Д. Истон «Сиёсий тизим» (1953), «Сиёсий таҳлил чегаралари» (1965), «Сиёсий ҳаётнинг системали таҳлили» (1965) каби тадқиқотларида ҳар қан-дай сиёсий тизим, шунингдек, бу тизимларнинг асосини ташкил этадиган бошлангич тизимлар таҳлилининг асосларини баён қилди.
Д. Истон сиёсий тизимни унинг воситасида жамиятда қадриятлар (мод-дий ва маънавий) қатьият билан тақсимланадиган ўзаро муносабатлар сифа-тида белгалади ва шу заминда, унинг аъзолари ўртасидаги зиддиятлар барта-раф қилинишини таъкидлади. Биринчидан, сиёсий тизим жамиятда қадрият-ларни тақсимлаши керак. Иккинчидан, сиёсий тизим бу тақсимотнинг маж-бурий эканлигига фуқароларни ишонтира олиши лозим. Д. Истон талқинида-ги сиёсий тизимнинг моделига кўра, сиёсий тизим «кириш» (яъни, тизим
83
нимани "истеъмол" қилади), унинг мослашув ва сакланиш механизмлари ва функциялари, шунингдек, «чиқиш»га (яъни, у нима ишлаб чиқаради ва қан-дай ривожланади) эга бўлади. Д. Истон киришнинг икки шаклини ажратиб кўрсатади: талаб ва қўллаб-қувватлаш.
Талаб — жамиятда қадриятларни исталган тарзда тақсимлаш муносаба-ти билан ҳокимият органларига йўналтирилган фикр. Д. Истон талабларнинг бир неча шаклларини ажратиб кўрсатади:
а) тақсимловчи (иш ҳақи, иш вақти, таълим олиш, тиббиёт хизмати
кўрсатиш шартлари ва бошқа хизматлар ҳақида), яъни бойлик ва хизматлар-
ни тақсимлашга тааллуқли барча талаблар;
б) тартибга солувчи (жамоат хавфсизлигини таъминлаш, бозор ва иш-
лаб чиқарувчилар устидан назорат ва бошқалар ҳақида), яъни тартибга со-
лиш билан боғлиқ бошқа барча талаблар;
в)алоқа қилувчи (сиёсий ахборотларни тақцим этиш, сисий кучлардан фойдаланиш ва бошқалар ҳақида), яъни мулоқот ва ахборот соҳасидаги та-лаблар.
Талаб сиёсий тизимни заифлаштириш тамойилига эга.
Куллаб-қувватлаш, аксинча, сиёсий тизимни кучайтиришга олиб бора-ди. У сиёсий тизимга ижобий таъсир кўрсатадиган барча фикрлар ва ахлоқ-нинг барча вариашяарини қамраб олади. Соликларни ўз вақгида тўлаш, ҳар-бий бурчни бажариш, раҳбариятга содиқлик, режимни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиладиган намойишлар ва шу кабилар қўллаб-қувватлашнинг намоён бўлиш шакллари деб ҳисобланиши мумкин.
Қўллаб-қувватлаш муҳит талабини тегишли қарорларга айлантирадиган ҳокимият органларининг нисбий барқарорлигини таъминлайди, шунингдек, ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида амалий чораларни қўллаш учун за-рур шарт-шароитлар яратади. Қўллаб-қувватлаш сиёсий ҳамжамият аъзолари ўртасида келишувни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. Д. Истон сиёсий ре-жим, ҳокимият ва сиёсий ҳамжамиятни сиёсий тизимдаги қўллаб-қувватлаш-нинг асосий объектлари деб ҳисоблайди. Объектларга мувофиқ равишда у қўллаб-қувватлашнинг уч турини ажратиб кўрсатади:
сиёсий тизим таянадиган эркинлик, плюрализм, мулкка эгалик каби
қадриятларни ўз ичига олган ҳолда, барқарор ишончлар мажмуи сифатида
тушуниладиган режимни, шунингдек, ҳокимият меъёрлари (конституция-
вий, хуқуқий) ва тузилмаларини қўллаб-қувватлаш;
ҳокимиятни, яъни хоҳ расмий, хоҳ норасмий бўлсин, унинг барча
институтлари, масалан, маъмурий вазифаларни бажарадиган харизматик до-
ҳийларни қўлаб-қувватлаш;
сиёсий ҳамжамият, яъни сиёсий меҳнат тақсимоти туфайли ўзаро
боғланган шахслар гурухини қўллаб-қувватлаш. «Кириш» натижасида атроф-
мухитнинг тизимга таъсир кўрсатиш жараёни содир бўлади, бунинг оқибати-
да унда реакция — қадриятларни тақсимлаш бўйича нуфузли қарорлар кўри-
нишида «чиқиш» юз беради.
Ташқаридан олинган ички турткиларга тизимнинг жавоби қарорлар ва ҳаракатлар шаклида амалга оширилади, янги қонунлар, баёнотлар ҳам улар
84
қаторидан ўрин олиши мумкин. Қарорларнинг бажарилиши қонун кучи би-лан таъминланади.
Сиёсий ҳаракатлар бундай мажбурий хусусиятга эга эмас, лекин ижти-моий ҳаётнинг турли томонларига сезиларли таъсир кўрсатади. Улар жамият ҳаётининг турли соҳаларида бошқариш ва долзарб муаммоларни ҳал қилиш чора-тадбирлари тизими шаклида амалга оширилади ҳамда иқгисодий, эко-логик, ижтимоий ва бошқа сиёсатни ташкил этади.
Шундай қилиб, сиёсий тизим ташқи мухит билан ҳар томонлама ўзаро боғлиқ муносабатда бўлади. У тушаётган талаб ва қўллаб-қувватлашларни ўзини ўзи бошқаришга эга эканлиги шарти билан тегишли қарорлар ва ҳара-катларга айлантириши керак. Унда кечаётган сиёсий жараёнлар ахборотлар-нинг алмашиш, «кириш»дан «чиқишга»га айланиш жараёнларидир. Сиёсий тизим атроф-муҳитнинг сигналларига жавоб қайтарар экан, бир вақтнинг ўзида жамиятда ўзгаришларни амалга оширади ва барқарорликни қўллаб-қувватлайди. ТТТу билан бирга, агарда ўзгарувчанлик тизим фаолиятида унинг ўзига хос хусусияти сифатида майдонга чиқса, яшаш ва ўзини саклаб қолиш, аслини олганда, унинг мухим белгилари ҳисобланади.
Д. Истон сиёсий тизимнинг ташқи мухит билан ўзаро таъсирига эътибор қаратишга урғу берар экан, сиёсий тизимнинг жамиятда мувозанатни қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган ички тузилмасига тўхталмайди. Бу унга сиёсий тизим чегараларини аниқ таърифлашга имкон бермади. Яна бир америкалик сиёсатшунос Г, Алмонд бу камчиликни бартараф этишга интилиб, «сиёсий тизим» тушунчаси остида «сиёсий қарорлар қабул қилишга алоқадор бўлган барча унсурларни» тушунишни таклиф қилди. У муайян сиёсий функция ва ролларни бажарадиган барча институтларни сиёсий тизим таркибига киритди.
Г. Алмонд, шунингдек, «кириш» ва «чиқиш»нинг функцияларини ажра-тиб кўрсатди, лекин Д. Истондан фаркли ўлароқ, у ҳар бир сиёсий институт зиммасига муайян сиёсий вазифа юклади.
Г. Алмонд таълимотига кўра, сиёсий тизимнинг тузилиши сиёсий фаоли-ятни шакллантирадиган ва ҳамма кузатиши мумкин бўлган иш. Унинг фик-рича, барча сиёсий тизимлар икки асосий функция мажмуи — «киритиш» ва «чиқариш»ни амалга оширади.
«Киришга оид функцияларга у қуйидагиларни киритди:
сиёсий умумлаштириш ва жамият аъзолари ўртасида қатнашиш руҳи-
нинг тарқалишига ёрдам берадиган нимаики бўлса, қатнашишга жалб қилиш;
манфаатлар артикуляцияси (талабларнинг шаклланиш жараёни). Ман-
фаатлар гурухини амалга оширадиган сиёсий конверсиялар жараёнидаги илк
функционал қадам;
манфаатлар бирлашуви (ҳаракатларнинг муқобил дастурларида талаб-
ларни тўлдириш қандай содир бўлади). Талабларни давлат сиёсатининг муқо-
билларига айлантириш қобилияти;
ахборот узатиш ва ишонтириш жараёнларини ўз ичига оладиган сиё-
сий алоқа.
«Чиқиш»га оид функцияларга у қуйидагаларни киритди:
• меъёрлар ишлаб чиқиш;
85
суд тартибида меъёрларни қўллаш;
меъёрларга риоя қилиш устидан назорат.
Шундай қилиб, Г. Алмонднинг фикрича, сиёсий роллар ва функциялар-ни умумлаштириш ва тақсимлаш орқали нафақат сиёсий тизимнинг ўзи, балки бутун жамиятнинг барқарорлига ва унинг ўзгарувчан шароитларга мослашу-ви таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |