Ижобий усуллар — монархия, аристократия, полития;
Номақбул усуллар - зўрлик, олигархия, демократия.
Аристотелнинг фикрича, демократик бошқарув усулини жорий қилиш
учун қуйидаги омилларнинг мавжудлиги жуда муҳимдир:
Бой ва камбағаллар бошқарувда тенг ҳуқуклилик асосида иштирок
этишлари лозим.
Бошқарув лавозимларига кишиларни мулкий цензнинг энг паст дара-
жаси асосида тайинлаш лозим.
Лавозимларни эгаллашда суд томонидан таъкиб қилинмаган барча
шахслар иштирок этишлари лозим.
Лавозимларни эгаллашда барча тенг ҳуқуқли, яъни қул бўлмаган озод
фуқаролар иштирок этишлари лозим.
Сиёсий ҳуқуклар қандайлигидан қатьий назар, қонунлар эмас, балки
халқ оммаси суверен бўлиши лозим.
II. Ўрта асрлар сиёсий қарашларида демократия назарияси қадимги давр-дагидан анча фаркланади. Бу даврга келиб «демократия — монархнинг халқ устидан ҳокимияти» деган маъно касб эта бошлаган эди. Чунки ўша даврда амалдага қирол ҳокимияти олий ҳуқукларининг демократик легатимизацияси (қонунийлаштирилиши)га уринишлар мавжуд эди. Бу даврдаги кўпгина муам-молар, жумладан, қонунлар кимга тегишли: халққами ёки монархгами, ҳоки-миятни амалга ошириш монархнинг функцияси хисобланадими ёки мажбури-ятими, каби саволлар ўртага ташланади. Агар қадимги ва илк ўрта асрларда асосий ҳокимият қонунчилик хисобланса, бу даврда ижроия ҳокимиятининг мавқеи анча юксалиб, у ҳукмдор қўлида мужассамлашди. Демократиянинг бир қатор асосий элемешяари (халқ ва ҳокимият суверенитети, улар ўртасидага муносабатларни тартибга солиш ва ўзаро зиддиятларни бартараф қилиш учун шартномавий муносабатларни ўрнатиш ғояси) шаклланди.
Бу даврда Марказий Осиёда яшаб, ижод этган буюк мутафаккирлар ва давлат арбобларидан Фаробий, Ибн Сино, Беруний демократик жамият тўғри-сидаги назарий билимларнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган бўлса-лар, кейинрок Амир Темур, М. Улуғбек, А. Навоий демократик тамойиллар ва қадриятларнинг аксариятини нафақат ўз сиёсий қарашларида, балки ама-лий фаолиятларида ҳам мужассамлаштирган эдилар.
Масалан, Фаробийнинг идеал шаҳар (жамоа) тўғрисидаги қарашлари демократик жамият тўғрисидаги тасаввурларга айнан мос тушади. У бу соҳада «Фозил шаҳар аҳли қарашлари ҳақида китоб», «Сиёсат ал—мадания» (Ша-
112
ҳарлар устида сиёсат юргизиш) каби асарлар ёзиб қолдирган. Уларда Фаро-бий олижаноб жамият, адолатли тузум, одил ҳукмдорлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этган. Фаробий шаҳарларни 2 га, яъни фозил ва жоҳил шаҳарларга бўлади. Унинг фикрича, «маданий шаҳар ва маданий жамият (ёки мамлакат) шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарни озод танлайди, ҳамма тенг бўлади. Кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин маънода озод бўладилар. Бири иккинчисига хўжайин бўлмайди. Одамларнинг тенглик ва эркинликларига халақит берувчи султон, яъни под-шоҳ бўлмайди».
Уларнинг ўзларидан сайланган раҳбар ёки бошлиқлар мутлақ ҳоким бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган, энг олижаноб, раҳ-барликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ҳаммага баробар муносабатда бўладилар, ҳатто ҳамманинг манфаатини ўзларининг манфаатларидан ортиқ кўрадилар, умумнинг манфаати учун ўзларининг шах-сий манфаатларидан кечадилар, халқ манфаати учун ўзларидаги куч—ғайрат ва бойликларини аямайдилар».
Жоҳил шаҳар аҳолиси тўғрисида Фаробий қуйидагича ёзиб қолдирган: «Уларда (яъни жоҳил шаҳар аҳолиси) бутун халқнинг фикри-зикри, ақл-идроки бойлик тўплаш, мол-дунё орттиришга қаратилган бўлади. Улардан чиққан раҳбарлар ҳам раҳбарликни мол-дунё кўпайтиришда, деб биладилар. Шунинг учун улар эрта-ю кеч мол-дунё тўплаш ҳаракатида бўладилар. Бун-дай раҳбарларнинг қўл остида ишлаган шаҳар халкларида турли бузуқ одат-лар, шаҳвоний нафс, бир-бирини кўролмаслик, бир-бирларини талаш, душ-манлик, низо — жанжаллар пайдо бўлади».1
Do'stlaringiz bilan baham: |