Жараёни таъсири


Ип структурасига чирмашиш коэффициентининг таъсири



Download 0,88 Mb.
bet4/7
Sana10.07.2022
Hajmi0,88 Mb.
#773099
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Счлафҳорст фирмасининг пневмомеханик Йигириш машиналар билан танишиш

Ип структурасига чирмашиш коэффициентининг таъсири

Пневмомеханик ип хоссалари хусусиятларидан устувори унинг мураккаб структуралигидадир. Йигириш камераси новидаги узун учдан ипнинг ўзак қисми ва калта учдан эса ипнинг устки қатлами шаклланиши шу структуранинг асосидир. Структурадаги қатламларнинг улушлари ўзгариб туриши юқоридаги параграфда кўрилган. Унга биноан йигириш камерасининг диаметри катталашган сари чирмашиш коэффициенти камаяди, нуқсонли «иккинчи сифатли» ип шаклланмайди, ипнинг сифат кўрсаткичлари яхшиланади. Бу ҳолатни амалда синаш мақсадида тажрибалар ўтказилди, яъни ВD-330 пневмомеханик йигириш машинасида йигириш камераси диаметрининг ип структураси ва хоссаларига таъсири ўрганилди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) «Табиий ва кимёвий толаларни йигириш» (ТКТЙ) кафедрасининг ўқув-илмий лабораториясида йигириш камераси диаметрлари 34, 54 ва 66 мм ларида чизиқий зичлиги бир хил – 30 тексли ип йигирилди. Йигириш камераси диаметрининг чирмашиш коэффициентига таъсири (10) формула асосида ҳисобланди.


Ип таркибидаги ташқи ва ички қатлам кўндаланг кесимларидаги толалар миқдори, чизиқий зичлиги ва пишитилганлик кўрсаткичлари (11; 12; 20) формулалар ёрдамида ҳисобланиб, уларнинг чирмашиш коэффициентига боғлиқлиги таҳлил этилди. ¥исобларда 5-I толасининг тажрибавий варианти штапель узунлиги 32,5 мм лиги инобатга олинди ва чирмашиш коэффициенти ҳисобланди (4-расм).



Кўриниб турибдики, чирмашиш коэффициенти қиймати йигириш камераси диаметрининг 34 мм дан 66 мм гача катталашганда деярли икки марта (0,16 дан 0,08) гача камайган. Бу ўзгариш ипнинг ўзак ва ташқи қисмлари кўрсаткичларига ҳам таъсир этиши муқаррар. Шуни эътиборга олиб, чирмашиш коэффициентининг ипнинг ўзак ва ташқи қатлами чизиқий зичлигига ва унинг пишитилганлигига таъсири тегишли формулалар ёрдамида ҳисобланиб графиклари 5-расмда келтирилди.






Графиклар таҳлил қилинганда ипнинг ўзак қисми чизиқий зичлиги чирмашиш коэффициенти икки марта ошганида 27,7 тексдан 25,4 тексгача (8,3%) камайиши, ташқи қатлам чизиқий зичлиги эса тегишлича 2,3 тексдан 4,6 тексгача, яъни икки марта чирмашиш коэффициентига мутаносибликда ортиши аниқланди.
Чирмашиш коэффициентининг ип ички ва ташқи қатламларига таъсири (5-расм в, г) да кўрсатилган. ичқи қатламдаги бурамлар сони тадқиқот диапозонида энг катта 806 б/м бўлса, энг кичиги 774 б/м, яъни 32 б/м (4,0%) га камдир. Бунинг сабаби чирмашиш коэффициенти таъсири билан изоҳланади. Ташқи қатлам бурамларининг энг катта сони 327 б/м бўлса, энг кичиги 235 б/м га тенг бўлиб фарқ 28% ни ташкил этади.
Шуни таъкидлаш лозимки, чирмашиш коэффициентининг катталигига йигириш камераси айланишлари частотаси таъсир кўрсатмаганлиги боис ип структураси ўзгармайди. Чирмашиш коэффициентининг бурамлар сонига таъсир этиб, уни ўзгартириши натижасида ип хоссаларидан узиш кучи ва деформацияси ўзгаришига олиб келади. Буни иплар қайишқоқлиги назарияси асосида ипнинг механик хоссаларини баҳолашда кўриш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, ип пишитилганда толанинг ип ўқига нисбатан оғиш бурчаги (пишитиш бурчаги) ўзгариши билан ипнинг чўзишдаги деформацияси ва бошқа механик хоссалари ҳам ўзгаради. Шунинг учун ип ташқи қатлами бурамларининг сони 20% га камайиши, ўзак қисми бурамлар сонининг тегишлича ортиши, албатта, ипнинг механик хоссаларига таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, ипнинг структураси чирмашиш коэффициентига боғлиқ бўлиб, у камайган (йигириш камераси диаметри катталашган) сари ички қатламдаги толалар сони (чизиқий зичлиги) ортади, бурамлар сони йўқолиши камаяди. Натижада ипнинг сифати (узиш кучи) яхшиланади деган хулосага келиш мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish