Давлат тузилиши шакллари ва улар ўртасидаги тафовутлар
|
Оддий
|
Мураккаб
|
Мезонлар
|
Унитар давлат
|
Федератив давлат
|
Конфедератив давлат
|
Конституция
|
ягона
|
умумий конституция асоси-да давлатнинг конституция-си бўлиши
|
умумий конституцияси йўқ, аммо бўлиши ҳам мумкин
|
Ҳокимият олий муасса-салари
|
ягона
|
икки палатали парламент
|
ҳокимият муассасаларининг ваколатлари энг кўп дара-жада
|
Фуқаролиги
|
ягона
|
ягона ва икки фуқаролилик
|
фуқаролиги бўлмайди
|
Ҳуқуқ тизими
|
ягона
|
ягона. алоҳидаҳуқуқтизими-га эга бўлиши мумкин
|
иттифоқ шартномаси
|
Судлов тизими
|
ягона
|
ягона ва икки тизимли
|
ягона судлов тизими йўқ
|
Ҳудуди
|
ягона
|
ягона. Чегарани қўриқлаш ягонадир.
|
ягона ҳудуди бўлмайди
|
Валютаси
|
ягона
|
ягона
|
ягона валютаси бўлиши ва бўлмаслиги ҳам мумкин.
|
Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
23-жадвал
Турли мамлакатларнинг давлат қурилиши
|
Франция
|
АҚШ
|
Англия
|
Германия
|
Россия
|
Бошқарув шакли
|
Ярим прези-дентлик, ярим парламентар республика
|
Президентлик республикаси
|
Конституция-вий монархия
|
Парламентар республика
|
Президентлик республикаси
|
Маъмурий-ҳудудий бўлиниши
|
Унитар давлат
|
Федератив давлат
|
Унитар давлат
|
Федератив давлат
|
Федератив давлат
|
Манба: Сиёсатшунослик асослари. Маърузалар тўплами. Т., 2005.
Федератив давлат ҳокимияти - бу тенг ҳуқукли республикалар, мух-ториятлар, штатлар, ерлар, кантонлар, вилоятлар ва округларнинг ихтиё-рий бирлашуви натижасида вужудга келадиган сиёсий ҳокимият шаклидир.
Ҳозирги кунда федератив давлатлар ҳокимиятига Аргентина, АҚШ, Бразилия, Австралия, Мексика, Германия, Россия, Ҳиндистон ва бошқа-лар киради.
Конфедерация — бу тўла мустақил давлатларнинг кўнгилли иттифоқидир. Мураккаб шаклдаги давлат ҳокимиятига конфедерацияни ҳам киритиш мум-кин. У муайян мақсадларда — иқгисодий, мудофаа ва бошқа соҳадаги муам-моларни биргаликда ҳал этиш учун тузилади. Бу ҳолда давлат айрим хуқукла-рини иттифоққа берса-да, ўзининг тўла суверенитетини, мустақиллигини ва бир бутунлигини саклаб қолади.
137
4. Ўзбекистон Республикаси хуқукий давлат сифатида.
1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинди ва давлат тинч йўл билан ўзининг ҳақиқий давлатчилигига эга бўлди. Кўпмиллатли республика аҳолисининг иродаси «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги конституциявий қонун би-лан мустаҳкамланган ва бир вақтнинг ўзида умумхалқ референдуми томони-дан тасдикланган.
Республикада бошланган ислоҳотларнинг пировард мақсади кучли де-мократик ҳуқуқий давлат ва барқарор бозор иқгисоди, очиқ ташқи сиёсатга асосланган фуқаролик жамиятини қуришдан иборат бўлиши керак. Фақат шундай жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб ҳаётини, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаши, миллий маданият ва анъаналарнинг тик-ланиши, инсоннинг шахс сифатидаги маънавий-ахлоқий ривожланишини таъминлаши мумкин»1
"Барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конституция ва қонун устуворлигининг таъминланиши — ҳуқуқий давлатнинг асосий белгилари ҳисобланади».2 Ҳуқуқий давлат — сиёсий ҳокимият ҳуқуқий (конституцион) тартибда амалга оширилиши билан характерланувчи режим қарор топган давлат типи.
Маълумки, ҳуқуқий давлат тамойили барча ҳокимият органларининг ҳуқуқ тизимларига сўзсиз бўйсуниши, ҳокимият органлари реал бўлиниши-нинг мавжудлиги, оммавий сиёсий доирада қарор топган қатьий жамоат на-зоратини кўзда тутади.
Ҳуқуқий давлатнинг биринчи тамойили — жамиятнинг барча доирала-рида ҳуқуқ (қонун)нинг устуворлиги ҳисобланади. У мамлакат Конституция-си (Асосий қонун) билан мустаҳкамланади, унга риоя қилинишини Олий суд ва бутун суд тизими назорат қилади.
Қонуннинг ҳақиқий устуворлиги шу билан таъминланадики, олий ҳоки-мият томонидан қабул қилинганидан кейин уни на қонуности ҳужжатлари, на фармойишлар, на партияларнинг қарорлари билан бекор қилиш, тўхта-тиб қўйиш ёки ўзгартириш мумкин эмас. Шу муносабат билан қонуннинг сифати ҳақидаги масаланинг ўзи кун тартибига чиқади. У инсонпарвар, адо-латли бўлиши, инсоннинг дахлсиз ҳуқукларини мустаҳкамлаши керак. Бун-дан мантиқан ҳуқуқий давлатнинг иккинчи тамойили келиб чиқади: шахс эрки, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ор-номус ва қадр-қимматининг пой-дорлиги, уларнинг кафолати ва муҳофаза қилиниши. Шу ўринда фуқаролар-нинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан тортиқ қилинади, деб ўйлаш тўғри эмас. Инсон табиатан яшаш, муносиб ҳаёт кечириш, шахсий хавфсиз-лигини таъминлаш ва ҳоказо ҳуқукларга эга бўлади, давлат эса уларга риоя қилинишини кафолатлаши шарт.
1 И. А. Каримов. Ўзбекистон: ўз янгиланиш ва тараққиёт йўли. // Ўзбекистон миллий
истиқпол, иқгисодиёт сиёсат, мафкура. Т., 1996. 39-бет.
2 И. А. Каримов. Ўзбекистон келажаги буюк давлат. // Ўзбекистон: миллий истиқпол,
иқгисодиёт сиёсат, мафкура. Т., 1996. 119-бет.
138
Инсон хуқуқларида унинг турли-сиёсий, иқгисодий, ижтимоий, мада-ний соҳаларда фаолият кўрсатиш имконияти ўз аксини топади. Ҳуқуқий дав-латда барча қонунчилик хужжатлари инсон хуқуқлари билан мувофиқлаш-тирилади, уларнинг бузилмаслиги тамойилига бўйсундирилади.
Лекин фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг шунчаки тантанали су-ратда эълон қилиниши ҳали реал ҳаётда уларга сўзсиз риоя қилинишини бил-дирмайди. Шунинг учун ҳам хуқуқий давлатнинг учинчи тамойили фуқаро-ларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши устидан кузатув олиб бо-риш ва назорат қилишнинг самарали шакллари мавжуд бўлиши, қонунлар, бошқа меъёрий ҳужжатларнинг нафақат мамлакат ичкарисида, балки халқа-ро даражада ҳам амалга оширилишини тақозо этади. Жумладан, инсон ҳуқукла-ри ҳақидаги халқаро ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш учун БМТнинг инсон ҳуқуклари бўйича халқаро комиссияси, Инсон ҳуқуклари бўйича Европа комиссияси каби махсус назорат органлари тузилган.
Бунга тўртинчи тамойил — давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлиниши ҳам хизмат қилади — улар қонун доирасида бир-бирларини қўллайдилар ва ишларини ўзаро мувофиклашти-радилар.
Ҳуқуқий давлатнинг бешинчи тамойили — шахс ва давлатнинг ўзаро жавобгарлиги ҳисобланади. Бу инсоннинг бир марказ бўлиб, бутун ижтимоий тартибот унинг ва манфаатларининг атрофида фаолият кўрсатишини билди-ради. қонунлар чиқарар экан, давлат фуқаролар олдида уларнинг хуқуклари-ни химоя қилиш бўйича муайян мажбуриятларга эга бўлади. Лекин хуқуқлар-нинг берилиши фуқаролар томонидан ҳам муайян мажбуриятларнинг бажа-рилиши, масалан, қонунларга риоя қилиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиш, солиқлар тўлаш ва бошқаларни ҳам тақозо қилишини кўзда тутиш лозим. Шу билан бирга, кишилар бунга қанчалик масъулият билан ёндашсалар, улар шунчалик кенг миқёсдаги хуқуққа эга бўладилар.
Бинобарин, замонавий тушунчадаги хуқуқий давлатнинг бош негизи нафақат қонунларда, балки улар тоталитар режимларда ҳам мавжуд, балки уларни хурмат қилиш ва давлат томонидан фуқаролар ҳукуматларига риоя қилинишида. Таъкидлаб ўтиш жоизки, инсон хуқукларини амалга ошириш имконияти давлатда тегашли иқгисодий потенциал, маданият даражаси ва бошқа омилларнинг мавжуд бўлишига боғлиқ. Шу билан бирга, фуқарога унинг хуқукларини амалга ошириш соҳасида халқаро мезонлардан алоҳида чекинишларга ҳам йўл қўйилади. Лекин давлат фуқаролар учун умум томони-дан қабул қилинган ҳуқуқ ва эркинликларни энг қисқа муддатларда таъмин-лаш йўлида мумкин бўлган барча чораларни кўриши шарт.
Ўзбекистон Республикасида хуқуқий давлат сари илк қадамлар қўйилган-лигини эътироф этиш керак. Инсон ҳуқуқи ва демократия каби умуминсоний қадриятлар республиканинг миллий-давлат манфаатларига, халқимизнинг ўзига хослига, унинг анъаналарига тўла-тўкис мувофиқ келади. Инсон ҳуқуқи биз-нинг жамиятда нафақат қонунлар, балки халқнинг ўз-ўзини англаши, унинг ахлоқий тажрибалари, азалий кўнгалчанлиги билан мустаҳкамланади.
139
Республика амалда инсон ҳуқуқларига тааллуқли аксарият халқаро ҳуқуқий битимларнинг иштирокчисига айланди. Республика парламентида ёш мустақил давлатнинг шаклланишини юридик жиҳатдан ҳар томонлама таъ-минлашга йўналтирилган фаол қонун ижодкорлиги фаолияти олиб борил-моқца. Давлат бошқарувининг янги, нисбатан замонавий ва самарали тизими вужудга келмоқца, унинг негизи — президент бошқарув шакли. Жойлардаги бошқарув тизимлари қайта ташкил этилди, вилоятлар, туманлар, шаҳар-ларда ҳокимлик институти таъсис этилди. Қонун устуворлиги, қонун олдида барча фуқароларнинг тенглигани таъминлашга қаратилган суд ҳокимиятини ислоҳ қилиш ишлари амалга оширилмоқца.
Do'stlaringiz bilan baham: |