Фуқаролик жамшгги
Асослари
|
Характерли белгилари
|
Амал қилиш тамойил-лари
|
Иқтисодий
|
Сиёсий
|
Маънавий
|
Аҳоли ҳаётининг шаҳарларда кон-центрациялашуви
|
Ишлаб чиқариш воси-таларига нисбатан шах-сий мулкдорлик
|
Кўп укладли иқтисодиёт
|
Ҳокимият ваколат-ларининг аксилмар-казлашуви (децент-рализацияси)
|
Битта дунёқа-раш ёки маф-куранинг усту-вор эмаслиги
|
Д авлатнинг демок-ратик қурилиши
|
Индивидуал эркинлик ва шахс ўзлиги
|
Мулкчиликнинг хилма-хил шак-ллари
|
Ҳокимиятнинг бў-линиши
|
Халқ суверенитети ва халқнинг устунлиги хамда унинг ҳокимиятга эгалик қилиши
|
Тартибга соли-надиган иқти-содий муноса-батлар
|
Сиёсий плюрализм
|
Фуқароларнинг шахсий автоно-мияси
|
Фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятидан огоҳлиги
|
Фуқароларнинг дав-лат ва ижгимоий му-аммоларни ечишдаги иштироки
|
Виждон ва сўз эркинлиги
|
Ижгимоий фикр шак-лланишининг эркин-лиги
|
Қонун устуворлиги ва қонун олдида бар-чанинг тенглиги
|
Бағрикенглик
|
Шахсий ёки фуқа-ролик ҳуқуқининг устунлиги
|
Қонунларнинг адолат-лилиги ва улар ижро-сининг барқарорлиги
|
Манба: Политологая. Учебник. (Под ред. В. И. Буренко, В. В. Журавлева). М., 2005.
бизнинг сиёсий қурилиш концепциямизнинг моҳияти: «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамиятига» йўналтирилганлиги ўз ифодасини топгандир. Ай-нан ана шундай ёндашув фуқароларнинг ўзларини ўз ҳаётлари ва бутун жами-ят ҳаётини бошқариш ва ташкил қилишда кенг иштирок этишларига имкони-ят яратдики, бу фуқаролик жамияти тамойилларига тўлиқ мос тушади».
Ҳозирги замон жамиятини сиёсий модернизациялаш концепцияси жами-ятни сиёсий жиҳатдан ташкил қилишнинг ўтган даврлар тажрибасини ўзига сингдирган моделини ишлаб чиқишга бўлган илк уринишлардан бири хисоб-ланади. Ушбу назария, энг аввало, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мам-лакатларининг ривожланишига таъсир кўрсатишга хизмат қилади.
Сиёсий модернтация тарафдорларининг асосий тезиси қуйидагилардан иборат:
ҳокимиятни ташкил этишнинг демократик шакли техник-иқгисодий
тузилмалар ривожининг паст даражаси билан келиша олмайди;
кам ривожланган мамлакатларда демократиянинг йўклиги, саноати ри-
вожланган мамлакатлардаги демократик сиёсий тизимларга хавф туғдиради;
демократик фуқаролик-сиёсий жамиятига ўтиш техник-иқгисодий ту-
зилмаларни ҳар қандай чора-тадбир билан ривожлантириш ва қарор топши-
риш орқали амалга оширилади;
модернизациянинг характерли белгилари сифатида урбанизация дара-
жасининг юқорилиги, саводхонлик, аҳоли жон бошига тўғри келадиган да-
ромаднинг юқорилиги, жамият аъзоларининг ижтимоий, иқгисодий ва сиё-сий соҳаларга кенг жалб қилиниши кабиларни санаб ўтиш мумкин.
Меритократия назартси (французча тегй - хизмат, қадр-қиммат сўзи-дан) алоҳида хизмат кўрсатган ва қадр-қимматга эга бўлган шахслар, мала-кали мутахассислар, технократлар, интеллектуаллар ёрдамида ҳукмронлик қилишни кўзда тутади. Мазкур назария тарафдорларининг фикрига кўра, иж-тимоий тараққиёт даражаси сиёсий ҳокимият ва интеллектни бирлаштириш борасидаги тадбирларга боғлиқ бўлади. Бу шуни англатадики, тараққиётда юксак муваффақиятларга эришишни истаган жамият ўз ихтиёридаги инсо-ний салоҳиятдан максимал даражада фойдаланишни ўрганиши лозим. Мери-тократиянинг вазифаси — бир томондан, ижтимоий ҳаётга интеллектуал оқим-ни олиб кириш, иккинчи томондан эса, шахс табиий истевдодининг намоён бўлишига кўмак беришдан иборат.
Меритократиянинг модели сиёсий ва ижтимоий қадриятларнинг адолатсиз тақсимотига қарши йўналтирилган. Мазкур модел адолатнинг меритократик (ҳар кимга хизматига яраша) тамойилини ўзида мужассам этиши керак.
Бутунжаҳон жамияти назариясининг моҳияти шундан иборатки, ҳозир-ги замоннинг барча дунёвий муаммолари ечимига фақат умумсиёсий ҳаётни юксак даражада байналмилаллаштириш орқали, янги халкаро ташкилотларни барпо этиш ёки қайта қуриш йўли билан келиш мумкин.
108
Do'stlaringiz bilan baham: |