20-жадвал Демократиянинг ўзига хос хусусиятлари
Демократиянинг ўзига хос жиҳатлари
|
Мавжуд бўлиш асослари ва ривожланиш мезонлари
|
Иқтисодий соҳада
|
Халқнинг ҳокимият ман-баи деб тан олиниши
|
Хусусийлаштиришнинг ривожланиши ва фуқароларнинг мулкка эгалиги, мулкка эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш
|
Мамлакатнинг иқгисодий сало-ҳияти ва аҳоли моддий аҳволи-нинг яхшилиги
|
Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги
|
Сиёсий соҳада
|
Давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқа-рувни амалга оширишда аҳолининг кенг қатнашуви
|
Сиёсий ҳуқуклар тизими ва шахс эркинлигинининг ривожланган-лиги ва таъминланганлиги
|
Қарорлар қабул қилиш-да озчиликнинг кўпчи-ликка бўйсуниши
|
Ижтимоий соҳада
|
Моддий ва маънавий ҳимояланганлик
|
Ижтимоий ҳуқуқ ва кафолатлар-нинг ривожланганлиги, шахс-нинг ҳимояланганлиги
|
Асосий органларнинг сайланиши
|
Маънавий соҳада
|
Жамият ва шахснинг етарли даражада ривожланган сиёсий маданияти, ўз-ўзини англаш ва кишиларнинг масъулияти
|
Манба: Политологая. Учебник. (Под ред. В. И. Буренко, В. В. Журавлева). М., 2005.
Таъкидлаш жоизки, оддий фуқароларнинг ўз ҳаётларига тегишли бўлган қарорларни қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиш ғояси турли та-рихий даврларда кишиларни қизиқтириб келган. Бироқ бу орзу фақат мил. ав. V—IV асрларда нисбатан рўёбга чиққан эди, ўша даврда афиналиклар ўз жа-миятлари сиёсатини ишлаб чиқиш ва қонунлар қабул қилишдага овоз бе-ришларда ва мулоқотларда эркин қатнашар эдилар. Улар, шунингдек, рота-ция асосида маъмурий кенгашларга ва судларга аъзо бўлиб кирар ва, шу та-риқа, сиёсий бошқарувда иштирок этар эдилар. Бироқ Афина демократияси ниҳоятда жўн характерда ва «бевосита демократия» бўлганлиги билан замо-навий демократиядан тубдан фарқ қилади. Афина демократиясининг камчи-ликларидан яна бири шунда эдики, унда фуқаролик нисбий маъно касб эт-ган ва хотин-қизларга, қулларга, келгиндиларга фуқаролик берилмаган. Ак-синча, фуқаролик жамиятнинг саралаб олинган аъзоларига берилган ва у ана шу қатлам манфаатлари учун хизмат қилган эди.
Ташқи адоват ва ички зиддиятларга қарамай, Афина демократияси 200 йил давом этди ва аста-секинлик билан инқирозга юз тутди.
110
Таъкидлаш жоизки, фуқароликнинг берилиши борасида юқоридаги каби чекловлар нафақат Афина демократияси даврида, балки ундан кейин ҳам ва, ҳатто, XX асрнинг ўрталарига қадар Ғарб парламент тизимларида ишлаб чиқилган аксарият ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ўз аксини топган эди. Масалан, 1789—1794 йиллардаги Буюк француз инқилобининг маҳсули бўлган тамойил — «барча фуқароларнинг тенг хуқуклилиги ва сиёсий ҳокимиятнинг халқ то-монидан амалга оширилиши» ижтимоий қатламларнинг ҳаммасига тегашли эмас эди. Бошқа бир мисол: демократиянинг илк икки ўчоғи ҳисобланган АҚШ ва Францияда хотин-қизлар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига фақатгина XX асрнинг 2-ярмидан бошлаб эришдилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтишимиз мумкинки, демократия XX асрнинг маҳсули эмас, балки инсониятнинг тарихий тараққиёти мобайнида узлуксиз давом этган ва қатор ўзгаришларни бошдан кечирган мураккаб жа-раёндир.
Демократия бўйича олиб борилган тадқиқотлар хилма — хиллиги ва кенг қамровли эканлиги билан ажралиб туради. Бу тадқиқотлар демократиянинг эволюцион тарихини ва унинг асосий универсал хусусиятларини очиб беради. Барча тадқиқотларни қуйидаги даврларга бўлиб ўрганиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |