Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Демократик тизимларнинг фаолият кўрсатиш механизми



Download 2,58 Mb.
bet88/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

3. Демократик тизимларнинг фаолият кўрсатиш механизми.
Халқнинг бошқарувда қандай иштирок этиши, ҳокимият функциялари-ни ким ва қандай бевосита ижро этиши билан боғлиқ равишда демократия-нинг тўғри, либерал (конституциявий, плебисцитар), ваколатли (репрезен-татив) ва ижтимоий шакллари ажратиб кўрсатилади.
Демократиянинг бевосита (тўрри) шакли қарорларни қабул қилиш, муҳокама этиш ва тайёрлашда фуқароларнинг ўзлари иштирок этишларини тақозо қилади. Амалда ушбу шаклдан нисбатан унча катта бўлмаган жамоа-ларда фойдаланилади. Бунда қабул қилинаётган қарорлар оддий бўлиб, улар-ни тайёрлаш ва муҳокама қилиш учун махсус малака талаб қилинмайдиган ҳолларда фойдаланиш мумкин. Ҳозирги кунда бевосита демократия асосан маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш даражасида учрайди (АҚШ, Швейцария жа-моалари, Россияда тикланаётган жамоа йигинлари).
Демократиянинг либерал шакли президент, ҳукумат, партия ёки ташаб-бускор гуруҳ томонидан тайёрланган қонун лойиҳалари ёки бошқа қарор-ларни маъқуллаш ёки рад этиш учун умумхалқ овоз беришида ифодаланади.
Агар тўғри демократия фуқароларнинг қарорларни тайёрлаш, муҳока-ма қилиш ва қабул этиш иштирокини тақозо қилса, либерал демократия уларнинг фақат овоз беришда (референдум, сўровлар ва ҳоказо) иштирок этишини назарда тутади.
Ваколатли (репрезентатив) демократия. Унинг моҳияти фуқароларнинг қарорлар қабул қилишда ўз сиёсий ваколатларини улар томонидан сайлан-ган, уларнинг манфаатларини ифодалайдиган ҳамда ана шу манфаатларга мос равишда қонунлар қабул қилиши, фармойишлар бериши лозим бўлган депутатларга ўтказиб бериш орқали билвосита иштирок этишидан иборат. Ху-сусан, худуднинг катталиги ёки бошқа сабаблар туфайли фуқароларнинг мухим сиёсий қарорларни қабул қилишда бевосита қатнашиши қийин бўлган ҳолларда ҳамда мутахассисларнинг юқори малакага эга бўлишини талаб қилув-чи мураккаб қарорлар қабул қилишда ваколатли демократия жуда зарурдир.
Ҳар қандай сиёсий ёки ижтимоий тизимнинг ўз олдига ижтимоий ва иқги-
122
содий фаркларни энг кам даражага келтиришдан иборат мақсадни қўйишга имкон берувчи бошқарув шакли социал-демократия деб аталади.
Ваколатли демократиянинг энг катта афзалликларидан бири эркин иж-тимоий тузум ва ижтимоий вазифаларни ҳал этишнинг юксак даражада сама-радорлигидир. У барқарорлик ва тартибни кафолатлайди, жамиятни унинг кенг қатламлари интиладиган текисчиликдан саклайди. Ваколатли демокра-тиянинг юксак самара бериши сиёсий тизимнинг оқилона ташкил этилиши, аниқ ва равшан меҳнат тақсимоти, қарорлар қабул қилувчи шахсларнинг тўғри демократия шароитларидагига нисбатан анча юқори иқгидорга эга экан-ликлари билан изоҳланади.
ТТТу билан бирга, ваколатли демократия бир қатор камчиликларга ҳам эга. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • сайловлар оралиғидаги муддатда халқнинг амалда ҳокимиятдан четла-
    тиб қўйилиши ва бу билан демократиянинг халқ ҳокимияти сифатидаги мо-
    хиятидан узоқлашиб кетиши;

  • бюрократлашувнинг муқаррарлиги, депутатлар ва мансабдорларнинг
    халқцан узилиб қолиши;

  • мансабдор шахсларни сотиб олиш имкониятларининг нисбатан кенг-
    лига;

  • сиёсий ўйинларни амалга ошириш, ҳокимиятнинг мураккаб кўп поғо-
    нали тизими ёрдамида кўпчиликка маъқул бўлмайдиган қарорларни қабул
    қилиш учун кенг имкониятларнинг мавжудлиги. Сайловчи — парламент —
    хукумат — бош вазир ёки президент.

Янги даврнинг кўпгина мутаффаккирлари, жумладан, Ж. Ж. Руссо ва-киллик демократиясини кескин танқид остига олган эди. Унинг фикрича, бундай демократия шароитида фуқаролар озодликка бир неча йилдагина бир марта эришишлари мумкин. Қолган вактда эса, улар ҳукмдорга тобе бўлиб қолаверадилар. Ҳозирги кунда ҳам бир қатор мамлакатлардаги айрим сиёсий кучлар, хусусан, «сўл» радикаллар бундай демократияга нисбатан кескин танқидий фикрлар билдирмокдалар ва бевосита демократияни жорий этиш-ни талаб қилиб чикмокдалар.
Бошқа бир гуруҳ сиёсатшуносларнинг фикрича, вакиллик демократия-си ҳозирги кунга қадар ишлаб чиқилган тизимлар ичида энг мақбули хисоб-ланади. Маълумки, мамлакат фуқаролари ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳала-рида банд эканликлари сабабли, доимий равишда сиёсий фаолият билан шуғуллана олмайдилар. Шу боис, вакиллик демократияси асосида улар амал-даги хукумат устидан доимий назорат ўрнатадилар. Назарий жиҳатдан олиб қараганда фуқаролар раҳбари (Президент ёки Бош Вазир)ни ёки қонунчи-лик органи (Парламент) аъзоларини сайлаб хукумат устидан назорат ўрна-тадилар, ўз навбатида улар ҳам фуқаролар номидан иш юритиб, турли қарор-ларни қабул қиладилар ёки қонунларни ишлаб чиқадилар.
Бевосита демократиянинг ҳам ўз камчиликлари бор, жумладан, етарли даражада иқтидорга эга бўлмаганлиги сабабли, қабул қилинган қарорлар-нинг кам самара бериши; омманинг мафкуравий таъсирларга берилувчанли-ги оқибатида тоталитаризм ёки популистик авторитаризм хавфининг кучайи-
123
ши; фуқароларнинг катта қисмини мажбурлашсиз, уларнинг шахсий эркин-ликларига дахл қилмасдан туриб, бошқарувда доимий тарзда иштирок этиш-га жалб қилишнинг мумкин эмаслиги.
Демократияни амалга ошириш учун бир қатор иқтисодий, ижтимоий, маданий, диний ва ташқи сиёсий шарт-шароитлар зарур бўлади. Демократия-ни ривожлантиришнинг иқпшсодий шарт-шароитларига қуйидагилар киради:

  1. иқгисодий ривожланиш даражасининг умуман юқори бўлиши. Нисба-
    тан ривожланган демократияга эга бўлган давлатлар иқтисодий кўрсаткич-
    лар бўйича авторитар ва тоталитар давлатларни анча орқада қолдирадилар;

  2. бозор муносабатларининг мавжудлиги. Сўнгги ўн йилликлар шуни
    кўрсатдики, фақат ижтимоий ишлаб чиқариш эмас, балки хусусий тадбир-
    корлик ва бозор ҳам демократиянинг ривожлантирилиши, тақсимотдаги иж-
    тимоий ҳимоянинг кучайиши билан қўшилиб кета олди. Бозор иқтисодиёти
    иқгисодий ва сиёсий ҳокимиятнинг жамиятдаги гурухлардан бирининг қўлида
    жамланишига тўсқинлик қилади;

  3. урбанизация даражасининг юқорилиги. Саноатнинг ривожланиши
    объектив тарзда шаҳар типидаги йирик аҳоли манзилларининг яратилишига
    олиб келади, уларнинг аҳолиси эса бошқарувнинг анъанавий шаклларига содиқ
    бўлган қишлоқ аҳолисига қараганда демократияга кўпроқ тайёр бўлади;

  4. ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги мувозанат. Агар ана шундай
    мувозанат сақланадиган бўлса, унда ҳаётнинг барча соҳалари, шу жумла-
    дан, демократия ҳам қулай иқгисодий муҳитда ривожланади. Мувозанат бу-
    зилган тақцирда эса, муқаррар равишда танглик, фуқаролар ҳуқуқ ва эркин-
    ликларининг чекланиши, давлат ҳокимиятининг бузилиши, унинг турли тар-
    моклари ўртасидага зиддиятли тўқнашувлар юзага келади.

Демократияни ривожлантиришнинг ижтимоий шарт-шароитлари қуй-идагилардан иборат:

  • меҳнаткашлар турмуш фаровонлигининг нисбатан қониқарли даража-
    си. Бу ижтимоий зиддиятларни юмшатишга, демократия учун зарур бўлган
    ҳамжиҳатликка эришишга имкон беради;

  • ижтимоий тенгсизлик даражасининг пасайиши. Жамиятнинг бойлар ва
    камбағалларга бўлиниши демократия йўлидаги энг жиддий тўсиқцир, зеро, у
    кескин ижтимоий зиддиятларга олиб келади ҳамда олигархик бошқарув учун
    асос бўлади;

  • жамият тузилмасида ижтимоий плюрализмнинг мавжуд бўлиши. Бу уму-
    мий манфаатларга эга бўлган аҳоли ижтимоий таркибининг хилма-хиллиги-
    ни англатади. Бундай гурухлар ҳокимиятнинг кимнингдир қўлида тўплани-
    шига тўсқинлик қилади, унинг устидан назорат қилиш имкониятини ярата-
    ди. Ижтимоий плюрализм фуқаролик жамиятининг ривожланганлига, унинг
    давлатга қарам бўлмаган партиялар, ҳаракатлар ва гуруҳларни шаклланти-
    ришга, яъни сиёсий плюрализмга қодирлигини тавсифлайди;

  • аҳолининг саводхонлиги, умуман унинг маълумотга эгалиги. Шахснинг
    сиёсий мулоҳазаларининг асосланганлиги, фуқаролик позицияси унинг маъ-
    лумотли эканлиги билан боғлиқ. Саводсиз одам сиёсатдан ташқарида туради.
    У ҳокимият ёки сиёсий кучлар учун манипуляция объекти бўлиб қолади.

124
5) Аҳолининг сиёсий маданияти сиёсий билимларни, халқ анъаларини, сиёсатни қабул қилиш ва идрок этиш усуллари, одамларнинг ҳокимиятга муносабатини тавсифловчи қарашлари ва мезонларини ўз ичига олади.
Демократиянинг ташқи сиёсий шарт-шароитларига қуйидагилар киради:

  • аралашув;

  • сиёсий таъсир кўрсатиш;

  • иқгисодий таъсир ўтказиш;

  • маданий-ахборот таъсири;

  • яхши қўшничилик, демократияни ривожлантиришда амалий ёрдам
    кўрсатиш.

Тарихий тажриба шуни кўрсатдики, демократик режимларнинг ўрнати-лиши кўпинча ташқи таъсир остида, шу жумладан куч қўлланган ҳолда юз берган. Бироқ демократияни ташқаридан кўр-кўрона киритиш мумкин эмас. Демократия учун давлатнинг ичида зарур шарт-шароитлар яратилмагунча у барқарорлик ва яшовчанлик касб эта олмайди.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, демократияни амалга ошириш механизмларшшг қуйидаги жиҳатларини санаб ўтиш мумкин:

  1. Ҳокимиятларнинг бўлиниши функцияси — қонунчилик, ижроия ва суд;

  2. Иқтисодий, сиёсий-ижтимоий ҳуқукларнинг қонун томонидан мус-
    таҳкамлаб қўйилиши;

  3. Эркин ва мунтазам даврий сайловлар;

  4. Сиёсий қарорларнинг кўпчилик томонидан қабул қилиниши ва бунда
    озчилик ҳуқукларининг қатьий кафолатланиши;

  5. Қонуний мухолифатнинг мавжудлиги.

Демократия мавжудлигининг асосий шартлари сифатида қуйидаги уч омилни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз:

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish