4. Ўзбекистонда демократияни ривожлантиришнинг асосий хусусиятлари.
Жаҳон сиёсий майдонида юз бераётган улкан ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқгисодий ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатмоқца. Тобора кўпроқ очиқлик, демократик та-мойилларга, умуминсоний ҳамда миллий қадриятлар ва меъёрларга содиқ-лик республика ижтимоий ҳаётидаги демократиялаш жараёнигагина эмас, балки ана шу ўзгаришларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан қабул қилини-шига ҳам таъсир этиб, бу билан Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини шак-ллантирмоқца.
Ўзбекистонда мустақилликнинг ўтган 16 йили ичида демократик тарақ-қиёт сари мухим қадам ташланди. Биринчи навбатда, демократик жамият-нинг мустаҳкам пойдевори, яъни қонунларнинг такомиллашган базаси яра-тилди. Шу кунгача ишлаб чиқилган қонунлар Ўзбекистонннинг демократия йўлидан оғишмай барқарор ривожланишини таъминлайди. Масалан, Ўзбеки-стон Республикаси Конституцияси мамлакатда демократик жамиятнинг қарор топишига жуда катта ҳисса қўшиши шубҳасиздир, чунки у инсон эҳтиёжла-ри, манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини химоя қилишга қаратилгандир. Ўзбекистон Конституцияси халқ манфаатларини ифода қилади. Халқ ҳоки-миятчилигини таъминлайди. Унда халқнинг асосий ҳал қилувчи роли ҳар то-монлама тўлақонли ифодасини топган. Унинг моддаларидан бирида халқ дав-
126
лат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги (7-модда) таъкидланади. 8-моддада, Ўзбекистон халқини миллатидан қатьий назар Ўзбекистон Рес-публикаси фуқаролари ташкил этади», деган қоида мустаҳкамланган. «Жами-ят ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига такдим эти-лади», дейилади 9-моддада. Ўзбекистон Республикасида демократия умумин-соний тамойилларга асосланади. Уларга кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинли-ги, шаъни, қадр—қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуклари олий қадрият ҳисоб-ланади. Конституциямизда кафолатланган бу юксак ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг теран демократик руҳи ва табиатидан далолат беради.
«Республикамизда демократик хуқуқий жамият асослари фаол равишда вужудга келтирилмоқца. Аввалги яккаҳокимлик тизимининг иллатлари қать-иян тугатилмоқца. Кўппартиявийлик, ғоялар ва фикрлар хилма-хиллигига тоқат қилиш реал воқеликка айланмоқца. Ягона мафкура яккаҳокимлигига барҳам берилди. Умумбашарий қадриятларнинг устуворлиги, чинакам демократия, инсон эркинликлари ва хуқукларининг бутун дунё тан олган маром ва қоида-лари тобора кўпроқ қарор топмоқца»1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов мустақил хуқуқий давлат қуришнинг мақсад ва вазифаларини белгилар экан, Ўзбекистоннинг цивилизация ва тараққиёт чўққиларини эгаллашида асосий таянч маданий ва тарихий мероснинг энг яхши жиҳатларини, халқнинг гуманистик анъанала-рини, умуминсоний қадриятлар ва меъёрларга содикликни сингдирган, эр-кин ва уйғун ривожланувчи шахс эканлигини бир неча бор таъкидлади.
Ўзбекистон мустақиллиганинг дастлабки кунларидан бошлаб, республи-када барча ва ҳар қандай тузилмаларни орқа-олдига қарамасдан бузавериш мустақил давлатчиликнинг тақцири учун оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида-га қатьий ишонч шаклланди. Халқнинг мақсади бир неча авлодлар томонидан яратилган нарсаларнинг ҳаммасини йўқотиш эмас, балки уларнинг энг ях-шиларини ўзига сингдириб олиш ва демократик меъёрларга, миллий манфа-атларга, мустақиллик талабларига жаюб бера олмайдиганларни қайта тузиш, мавжуд тузилмаларни янги мазмун билан бойитишдир. Ўзбекистон ҳукумати танлаган ва халқ қўллаб-қувватлаган йўл ана шу тизимларнинг ҳаммасини ўзбек халқининг асрий анъаналари, миллий урф-одатлари, маданияти ва тили ҳамда жаҳон фани ривожига қўшган улкан ютуклари асосида янга мафкуравий платформага ўтказиш ва қайта йўналтиришдан иборат. «Маълумки, ҳар қандай жамиятда ҳам демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар — халқнинг қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлиги, ҳукумат қарорларининг халқ томонидан қанчалик назорат қили-ниши, оддий фуқароларнинг давлатни бошқаришда қанчалик иштирок эти-шидир».2 Бизнинг фикримизча, юқорида айтиб ўтилган мезонларнинг ҳамма-си мамлакатимизда демократик жамият қуриш жараёнида мавжуд.
1 Каримов И. А. Ўзбекистоннинг ўз истиқшл ва тарақк^ёт йули // Ўзбекистон: миллий
истикдол, иктисод, сиёсат, мафкура. Т. 1. Т., 1996. 37-бет.
2 И. А. Каримов. Адолат ҳар иттпга ҳамроҳимиз ва дастримиз бўлсин. //Биз келажагии-
мизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. Т., 1998. 243-бет.
127
Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, демократия бу фақат наза-рия ёки сиёсий жараён эмас, балки халқнинг менталитети, анъаналари, ма-даниятининг ўзига хослиги, рухиятини ўз ичига олган турмуш тарзи ҳамдир. Демократия ғояларини эълон қилиш мумкин, демократияни юқоридан ту-риб жорий этиш мумкин, аммо бу билан демократия реал ҳаётга кириб кел-майди. Демократия жамиятнинг қадриятига, ҳар бир шахснинг қадриятига айланиши лозим. Бу эса бир мартада амалга ошириладиган иш эмас. Демокра-тияни қарор топтириш учун демократия тамойилларини қабул қилишга тай-ёргарлик кўриш ва уларни ўзлаштиришнинг узоқ давом этувчи жараёни та-лаб қилинади. Бунинг учун баъзи давлатларга кўп авлодларнинг алмашинуви керак бўлди.
Ўзбекистон ана шундай демократик ривожланиш анъанасига эга. Шу са-бабли, демократияга босқичма-босқич ва иложи борича қисқа муддатларда ўтишнинг стратегик аҳамияти фақат жамиятдага барқарорликни саклашда-гина эмас, балки янгидан пайдо бўлаётган фуқаролик жамияти куртаклари-ни асраб-авайлаш ва ўстиришдан ҳам иборатдир.
Бизнинг давлатимиз учун демократик тарақкиёт йўли халқ вакиллари сайловларини, депутатлар халқнинг чинакам хоҳиш-иродасини ифода этган ҳолда ҳаққоний иш олиб боришларини англатади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов таъкидлаганидек, «Халқ вакиллари ўз халқи бер-ган ваколатлари билан ҳукуматни тузади. Бу — демократик йўл».1
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда демократлашув жараёнлари ижтимоий институтларнинг тайёргарлигини ҳисобга олиб амалга оширилмоқда. Президент Ислом Каримов сиёсий тизимни янада ислоҳ этишга қаратилган фақат мувозанатлашган ва дунё стандартларига жавоб берадиган, тажрибаси ҳақиқатдан ҳам мамлакат фуқароларининг манфаатлари ва менталитетига мос келадиган қарорларни таклиф этмоқда.
Барча қилинаётган ишлар пухта ўйлаб чиқилган бўлиб, тезда қабул қилинган қарорлар йўқ, бу эса демократик давлатни қуриш йўлида хатоларга йўл қўйишнинг олдини олишда жуда муҳимдир. Бунга 2005 йилда икки палатали парламентнинг ташкил топиши, шунингдек, “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”, сайлов ҳуқуқини лебераллаштирувчи сайлов қонунчилиги ҳамда 2007 йилда Конституцион қонунинг қабул қилиниши яққол мисол бўла олади. Натижада, сиёсий партиялар ўз фаолиятларини фаоллаштириш учун янги импульсга эга бўлдилар.
Президент И.А.Каримов 2010 йилнинг 12 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш йщлидаги навбатдаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан, парламентнинг роли ва масъулиятини янада ошириш, сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, шунингдек, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббусларини илгари сурилди.
Ушбу ташаббуслар жамиятимизда ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб бериши билан бир қаторда, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга татбиқ этилаётган тараққиётнинг «ўзбек модели» имкониятларини сафарбар қилиш ва изчиллигини таъминлаш, энг муҳими, Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.
Ушбу маъруза мамлакатимизнинг истиқболдаги демократик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш йўлидаги кенг ҳаракат дастури саналади. Унда мамлакатимиз ривожининг асосий йўналишлари, хусусан, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўналишлари қамраб олинган.
Маърузада таъкидлангани каби ислоҳотларнинг ўтган қарийб 20 йили давомида Ўзбекистон турли соҳаларда ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширар экан, қисқа давр ичида юксак муваффақиятларга эришди. Эндиги вазифа демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиб, мамлакатимизни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш ҳисобланади.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан давлат ҳокимияти, унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан қилинган таклифлар, замонавий воқеликларни ҳисобга олганда, тамомила ўзини-ўзи оқлайди. Конституциянинг айрим моддаларига киритилиши назарда тутилган ўзгартишлар, айниқса, Бош вазир номзодини тасдиқлаш тартибининг ўзгартирилиши ва ишончсизлик вотуми институтининг таъсис этилиши эса ҳукумат институтларининг демократик ва барқарор ривожланишига муҳим замин яратади.
Халқимизнинг мамлакатимизда очиқ фуқаролик жамиятини шакллан-тириш билан чамбарчас боғлиқ ҳолда эркин бозор иқгисодиётига асосланган демократик давлат қуришдан иборат олий мақсад амалга ошириш мумкин бўлган вазифа эканлигига ишониш учун ҳамма асослар бор. Бой тарихимиз, жаҳон цивилизацияси хазинасига улкан хисса бўлиб қўшилган маданияти-миз, улкан табиий ва интеллектуал салоҳият, халқимизнинг кўп авлодлар ҳаёти давомида шаклланган юксак маънавияти ва ахлоқий қадриятлари, меҳ-натсеварлиги, очиқ кўнгиллилиги ва ўзбек тупроғида яшовчи барча киши-ларнинг жаҳон ҳамжамиятидан ўзимизга муносиб ўрин эгаллашга интилиши бунинг гаровидир.
1 И. А. Каримов. Ўзбекистоннинг ўз истиқпол ва тараққиёт йўли. //Ўзбекистон: миллий истиқпол, иқгисод, сиёсат, мафкура. Т. 1. Т., 1996. 34-бет.
128
Do'stlaringiz bilan baham: |