипнинг спиралсимон структурасини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, турли омиллар таъсирида ипнинг структураси ўзгаради. Бунда асосан пилтачанинг кўндаланг кесими ўлчамлари, яъни унинг эни ва қалинлиги нисбатлари эътиборли ўринга эга. Бурамларнинг тарқалишига пилтача энининг таъсир кўрсатиши бўйича амалий тадқиқотлар бажарилганлиги маълум. Пневмомеханик ип учида бурамларнинг тарқалишига қаршилик кўрсатувчи омиллар таъсирида пишитилганлик ўзгариши ўрганилиб, унинг математик ифодаси топилган. Асосий эътибор бегона жисмнинг бурам тарқалишини даврий бўлишига олиб келишига қаратилган. Бурамлар шаклланган ипда қайта тақсимланади ва унинг даври 2R/Vт га тенглиги, яъни йигириш камераси периметрини ипнинг чиқиш тезлигига нисбати билан баҳолаш кўрсатилган. Демак, йигириш камераси новида бўлган бегона жисм бурамларнинг тарқалишига қаршилик кўрсатиб, ипнинг бурамлар бўйича нотекислигини оширади. Бу кўрсаткич ўз навбатида узиш кучи бўйича нотекисликни кўпайтиради. Шунга ўхшаш тадқиқотлар ўтказилиб, олинган математик модел аниқлаштирилиб, соддалаштиришга қаратилган илмий тадқиқот ишларида пилтачага қаттиқ толаларнинг тушиши олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилиши тавсия этилган. Хитой мутахассислари томонидан пневмомеханик ип шаклланганда ундаги переферия (чеккадаги) бурамларининг тарқалиш узунлиги модели камера новида ипнинг ҳаракатига асосланиб олинган. Модел пахта ва полиэфир толаларидан йигирилаётган ип переферия бурамларига таалуқлидир.


Хитой мутахассислари ип пишитилишининг унинг хоссаларига таъсирини ўрганиб, қўшимча буровчи элемент иши тадқиқ этилган. £ўшимча буровчи элемент ҳалқали йигириш машинасида ҳам синаб кўрилиб, ипнинг узиш кучи ва узайиши текширилганда хосса кўрсаткичлари тегишлича яхшиланганликлари аниқланган. Лекин конкрет катталиклар келтирилмаган. Шунингдек, элементнинг ишлаш принципи ҳақида ҳам маълумот берилмаган. Бундан фарқли ўлароқ Autocoro пневмомеханик йигириш машинасида пишитиш катталиги чизиқий зичлиги 89,6 тексли штапел узунлиги 29 ммли пахта толасидан йигириш камерасининг айланишлар частотаси 60650 мин-1 бўлиб, 369, 399 ва 429 б/м пишитилганлигида ишлаб чиқилиб синов ўтказилганда ип структураси ўзгарганлиги натижасида узуш кучи ва ишқаланишга бардошлиги ошганлиги бўйича маълумотлар келтирилади. Йигириш камераси ичида ипнинг новдан ажралиш нуқтасида таранглигига таъсир этувчи омиллар ўрганилиб, пишитиш коэффициенти таъсир этмаслиги таъкидланган. Асосий омил камеранинг айланишлар частотаси деб ҳисоблайди муаллиф. Бурамлар бериш ва уни аниқлаш асосий масалалардан бири бўлганлиги боис бурамларни аниқлаш усуллари таҳлил қилинган. Пневмомеханик ипнинг пишитилишини аниқлаш усули намуналар хусусиятларини инобатга олиб танлаш лозимлиги таъкидланади. Бурамлар сонини топишда ип ўтказувчи варонка сиртини ип қамраш бурчагини ҳисобга олиш ҳам тавсия этилган. Бурамлар тарқалишининг ўзгаришини шаклланган ипнинг камера ичидаги баллон қисмида қайта тарқалиши камера новидан ажралаётган ипнинг бурамларига боғлиқлигини топиш формуласи ишлаб чиқилган. Лариннинг тадқиқоти да эса пилтачага қаттиқ жисмларнинг тушиши, унда бурамлар тарқалишига қаршилик кўрсатиб, шаклланаётган ипнинг узиш кучи пасайишига олиб келиши назарий таҳлил қилинган. Бу тадқиқотлардан толаларни бегона жисмлар ва қотган толалардан тозалаш лозимлиги яна бир бор тасдиқланади.
Бурамлар йўқолишининг олдини олишни таъминловчи мослама – интенсификаторлар тадқиқ қилиниб, уларнинг муқобил вариантларини тавсия этувчи тадқиқотлар ҳам бажарилганлиги маълум. Ип чиқувчи найчага жойлашувчи бурам тақсимлагичларнинг муқобил шакли эллипссимон бўлиши ва унинг сирти эгрилик радиусларининг муқобил қийматлари топилган. Бурамлар тарқалишига пилтача шакли, унинг ўлчамлари толаларнинг жойлашув зичлиги каби катталиклар билан бирга йигириш камерасининг айланишлар частотаси таъсири ҳам ўрганилган.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish