Жараёни таъсири


Йигириш камераси диаметрининг ип структурасига таъсири



Download 0,88 Mb.
bet5/7
Sana10.07.2022
Hajmi0,88 Mb.
#773099
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Счлафҳорст фирмасининг пневмомеханик Йигириш машиналар билан танишиш

Йигириш камераси диаметрининг ип структурасига таъсири


BD-330 машинасининг тайёрловчилари Schlafhorst/Saurer Сzech фирмаси тавсияларига кўра ҳар бир йигириш камераси диаметрлари катта-кичиклигига қараб машинанинг технологик параметрлари ўзгариши лозим. Лекин бирхилликни таъминлаш мақсадида диаметрлари 34; 54 ва 66 мм ли йигириш камералари айланишлар частоталарини таҳлил этиб, чизиқий зичлиги 30 текс бўлган ипни йигиришда ҳамма йигириш камералари учун айланиш частотаси бир хил 45000 мин­-1 тезлик танлаб олинди. Мазкур тезлик 66 мм ли камера учун максимал тезлик бўлиб, 34 мм ли камеранинг тавсия этилган минимал тезлиги 70000 мин-1 дан анча кичик бўлишига қарамай, қўйилган масалани ечиш учун экстраполяцион (четга чиқиб) тажриба ўтказилди. Машинанинг имкониятидан фойдаланиб унинг бошқа технологик параметрлари ва тезликлари мазкур тезликларга мослаштирилиб, машина бошқарув компьютерида ҳисобланди. Шунинг учун тавсияга мувофиқ пишитилганлик 840 бур/м қилиб танлаб олинди. Машинани ишлатишда айниқса улаш чоғида тавсияга биноан энг кичик диаметр 34 ммлида йигириш каллагининг шкаласида 4-штрихи, 54 мм ли диаметрда ипнинг уланувчи учи шкаланинг 5-штрихида ва ниҳоят 66 мм ли йигириш камераси ишлаганда ипнинг учи 6-7 штрихларда амалга оширилди. Учта камера учта такрорликда тасодифий рақамлар жадвалидан олинган рондомизация қаторлари, яъни 1 дан 9 рақамигача кетма-кетликда чиққанлари бўйича тажриба тартиби ўрнатилди ва шу асосда тажрибалар ўтказилиб ип намуналари тайёрланди. Йигириш камерасини ўрнатишда камера корпусининг, йигириш камераси юзаси, яъни унинг қия сирти тепасининг бир хиллиги махсус шаблон ёрдамида таъминланди. Шундай қилиб, тажрибалар машинани тўхтатмасдан айнан бир хил параметрларда ишлатиб ўтказилди. Чизиқий зичлиги 30 тексли ип BD-330 пневмомеханик йигириш машинасида йигирилиб сифат кўрсаткичлари аниқланди. Шуни таъкидлаш лозимки, йигириш камераси уч хил вариантда, яъни уч хил диаметрлида (34, 54, 66 мм) алмаштирилиб ип йигириш учун 2-ўтим пилталаш машинаси пилтасидан фойдаланилди. Хомаки маҳсулотлар намуналари «Centexuz» cертификация марказида синовдан ўтказилиб сифат кўрсаткичлари олинди (жадваллар).
жадвал
Пилтанинг чизиқий зичлиги бўйича квадратик
нотекислиги, %



Ўтимлар

Амалий қийматлар

Меъёрий қийматлар

1.

Тараш

1,8

3,5

2.

Пилталаш 1- ўтим

1,6

2,0

3.

Пилталаш 2- ўтим

1,4

1,5

жадвал
Пилтанинг калта 30 мм ли кесимлар бўйича квадратик


нотекислиги, %



¤тимлар

Амалий қийматлар

Меъёрий қийматлар

1.

Тараш

3,3

4,0

2.

Пилталаш 1- ўтим

4,3

5,0

3.

Пилталаш 2- ўтим

4,5

5,5

Одатда пневмомеханик йигириш машиналарида шаклланган ип намуналари ҳалқалиникига қараганда бўшроқ, лекин равон бўлади. Ип хоссаларини меъёрий ҳужжат (ОСТ-17-362-85) кўрсаткичлари билан таққослаб қуйидагиларни таъкидлаш мумкин.


Йигириш камерасининг диаметри кичиклашиши чирмашиш коэффициенти қийматига таъсир қилиб унинг қиймати ортади. Натижада ташқи қатламдаги толалар миқдори ҳам ортади, ички (ўзак) қатламдаги толаларнинг ҳисобий миқдори эса камайиши керак. Тегишлича ички қатламдаги бурамлар сони камаяди, ташқи қатламдаги бурамлар сони эса кўпаяди. Ипда бурамларнинг камайиши унинг пишиқлигини камайтириши лозим. Тажриба натижалари бунинг аксини кўрсатди, яъни диаметр кичиклашган сари ипнинг узиш кучи ортди. Пишитилганлик (бурамлар сони) нинг камайиши номиналга нисбатан фақат 10%, ни ташкил этиб, бошқа вариантларга нисбатан камроқ бўлди. Бу ҳодиса ипнинг шаклланиши – пишитилиши билан боғлиқ бўлиб, шаклланган ип учининг йигириш камераси сиртидаги қисми ўлчами ва толаларнинг сирпаниши билан изоҳланиши мумкин.
Чирмашиш коэффициенти ип учининг ўлчами ўзгармас қийматга эга деб чиқарилган. Бошқача қилиб айтганда, йигириш камераси новида шаклланган пилтачанинг структураси (эни ва қалинлиги) ўзгармас деб қаралган бўлиши керак. Дискрет толаларнинг пилтачадан ипга ўтгунча бўлиш ҳолати ҳам катта аҳамиятга молик, чунки толанинг қайишқоқлик-қовушқоқлик хоссаси ўзгариши айнан шу даврда содир бўлиши эҳтимоли катта. Шундай қилиб, йигириш камераси диаметрининг ип структураси ва хоссаларига таъсирини ўрганиш натижасида йигириш камераси диаметри кичрайтирилишининг асосий мақсади – айланиш частотасини ошириш, ҳамда сарфланаётган энергияни камайтириш бўлса-да, қўшимча самара – ипнинг сифат кўрсаткичлари (узиш кучи)ни яхшилашга ҳам олиб келган. Шундай афзаллик мавжудлигига қарамасдан BD-330 русумли пневмомеханик йигириш машинасида чизиқий зичлиги турлича бўлган ипларни йигиришда турлича диаметрдаги йигириш камераларни қўллаш тавсия этилади.
Тажрибадан олинган натижалар, яъни йигириш камерасининг диаметри ипдаги бурамлар сони, ипнинг чизиқий зичлиги, узиш кучи, нисбий узиш кучи ва чўзишдаги узайиши миқдорига таъсири 3 жадвалда кўрсатилган.
жадвал
Йигириш камераси диаметрининг ип сифат
кўрсаткичларига таъсири



Т/р

Йигириш камераси диаметри, мм

Бурамлар сони,
б/м

Ипнинг чизиқий зичлиги, текс

Узиш кучи, сН

Нисбий узиш кучи, сН/текс

Узайиш, %

1

34

753,40

31,3

313,82

10,01

7,7

2

54

709,96

30,9

279,44

9,02

5,9

3

66

682,93

31,4

298,32

9,50

4,7

Жадвалдан кўриниб турибдики, йигириш камерасининг диаметри катталашган сари ипнинг пишитилганлиги камаяди, номинал пишитилганлик 840 б/м бўлишига қарамай, диаметри 34 мм ли камерада йигирилган ипнинг амалий бурамлар сони 753,4 б/м, 54 мм лида 709,9 б/м, 66 мм лида эса 682,0 б/м тенгдир. Бошқача айтганда, номинал пишитилганликдан амалда аниқланган пишитилганлик тегишлича 11,5%; 18,3%; 23,0% кам бўлиб, назариётга тескари-парадоксал ҳолат, яъни йигириш камерасининг диаметри катталашган сари ипнинг бурамлар сони камайганини кўриш мумкин. Шунга мос равишда ипнинг нисбий пишиқлиги, узишдаги узайиши ҳам йигириш камераси диаметрининг катталашиши билан камайиб бориши алоҳида изоҳга муҳтож ҳолатдир.


Демак, ип хоссасидан узиш кучи унинг иккала – ички ва ташқи қатламлари структурасини таҳлил қилиш учун мезон бўлолмайди. Шунинг учун ип шаклланиши жараёнига комплекс ёндошиш, яъни ип структурасини баҳолашда технологик жараёнлар хусусиятлари ва бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлиб, реал ечимлар олишда катта нафи бўлиши мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish