Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Демократиянинг эволюцион ривожланиш босқичлари



Download 2,58 Mb.
bet85/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Демократиянинг эволюцион ривожланиш босқичлари. Демократия — до-имий ўзгариш, ривожланишда бўлган ҳодиса. Инсон қўли билан демократия эзгуликка ҳам, ёвузликка ҳам йўналтирилиши мумкин. Кейингаси юз бер-маслиги учун бу ҳодисанинг табиатидан келиб чиқадиган барча нуқсон-ил-латлар ҳақида ўз-ўзига яхшилаб ҳисоб бериш керак бўлади. Асрлар давомида аксилдемократик тафаккурнинг жуда мустаҳкам анъаналари мавжуд бўлиб келганлиги тасодифий эмас. Демократиянинг асосий муаммолари ва, ҳатто, унинг вакиллик, плебисцитлик, партиципаторлик моделлари антик даврдаёқ таърифлаб берилганлиги катта аҳамиятга эга. Ҳатто демократиялар ўртасида-ги тафовут каби жуда долзарб муаммо —қонун доирасида кўпчиликнинг ус-тунлиги ҳеч нарса билан чекланмаганлиги Аристотелгаёқ маълум бўлиб, у буни қатьий қилиб қўйган эди. Антик давр (Платон, Полибий), ўрта асрлар (Макиавелли) ва ҳатто Янги ва Энг янги давр (Крозье, Хантингтон) олим-лари демократияга танқидий муносабатда бўлдилар. Уни анархия, ўзбошим-чаликка ўта мойил бошқарув шакли де ҳисоблаб, ундан нафратландилар. Масалан, Платон учун демократия карийб ҳамиша бемаъниликка айланиш билан якун топади. «Ҳокимият оломон қўлида экан, сафсатабозлар ҳал қилувчи аҳамият касб этадилар ва қонунлар ўрнини халқ қарорлари эгаллайди».
Феодализмда автократия — авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтадиган якка шахснинг ҳукмронлиги, яъни монархия давлат ташкилотининг лидер шакли эди: у демократияга очиқцан-очиқ салбий муносабатда бўлди, бошқача фик-рлайдиганларни шафқатсизлик билан қатағон қилди.
«Демократия» термини янги даврда инглиз ва француз буржуа инқилоб-лари даврида ижобий мазмунга эга бўлди. ТТТ. Монтескьё, Т. Гоббс, Ж. Локк, Ж. Ж. Руссо, И. Кант каби мутафаккирлар ўз қарашлари билан бу терминнинг илгариги хуқуқини тикладилар. ТТТ. Монтескьё (Ж. Локк билан бир вақтда) вакиллик демократиясининг институционал асосини — ҳокимиятнинг бўли-ниш назариясини таклиф қилди. Бу демократияни кашф этиш эди, «Инсон ҳуқуқлари декларацияси» (1791 й. ) эса демократияни давлат ташкилоти си-фатида республика шаклида расман эътироф этди.
XIX асрда демократияга нисбатан, умуман олганда, яна ижобий муно-сабат билдирила бошланди. Жамоатчилик фикрида демократияга нисбатан қайтадан ижобий муносабат шаклланиши учун машхур француз давлат ва сиёсат арбоби Алексис де Токвиль (1805-1859)нинг «Америкада демократия» китоби пайдо бўлиши катта туртки бўлди.
А. Токвиль демократия деганда тоифалар ўртасидаги тафовутларнинг йу-қолиши, фуқаролар сиёсий тенглигининг қарор топишини тушунди. XVIII ва XIX асрлардаги инқилоблар ўрта асрлардан мерос бўлиб келаётган ҳар бир кишининг ҳокимият тизими, нуфузи, маданиятдаги мавқеи аниқ белгалана-диган тарихий тузилмаларга барҳам берди. Айни маънода, демократия тузил-масиз жамият, турли тоифадаги кишиларнинг тартибсиз равишдаги арала-шуви тамойилини ўзида акс эттиради. Агар илгари ҳар кимнинг ўрни олдин-
116
дан белгилаб қўйилган бўлса, эндиликда жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз аҳво-лини на кафолатланган, на табиий ва на адолатли деб ҳисоблайди.
Бунда ҳар куни кураш бўлади, унда кишилар нимага арзишлари ва қан-дай мақомга эга эканликларини бир-бирларига исботлайдилар. А. Токвиль де-мократияни ҳар қанча яхши кўрмасин, унга хос бўлган анархияга айланиш хавфини кўра олди. Лекин у ҳаммадан кўпроқ демократик жамиятлардаги объектив тамойиллар марказлашувидан, инсон ҳаётининг унинг индивидуал эркинликларини чеклаб қўядиган даражада давлатлашувидан хавфсираган эди. Эркинликларнинг бу чекланиши, жамиятнинг қулликка қараб бориши ҳам демократик хусусиятга эга. Бу хавфсирашларнинг беҳуда бўлмаганлигини биз бугунги кун тажрибасидан кўриб турибмиз. Ҳозирги давр учун А. Токвилнинг демократия бу — жамиятни ташкил қилиш шаклигина бўлиб қолмай, айни пайтда, унда кечаётган жараён ҳамдир, деган хулосаси жуда мухим.
XIX аср охири ва XX асрда амалда ўз мафкураларининг негизига демок-ратиянинг турли хил назарияларини аралаштирмаган (большевизм ва фа-шизмни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) сиёсий таълимот қолмади.
1917 йил инқилобидан кейин ўрнатилган пролетариат диктатураси — пролетар демократиясининг олий типи деб тантанали суратда эълон қилинди. Ленин таълимотига кўра, у буржуазия демократиясидан 100, 1000 марта кўпроқ демократик характерга эга. Лекин пролетар демократиясининг: «Ни-маики инқилоб учун мақсадга мувофиқ бўлса, ўша демократикдир» (мақсад-га мувофиқлик тамойили), «алмаштириб бўлмайдиган кишилар йўқ» (ҳар бир инсон — такрорланмас ҳодиса ва шу жиҳатдан ҳар бир инсоннинг ўрни алоҳида) тамойиллари амалда демократик ҳаракатга озмунча зиён келтир-мади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан «Инсон хуқукла-ри умумжаҳон декларацияси» 1948 йилда қабул қилинганидан кейин дунёда демократия учун курашнинг янги тўлқини бошланди.
Ҳозирги сиёсатшуносликда «демократия» термини тўрт маънода қўлла-нилади:

  • асосийси — халқ ҳокимияти, «халқ бошқаруви, халқ томонидан ва халқ
    учун сайланиш»;

  • аъзоларининг бошқарувдаги тенг хуқукли иштироки ва кўпчилик овоз
    орқали қарорлар қабул қилишга асосланган ҳар қандай ташкилотнинг тузи-
    лиш шакли;

  • муайян қадриятлар тизими, муайян дунёқарашга асосланган идеал жа-
    мият тузуми. Эркинлик, тенглик, инсон хуқуқи ва бошқаларни бу идеалнинг
    таркибий қисмлари қаторига киритадилар;

  • халқ ҳокимиятига интилган ижтимоий ва сиёсий ҳаракатлар, демокра-
    тик мақсад ва идеалларни амалга ошириш.


Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish