1990-2008 йилларда дунё асосий минтақалари ва йирик
мамлакатларида ЯИМ ўсиш суръатлари, фоизда
Молиявий-иқтисодий инқирознинг горизонтал ва вертикал кўламларда шиддатли ривожланиши жаҳон бозорида талабнинг кескин пасайиб кетиши, пировардда талабни рағбатлантириш билан боғлиқ “бозор реакцияси” туфайли нархларнинг тушиши олдинига ишлаб чиқариш ҳажмининг секинлашувига, кейинроқ эса, изчил пасайишига олиб келди. Буни Ўзбекистон Президенти И.Каримов ўзининг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли тарихий асарида яққол кўрсатиб, “Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараѐннинг миқѐси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунѐнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларнинг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарди”.
“G-20”нинг 2008 йилдаги Вашингтон саммитига нисбатан 2009 йил апрель ойида Лондон шаҳрида ўтказилган иккинчи саммит амалий аҳамияти жиҳатидан бир мунча жонлироқ бўлди. Буни қуйидаги жиҳатлар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, Вашингтон саммити бўлиб ўтган 2008 йилнинг ноябрь ойи, жаҳон молиявий инқирозининг энг “оғир” даврига тўғри келган бўлса, Лондон саммити кўплаб мамлакатлар ўзларининг инқирозга қарши чоралар дастурини у ѐки бу даражада амалга киритаѐтган ҳамда муайян натижаларга эришила бошланган даврга тўғри келди. Натижада 2009 йилнинг биринчи чорагида бир қатор мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръати башорат қилинганидан кўра ижобий томонга ўзгариш бўлганлиги, шунингдек, айрим трансмиллий корпорациялар ва йирик компаниялар фойда даражасининг ўсиши етакчи фонд биржалари индексларининг кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатди. Масалан, январь-февраль ойларида “Google” компанияси (АҚШ) фойдасининг 9,0 фоизга ўсиши, фонд бозорларида акциялар котировкаларининг 10 кундан ошиқ вақт давомида “яшил” зонада бўлишига турки берди.
Иккинчидан, Кейнсчилик таълимотига кўра, қисқа муддатли ривожланиш даврида давлат хариди инқирозни тартибга солиш ва жиловлашнинг ўзига хос “дастаги” ҳисобланади. Бу ҳолатни 2008 йилнинг декабрида ҳамда 2009 йилнинг май ойида АҚШ ҳукумати томонидан стратегик нефть заҳираларини тўлдириш мақсадида нефтга бўлган давлат хариди жаҳон нефть бозорида нархнинг сезиларли даражада кўтарилишига олиб келди. Айни пайтда, угелводородларнинг йирик истеъмолчилари ҳисобланган қатор Европа мамлакатларининг ѐзги мавсумда нефть ва табиий газ заҳираларини тўлдириш учун кутилаѐтган саъй-ҳаракатлари нефть баҳосининг барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
Учинчидан, 2008 йилнинг ноябрь-декабридан бошлаб инқирозга қарши чоралар дастури доирасида кўплаб мамлакатларда молия бозорлари, етакчи банклар ва миллий корпорацияларга давлат томонидан катта миқдорда инвестиция ва молиявий кўмак киритила бошланди. Қолаверса, айрим ривожланган ва йирик мамлакатлар халқаро бозорга капитал киритишни бир мунча кенгайтирди. Бу борада айниқса, Хитой, Япония, Россия, ЕИнинг фаолияти диққатга сазовор бўлиб, биргина Хитой томонидан Венесуэлага 12,0 млрд. АҚШ доллари, Аргентина, Бразилия ва Қозоғистонга 10,0 млрд. доллар, Эквадорга камида 1,0 млрд. доллар миқдорида кредит ажратилган10. Россия эса ўзининг молиявий кўмак дастурини асосан МДҲ мамлакатларидан – Беларусь, Украина, Арманистон, Молдовага ҳамда бир қатор Шарқий Европа мамлакатларига йўналтирган.
III. Молиявий глобаллашув ва 1998 йилдаги Россия инқирози
Россия молиявий инқирози (рубл инқирози ёки рус гриппи деб ҳам аталади) 1998-йил 17-августда Россияни қамраб олди. Натижада Россия ҳукумати ва Россия Марказий банки рублни девалвация қилди ва қарзини тўламади. Инқироз кўплаб қўшни мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, AҚШ Россия инвестиция жамғармаси катта вице-президенти Жеймс Кук инқироз Россия банкларига ўз активларини диверсификация қилишни ўргатишнинг ижобий таъсирини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |