Жараёни таъсири


Ип хоссаларига йигириш камераси тезлигининг таъсири



Download 0,88 Mb.
bet6/7
Sana10.07.2022
Hajmi0,88 Mb.
#773099
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Счлафҳорст фирмасининг пневмомеханик Йигириш машиналар билан танишиш

Ип хоссаларига йигириш камераси тезлигининг таъсири
Ип чизиқий зичлиги йигириш камераси тезлиги билан биргаликда ип хоссаларига таъсир кўрсатади. Энг яхши кўрсаткичли ип йигирилган кичик диаметр (34 мм)ли йигириш камерасида тезликлари кенг диапазонда (45000 мин-1 дан 90000 мин-1 гача) ўзгартирилиб, ип намуналари йигирилган. Йигириш камерасининг тезлиги (айланишлар частотаси) ошиши билан толага таъсир этувчи марказдан қочма кучнинг катталиги ошиб, уни новда зичроқ жипсланиб жойлашишига олиб келади. Толаларнинг зичроқ жойлашиши ипнинг ҳам солиштирма зичлиги ошишига олиб келади. Натижада зичроқ жойлашган толаларнинг чўзишга, сирпанишга қаршилиги ортади. Шунинг учун, чизиқий зичлиги бир хил 50 тексли ип йигириш камерасининг тўрт хил тезлик (45000, 60000, 75000, 90000 мин-1)ларида бошқа параметрлар ўзгармаган ҳолда йигирилган. Олинган ип намуналарининг физик-механик хоссалари ўрганилган. Ипнинг узиш кучи тезликлар ўзгариши билан бир хил қонуниятда ўзгармаслиги аниқланган. Шунинг учун ипнинг «Узиш кучи-узайиш» графиклари қурилиб солиштирилган (6-расм).







Ундан кўриниб турибдики, йигириш камераси айланишлар частотаси 45000 мин-1 бўлганда, чўзувчи куч катталиклари паст, 60000 мин-1, ундан юқорироқ ва энг юқори чўзувчи куч миқдорлари камеранинг айланишлар частотаси 90000 мин-1 га тенг бўлганда кузатилди. Ипнинг синови натижалари 4 жадвалда келтирилган. Одатдагидек ипнинг энг катта узиш кучига энг катта квадратик нотекислик тўғри келади.
Йигириш камерасининг муқобил айланишлар частотасини танлаш бўйича Autocoro 240 (Германия) Schlafhorst фирмаси пневмомеханик йигириш машинасида тажрибалар ўтказилган.
жадвал
Йигириш камераси тезлигининг ип хоссаларига таъсири



вариант

Йигириш камераси айланиш частотаси, мин-1

Ипнинг чизиқий зичлиги, текс

Узиш кучи

Узайиш, %

Квадратик нотекислик, %

мутлоқ, сН

нисбий, сН/текс

С(Р)

С()

1.

45000

49,2

531,1

10,8

8,25

3,3

3,0

2.

60000

49,7

581,0

11,7

7,7

5,2

4,4

3.

75000

51,0

642,8

12,6

6,3

5,4

7,5

4.

90000

49,2

558,6

11,4

5,2

7,9

9,7



Диаметрлари 40, 36, 33 ва 31 мм ли йигириш камералари айланишлар частотаси оширилганда ип учи таранглиги ошганлиги учун узилишлар кўпайиб, бурамларнинг тарқалиши ёмонлашганлиги бўйича маълумот берилган. Шу билан бирга ҳар бир камеранинг ўзига хос тезликлари мавжудлиги ва энг кичик диаметрли (31 мм) камерада олинган пахта-полиэфир ипи энг катта пишиқликка эга бўлганлиги таъкидланган. Мазкур ишда хулоса узувчи куч тўғрисида бўлиши керак, чунки «чўзувчи куч-деформация» графиклари эслатилмаган. Бундан ташқари пишиқлик ўзгариши сабаблари изоҳланмайди.
Бундан фарқли ўлароқ мазкур ишда пишиқлик ўзгариши сабабларини ўрганиш мақсадида тўрттала вариантдаги ипларнинг диаметрлари ўлчаниб, уларнинг солиштирма массаси (, мг/мм3) ни аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказилди. Бунда ҳиндистонлик инженер А.Basu нинг ишида ёритилган услубдан фойдаланилди. Унга кўра ипнинг бўйлама кўриниши микрофотосуратларидан фойдаланилди. Centexuz сертификация марказида ўрнатилган микрофотога мўлжалланган NOKIA микроскопидан фойдаланилди. ¥ар бир вариант ипининг намуналари кўриниши иккита предмет ойначалари орасида қисилиб, ҳам микроскопда, ҳам дисплейда таҳлил қилиниб, компьютерда тасодифий усулда диаметрлари ўлчанди. Микроскопда ип намуналари 30 (ўттиз) баробар катталаштирилиб фотосуратлари қайд этилди. Улар ип диаметрларини ўлчаш учун компьютерда яна қўшимча уч марта катталаштирилди. Шундай қилиб, ипнинг диаметрлари фотосуратларни тўқсон марта катталаштирилиб ўлчанди. Олинган дастлабки натижалар иловада келтирилган. £айта ишланган натижалар эса 5-жадвалда жамланди.

жадвал
Диаметри 34 мм ли камерада ҳар хил тезликда йигирилган


ипнинг хоссалари



Кўрсаткичлар
номи

¤лчов бир.

Кўрсаткичлар қиймати

1.

Йигириш камераси айланишлар частотаси, nк

х103 мин-1

45,0

60,0

75,0

90,0

2.

Ипнинг амалий чизиқий зичлиги, Т

текс

49,2

49,7

51,0

49,2

3.

Ипнинг диаметри, d

мм

0,257

0,245

0,243

0,222

4.

Ипнинг солиштирма массаси,

мг/мм3

0,947

1,055

1,101

1,274

5.

Кўндаланг кесими юзаси

мм2

0,0523

0,0471

0,0464

0,0387

6.

Чўзувчи кучнинг =0,5% даги қиймати

сН

41,9

55,7

82,9

89,7

7.

Чўзувчи кучнинг =1,0% даги қиймати

сН

62,9

85,6

140,0

154,9

8.

=0,5% даги Юнг модули

х107 Па

16,0

236,0

357,3

463,6

9.

=1,0% даги Юнг модули

х107 Па

120,3

181,7

301,7

400,2

Жадвалдан кўриниб турибдики, йигириш камерасининг айланишлар частотаси 45000 мин-1 дан 90000 мин-1 гача ошганда ипнинг диаметри 0,257 мм дан 0,222 мм га камаяди. Бу ипнинг солиштирма массаси 0,947 мг/мм3 дан 1,274 мг/мм3 гача (34,5%) ортишига олиб келади. Ипнинг кўндаланг кесимини шартли равишда доира деб қараб унинг юзаси S ни топиш мумкин.


(21)
бу ерда, dипнинг диаметри, мм
Шунингдек, ипнинг дастлабки қайишқоқлик модуллари қийматларини ҳам топиш мумкин. Бунинг учун деформация нинг 0,5 % ва 1,0 % даги чўзувчи кучининг мутлоқ қийматларидан фойдаланилади ва қайишқоқлик модули Е нинг Паскалдаги қиймати қуйидаги формуладан топилади.
(22)
бу ерда, деформациянинг мутлоқ қиймати = 0,005 ва = 0,01 га тенг деб ёзилади. Формуладаги Р нинг сН даги қиймати чўзувчи куч бўлиб, у Статимат-С динамометрида аниқланган.
Шундай қилиб, йигириш камераси айланишлар частотасининг ўзгариши натижасида ипнинг дастлабки ( = 0,5%; = 1,0%) қайишқоқлик модуллари ўзгариши аниқланди. Деформация = 0,5% бўлганда Юнг модули 16.107 Па га тенг бўлса, узишдаги узайишида 463,6.107 Па га ортиши, яъни 29 марта кўпайиши топилди. Деформациянинг = 1,0% да қайишқоқлик модули 120,3.107 Па га тенг. Узишдаги модул 400,2.107 Па ни ташкил этиб, 3,3 марта ортиши аниқланди. Ипнинг диаметри йигириш камераси айланишлар частотаси таъсирида ўзгариши боис ипнинг механик хоссаси комплекс кўрсаткичларидан бири дастлабки қайишқоқлик модули ҳам ўзгаради. Бу ҳолат, албатта, пневмомеханик йигириш ипининг структурасига боғлиқ механик хоссаларини прогноз қилишда инобатга олиниши лозим. 2.3. параграфда келтирилган иплар қайишқоқлиги назариясида айнан шу ҳолат инобатга олинган, яъни ип анизотроп жисм деб қаралади. Ипнинг «Узиш кучи-узайиш» графиги кўрсаткичларидан фойдаланиб иплар қайишқоқлик назариясига асосланиб прогноз қилиш мумкин.
Шундай қилиб, BD-330 пневмомеханик йигириш машинасида йигириш камераси айланишлар частотасининг ип хоссаларига таъсири ўрганилиб, хосса кўрсаткичларидан ип диаметри, ипнинг солиштирма массаси ва қайишқоқлик модули ўзгариши амалда аниқланди.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish