Ип учида бурамларнинг тарқалиши
Йигириш камераси диаметри ва унинг айланишлар частотасининг бурамлар тарқалиши масофасига таъсири ҳам ўрганилган. Йигириш камераси айланишлар частотаси ошиши билан унинг новида толалар зичлашиброқ жойлашиши эвазига толавий пилтача энгсизроқ бўлиши муқаррарлиги инобатга олинса, унда бурамларнинг тарқалиши ҳам маълум даражада ўзгариши керак. Пилтача ўз ўқи атрофида буралганда пишитиш учбурчагидаги чекка толалар таранглашиб ўртадаги толаларга нисбатан сирпанади ва ўз ҳолатини ўзгартиради. Натижада маҳсулот қисман узаяди. Бу ҳодиса толаларнинг бир-бирига нисбатан кўчиш ида содир бўлади. Мазкур ишда эни ҳар хил бўлган толавий пилтачаларда бурамлар турлича тарқалишини назарда тутиб солиштирилди. Агар толали пилтачаларнинг эни ҳар хил ўлчамли бўлса, чекка толалар орасидаги ишқаланиш кучлари толаларни чўзувчи кучлардан ошмаганлиги натижасида тола учлари сирғалиб марказий толаларга нисбатан силжийди, яъни маҳсулотнинг шу қисми чўзилиб узаяди. Йигириш камераси новида пилтачадан ип шаклланганда ҳалқали йигиришдагидан фарқли ўлароқ пишитиш учбурчаги тенг ёнли бўлмайди. Толали пилтача моделида унинг эни b ҳарфи билан қалинлиги эса а билан белгиланди (1-расм).
Пилтачалар бир биридан фақат энининг ўлчамлари ҳар хил (b, b1) лиги билан фарқланади. £алинлиги бир хил бўлиб, пилтача солиштирма зичлиги турличадир. Демак, пилтачада толалар миқдори бир хилдир. Пишитиш учбурчаги баландлиги f ҳам бир хил. Буларни ҳисобга олиб, толаларнинг сирпаниши таҳлил қилиниши мумкин. Пишитиш учбурчаги моделида ташқи тола 1 рақами, ички тола 2 рақами билан белгиланган. Ташқи толага марказдан қочма кучлар туфайли пайдо бўлувчи ишқаланиш кучи таъсир қилади. Унинг қиймати қуйидагича аниқланиши мумкин.
(1)
бу ерда,
- ишқаланиш кучи ва илашишни ҳисобга олувчи тангенциал қаршилик коэффициенти.
ml – тола массаси, гр;
- йигириш камерасининг бурчак тезлиги, сек-1;
Rк – йигириш камераси радиуси, мм;
lc – толанинг пилтачадаги қисми узунлиги, мм
Пилтача буралиб пишитилишида толалар чўзилиб уларда зўриқиш (кучланиш) пайдо бўлади. Унинг катталиги қуйидагича топилади.
(2)
бу ерда,
Р – чўзувчи куч, сН
- толанинг пишитиш учбурчагидаги ҳолатидан топиладиган нисбий чўзилиши;
Е – толанинг қайишқоқлик модули, сН/мм2 ;
S – толанинг кўндаланг кесими юзаси, мм2
Пишитиш учбурчаклари АВСD ва EBCD ларда пилтачалардаги АС ҳамда ЕС толаларининг чўзилишлари 1 ва 2 лар аниқланиши мумкин.
(3)
бу ерда Кк - киришиш коэффициенти
b=b1+b лиги инобатга олинса,
(4)
Ишқаланиш кучи Fu ва чўзувчи куч Р тенглашган ҳолатни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Унда кучлар Fu ва Р ларни бир бирига тенглаштириб lc1 ва lc2 лар топилади, яъни
Fu=Р ; (5)
(3) ва (5) дардан
(6)
(7) ва (5) лардан эса,
(7)
олинади. Пилтачадаги толалар учлари lc1 ва lc2 лар қиёсланса, толаларнинг пишитиш учбурчагида сирпаниши энсиз пилтачада камроқ бўлишини кўриш мумкин. Ташқи тола 1 AD ва ED чизиқларида (икки хил пилтачада) жойлашгандаги сирпаниши қуйидагича бўлади.
Энли пилтачада:
(8)
Энсиз пилтачада:
(9)
Формулалар солиштирилганда (9) касрининг сурати (8) касрининг суратидан кичик бўлганлиги учун биринчи (энли) пилтачада тола сирпаниши 1, иккинчи энсиз пилтачада тола сирпаниши 2 дан катта бўлади. Бундан биринчи толанинг пишитишда сирпаниши энли пилтачада кўпроқ бўлади, энсизида эса кам бўлиши кўриниб турибди. Толалар учлари сирпанганда, тўғриланади. Сирпаниш ошиши толаларнинг тўғриланишига ижобий таъсир кўрсатади. Иккинчи тола ҳар иккала ҳолатда BD чизиғида жойлашиб бир хил сирпанади. Демак, толалар сирпаниши пилтачанинг ип структурасида толалар тўғриланганлиги турлича бўлиши керак. Пилтачанинг геометрик ўлчамларидан ташқари толалар сирпанишига тангенциал қаршилик коэффициенти ҳам катта таъсир кўрсатади. коэффициенти юқорида айтилгандек толаларнинг илашувчанлиги, ҳамда уларнинг ўзаро ишқаланиш кучини ўзида мужассамлаштирган. Демак, толаларнинг сирпанишига толаларнинг илашувчанлиги (жингалаклиги), ҳамда толаларнинг пилтада жойлашиш зичлиги таъсир кўрсатади.
Зичлик ошиши билан сирпаниш камаяди. Худди шунингдек, юқори нав тола (пишиб етилганлиги юқори)лар камроқ сирпанади деб ҳисобланса бўлади. Натижада бурамларнинг ҳам йўқолиши камаяди. Бошқача қилиб айтганда, толалар сирпаниши маҳсулот структурасида қисман бўлса-да, ўзгаришга олиб келади, яъни толаларнинг ипда таранглашувида фарқ ортиб, узувчи кучларга ипнинг қаршилиги ҳам ўзгаради. Толалар сирпаниб узайган маҳсулотда бурамлар камроқ қийматга эга бўлиб қолади. Бундан ташқари энли пилтачанинг буровчи кучларга қаршилиги ошади. Натижада бурам бериш учун кўпроқ энергия талаб қилинади. Энсиз пилтача эса камроқ буровчи куч таъсирида ҳам пишитилаверилади. Бу ҳолат ўз навбатида пилтачада бурамлар тарқалиш узунлигига таъсир кўрсатади, яъни эни ҳар хил пилтачада бурамлар ип учида ҳар хил узунликка тарқалади. Энсиз пилтачада узунроқ масофага, энли пилтачада эса нисбатан қисқароқ масофага тарқалади. Ип учи пишитилган қисмининг новда ҳар хил ўлчамда бўлиши ип структурасига таъсир этиши муқаррар. Ипнинг ички ва ташқи қатламлари улушлари айнан новдаги пилтачада бурамларнинг тарқалиши масофасига боғлиқ, чунки новдаги ип учига чирмашувчи ва устки қатламни ташкил қилувчи толалар миқдори буралган ип учи ўлчамига тўғри мутаносиб ўзгаради. Шунинг учун ҳам йигириш камераси тезлиги ошиши билан пилтача эни b кичиклашади. чирмовиқли устки қатлам толалари улуши катталашиши эҳтимоли ортади, лекин ташқи толаларнинг сирпаниши камаяди. Бундан ташқари тезликнинг ортиши пилтачада солиштирма зичликнинг катталашишига, натижада сирпанишга қаршилик кучининг ортишига сабаб бўлади. Демак, таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда йигириш тезлигини ип структураси ва хоссалари бўйича муқобиллаш муаммони ечиш йўлларидан бири деб ҳисобласа бўлади.
Шундай қилиб, йигириш камераси новида шаклланган ўлчамлари турлича толавий пилтачани солиштириб, толаларнинг сирпаниши энсиз пилтачада камроқлиги, бурамларнинг тарқалиш узунлиги эса энли пилтачада қисқароқлиги туфайли йигириладиган ип структураси ва хоссалари ҳам ўзгариши муқаррарлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |