Парламент бир палатали (Дания, Швеция, Белоруссия) ва икки пала-тали (АҚШ, РФ, Канада, Германия, Франция, Буюк Британия, Ўзбекис-тон) бўлади. Қуйи палаталар ва бир палатали парламентлар ҳамиша тўғри-дан-тўғри сайловлар ўтказиш йўли билан, юқори палаталар эса ёки ворисий-лик (Буюк Британия), ёки хукумат бошлиғининг тайинланиши (Канада, Иор-дания), ёки сайлаш (АҚШ, Италия, Ҳиндистон, Франция, Россия) тамой-или асосида шакллантирилади.
Қуйи палата ички ва ташқи сиёсатнинг кундалик масалаларини ҳал қилиш учун масъул ҳисобланади. У, одатда, юқори палатага қараганда қисқа муддатли ваколатларга эга бўлади. Юқори палата қуйи палата фаолияти-нинг ўзига хос эксперти сифатида майдонга чиқади — у қабул қилган қонун лойиҳаларини Конституцияга мувофиқ келиш-келмаслик нуқтаи назари-дан кўриб чиқади.
135
Ҳар иккала палата аъзолари ҳам қуйидаги парламент имтиёзига эга бўла-дилар:
иммунитет (дахлсизлик);
индемнитет (депутат парламешдаги чиқиши ва овоз бериш йўли билан
қўллаб-қувватлаган чоралари учун жавобгар бўлмайди).
Парламентнинг асосий функциялари:
Қонун ижодкорлига;
Вакиллик;
Тескари алоқа функцияси — бусиз давлат органлари олиб борила-
ётган сиёсатнинг ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлай олмай-
дилар. Ушбу алоқа турли усуллар билан амалга оширилади. Бир қатор дав-
латлар алоҳида парламент комиссарлари (омбудсманлар) институтига
эга, улар давлат хизматчиларининг қонунларга риоя қилиши устидан
назорат этиш мақсадида тайинланади. Ўзбекистонда бу институт парла-
мент ҳузурида, Олий Мажлиснинг биринчи сессиясида (1995 йил, фев-
раль) тузилган.
Бюджетни шакллантириш функцияси;
Ташқи сиёсат функцияси.
Ҳукумат — ижроия ҳокимиятининг олий давлат органи, парламент томонидан қабул қилинган асосий сиёсий қарорларни амалга оширади. Бошқарувнинг парламент шакли амал қиладиган мамлакатларда (монар-хия шаклида ҳам, республика шаклида ҳам) у олий давлат органлари тизимида марказий ўрин тутади. Ҳукумат ваколати амалдаги қонунчилик билан белгиланади. Ҳукумат қонун чиқаришда ташаббус кўрсатиш ҳуқуқидан фойдаланиб, парламентнинг фаолият йўналишини белгилаб беради. Ўзбекистон, Франция, Ирландия, Россияда президентлар умум-халқ томонидан сайланади. АҚШ, Аргентина ва Финляндияда президент парламент иштирокисиз, лекин очиқ сайлов йўли билан эмас, балки сайловчилар коллегияси томонидан сайланади. Греция, Исроил, Ливан, Мальтада президент парламент томонидан сайланади. Италия, Германия, Ҳиндистонда парламент аъзолари президентни сайловчи коллегиянинг бир қисмини ташкил этади.
Сиёсий ҳокимият ўзининг тузилишига кўра оддий ва мураккаб шаклларда намоён бўлади. Оддий давлат ҳокимиятига унитар давлатни киритиш мумкин.
Унитар давлат ҳокимияти - бу маъмурий-ҳудудий, қисмларга бўлин-ган яхлит, бир бутун марказлашган давлат шаклидир (22-жадвал).
Мураккаб шаклдаги давлат ҳокимиятига федератив давлатни кири-тиш мумкин. У ўз қонун чиқарувчи органларига, ўз ҳукуматларига ва суд органларига эга бўлган бир нечта нисбий мустақил давлатлардан таркиб топади.
Бундай давлатлар ихтиёрий равишда марказлашган давлатни ташкил қиладилар. Бу иттифоқмамлакат ички ва ташқи ҳаётида барча федерация аъзо-ларининг номидан иш олиб боради ва уларнинг манфаатларини химоя қила-ди; ягона фуқаролик ва ҳудуд, кредит-молия ҳамда бошқа муносабатларни ўрнатади (23-жадвал).
136
22-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |