Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet82/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

III. Янги даврда демократия назарияси, унинг амалиёти каби бутунлай янги босқичга кўтарилди. Янги давр демократик таълимоти тўғрисида сўз кет-ганда, демократиянинг республикача концепцияси, Буюк француз инқило-би ва унинг асосий демократик тамойиллари, замонавий демократиянинг шаклланишига мухим ҳисса қўшган Америка Қўшма Штатлари Конститу-циясига алоҳида тўхталиш мақсадга мувофиқцир.
Бу даврда давлатнинг республикача шакли ва унга демократиянинг му-носабати масаласи юзага чиқци. Таъкидлаш жоизки, XVIII аср охиригача Рес-публика тузуми 2 кўринишга, яъни аристократик ва халқ Республикалари кўринишига эга, деб талқин этилган эди. Масалан, бу давр мутафаккирлари-дан бири Ш. Монтескьёнинг фикрича, бошқарув шакллари 3 та (республика, монархия, деспотия) бўлиб, улардан республика ўз навбатида 2 га, яъни аристократик ва демократик республикаларга бўлинади. Шунга қарамай, Ш. Монтескьё (Сен Жюст, Ж. Ж. Руссо, М. Робеспьерлар сингари) республикага хос бўлган хусусиятлар кўпрок демократик республикада намоён бўлишини таъкидлаган эди.
Ш. Монтескьё ўзининг «Қонунлар руҳи ҳақида» асарида демократия ва озодлик ғояларини қарама—қарши қўяди. У бир—биридан устунлик қилишга интилган кучлар ўртасида мувозанат ўрнатишга ҳаракат қилган эди. Бу муво-занатни у ҳукмдорнинг мутлақ ҳокимиятини учга бўлиш орқали амалга оши-
113
риш мумкин, деган фикрда эди. Бу уч ҳокимият қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятлари бўлиб, улар бир—бирларини тўлдириб туриши ва назорат қили-ши лозим эди. Монтескьё бошқарувнинг асосини қонунлар ташкил қилади, деб ҳисобларди. Олий суд қонунчиликни ва қонунлар ижросини назорат қилади. Монтескьё давлат бошқаруви ва шакллари унинг ҳудудига мос равишда тузи-лиши лозим, деб ҳисобларди. Ҳудуди катта бўлмаган давлатлар — республи-калар бўлиши керак, ўртамиёна катталикдаги давлатлар — монархия, йирик давлатлар — деспотия бошқарувига эга бўлиши керак. Шу билан бирга, у йи-рик ҳудудда феодал тузилмалар шароитида республика тузиш мумкинлигини ҳам инкор этмаган эди.
ТТТ. Монтескьё оптимист бўлган, у тараққиёт кучига ишонарди ва уни сиёсий эркинликлар билан чамбарчас боғлиқ деб биларди. Унинг фикрлари сиёсий эркинликлар, иқгисодиёт, саноат, савдо—сотикнинг ривожланиши-га катта туртки бўлган эди.
Бу даврда яшаган буюк мутафаккир ва давлат арбоби Т. Жеферсон бўлиб, демократия тўғрисида сўз борар экан, унинг номини тилга олмаслик мум-кин эмас. Т. Жеферсон Америка халқининг демократия учун олиб борган озод-лик кураши зарваракларидан муносиб ўрин олган шахслардан биридир. У ўз замонасининг буюк ҳужжати - АҚШ Мустақшлик декларациясининг (1776 йил 4 июлда қабул қилинган) муаллифидир. Барча кишиларнинг ҳаёт кечири-ши, эркинлиги, мулкка эгалик қилиши, хавфсизлигининг таъминланиши каби ҳуқуқларга эга бўлиши мазкур Декларациянинг асосий жиҳатлари эди. Декларацияга кўра, халқ — ҳокимиятнинг бирдан—бир манбаси ва унга суве-ренитет хосдир; хукумат халқнинг хизматкоридир; давлатнинг барча орган-лари халқ манфаатлари йўлида фаолият юргизиши лозим ва агар ушбу ман-фаатларни бузсалар, халқ ўзига ёқмаган хукуматни ағдариб ташлаш хуқуқига эга; ҳокимиятлар бўлиниши таъминланиши лозим. Ўз моҳиятига кўра ушбу хужжат 1948 йилда БМТ томонидан қабул қилинган Инсон хуқуклари умум-жаҳон декларациясининг дебочаси бўлиб, унинг учун асос бўлиб хизмат қилди.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish