Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


-мавзу ЖАМИЯТНИНГ СИЁСИЙ ТИЗИМИ



Download 2,58 Mb.
bet52/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

5-мавзу ЖАМИЯТНИНГ СИЁСИЙ ТИЗИМИ
Режа:

  1. Сиёсий тизим тушунчаси ва унинг моҳияти.

  2. Сиёсий тизимнинг функциялари. Сиёсий тизимларнинг фаолият кўрса-
    тиш моделлари.

  3. Сиёсий тизимлар типологияси ва социодинамикаси.

  4. Ўзбекистоцца шаклланаётган сиёсий тизимнинг ўзига хос хусусиятлари.

1. Сиёсий тизим тушунчаси ва унинг моҳияти.
Ҳозирга замон сиёсатшунослик фанида сиёсатни системали таҳлил қилиш муҳим ўрин тутади. Бунда сўз жамиятнинг сиёсий ҳаётини ўзига хос қонунла-ри ва ривожланиш хусусиятларига эга бўлган қандайдир яхлит тизим сифати-да тасаввур қилиш тўғрисида бормоқца. Бу қонунларни билиш сиёсатни чу-қур тушуниш имконини беради, жамият бошқарувини такомиллаштириш, унинг ривожланишини олдиндан айтиш учун зарур назарий асос яратади.
Сиёсатда системали ёндашувнинг моҳияти ва аҳамияти шундаки, у «си-ёсат» тушунчасини бир бутун яхлитлик, тизим, майдон сифатида шакллан-тириб, унинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсирини турли усуллар орқали таҳ-лил қилишга, сиёсатни айнан кишиларнинг фаолияти ва хулқ-атворлари ти-зими сифатида тасаввур этишга имкон беради.
Аввало, жамиятнинг сиёсий тизимига таъриф беришдан олдин, тизим нима эканлигини ойдинлаштириб олиш керак. Тизим маълум алоқа туфайли бирлашган элементлар йиғиндисини ифода этади. Сиёсий тизим эса, сиёсий ҳокимиятлар билан алоқадор бўлган элементларни ўзида бирлаштиради. Си-ёсий тизим жамиятнинг мақсад ва вазифаларини аниклаш, жамият тизими-даги элементларни бирлаштириш ва мавжуд имкониятларни амалга оши-ришга сафарбар қилувчи механизмдир. Демак, жамиятнинг сиёсий тизими — сиёсий ҳокимиятни шакллантирувчи ва амалга оширувчи воситалари бўлган давлат, давлат ташкилотлари ва муносабатларнинг йиғиндисидир.
Унинг моҳияти қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топади. Сиёсий ти-зим ўзида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва миллий тузилмаларини, демографик жараёнларни, аҳолининг маълумот даражаси, ижтимоий онг ҳолатини, маънавий ва маърифий ҳаётни, халқаро аҳволни акс эттиради. Сиёсий тизим орқали манфаатларнинг асосий гурухлари аниқланади. Маса-лан, ҳозирги шароитда, фикримизча, жамиятимизнинг сиёсий тизими ол-дида турган энг мураккаб вазифа бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишда турли манфаатлар мувозанатини тўғри аниқлаб олишдан иборат бўлиши мумкин.
79
Сиёсий тизим мувофиқлаштириш ва яхлит ҳолга келтириш вазифалари-ни ҳам бажаради.
Сиёсий тизим жамиятда ҳокимият ва бошқарувни шакллантириш ва амалда рўёбга чиқариш билан боғлиқ муносабатлар, ҳаракатлар йиғиндиси-дан иборат.
Сиёсий тизимнинг жамиятдаги бошқа тизимлардан қандай фарқи бор?
Биринчидан, бу фарқ сиёсий тизим доирасида қабул қилинадиган қарор-ларнинг бутун жамият учун мажбурийлигида намоён бўлади.
Иккинчидан, унинг ижтимоий муҳит ва, аввало, жамиятнинг ижтимо-ий- иқгисодий тузилмаси билан боғланиб кетганлигидир.
Учинчидан, сиёсий тизимнинг мустақил тарзда фаолият юритишидадир.
Сиёсий тизим сиёсат субъектлари ўртасидаги ўзаро таъсирнинг аниқ та-рихий шаклларини ўзида акс эттирадики, бу улар мажмуини вужуда келтира-ди, сиёсий фаолиятни белгиланган чегараларда тартибга солади, расмий-лаштиради ва якунлайди. Жамиятнинг сиёсий тизими — бу сиёсий, ижтимо-ий, юридик, мафкуравий, маданий меъёрларга, тарихий анъаналар ва муай-ян жамият сиёсий режимининг кўрсатмаларига бўйсунадиган сиёсий инсти-тутлар, хизматлар, муносабатлар, жараёнлар, жамият сиёсий ташкилоти тамойилларининг яхлит, тартибга солинган мажмуи.
Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида амалда бўлган турли-туман ижтимоий тизимлар, биринчи навбатда, уларга хос сиёсий тузилма-ларнинг характерига кўра фарқланади.
Сиёсий тизимларни тадқиқ этиш сиёсий ҳаётнинг турли томонларини илмий-назарий кўриб чиқишдан бошлаб, тушунча ва таърифларни эмпи-рик-социологик тадқиқотлар таъсирида ишлаб чиқишга ўтишни таъминлай-ди. Сиёсий тизимлар назариясини ўзлаштириш раҳбар кадрларни тайёрлаш учун муҳим методологик ва назарий аҳамиятга эга, чунки бу уларни ҳозирги муаммоларни тушунишга илмий ёндашув билан қуроллантиради.
Сиёсий тизим жамиятнинг синфларга бўлиниши ва давлатнинг пайдо бўлиши жараёнида вужудга келади. Давлат асосида бирлашган жамиятнинг тараққиёти давомида сиёсий тизим янада мураккаб ва кўп тармокли кўри-ниш олади. Шунинг учун унинг тузилиши, ишлаш тартиби ҳамиша жамият-нинг иқгисодий, сиёсий, маънавий-ахлокий ривожланиш даражаси, шунин-гдек, бир қатор халқаро, географик ва бошқа омиллар билан белгиланади-ган аниқ тарихий хусусиятга эга бўлади.
Сиёсий тизим узоқ муддат мобайнида ривожланиши (АҚШ, Буюк Бри-тания) ҳам, шу билан бирга, тезда, инқилобий равишда ўзгариши ҳам мум-кин (собиқ СССР, Шарқий Европа мамлакатлари). Бундай ривожланиш жа-мият аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг сиёсий маданияти даражасига боғлиқ бўлади. «Мамлакатимизда амалда давлат бошқаруви тизи-ми таркиб топди. Давлатимизда қонун чиқарувчи олий орган — Олий Мажлис бор, сайлаб қўйиладиган маҳаллий ваколатли органлар — Кенгашлар бор, Президент бор, Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари бор, тегашли вако-латга эга бўлган вазирлар ва маҳкамалар раҳбарлари бор. Таркиби, ана шу тизимнинг ҳаммаси, ундаги ҳар бир ҳокимият тузилмаси ўз вазифаларини
80
аниқ бажариши ва ягона пировард мақсадни, яъни халқ иродаси ва умидла-рини рўёбга чиқаришни кўзлаб ишлаши керак»1.
Бу тизимнинг самарали ишлаши учун қуйидагилар зарур:

  • биринчидан, давлат бошқарув тизимининг ўзини ривожланган ва де-
    мократик мамлакатлар намунаси асосида, уларга ўхшаб такомиллаштириш.
    Бу тўхтовсиз давом этадиган жараёндир;

  • иккинчидан, кадрлар масаласини ҳал этиш. Бошқарув тизимининг асо-
    сий, ҳал қилувчи жойларида замонавий фикр юритадиган, ўз халқи, ўз Вата-
    ни манфаатларига ғоят садоқатли, юқори малакали кадрлар ишлаши лозим;

  • учинчидан, ижроия ҳокимияти устидан жамоатчилик, аввало, сайлаб
    қўйиладиган ҳамда ваколатли органлар назоратини, бошқача айтганда, за-
    рур ваколат берилган халқ депутатлари амалга оширадиган назоратни бутун
    чоралар билан кучайтириш лозим»2.

Жамиятнинг сиёсий тизими бир қатор тузилмавий ёки, аниқроғи, асо-сий бошланғич тизимлардан ташкил топади: ижтимоий институтларга оид (давлат, сиёсий партиялар ва манфаатлар гуруҳи), норматив ва тартибга со-лувчи (уни кишиларнинг кундалик ҳаётидага хулқ-атвори билан белгалана-диган турли-туман меъёрлар вужудга келтиради), коммуникатив (сиёсий ти-зим институтлари ўртасидаги алоқаларни йўлга қўяди, бу тизимнинг унсур-ларига, ҳукуматга ахборот узатадиган каналлар ва оммавий ахборот восита-ларини киритиш мумкин); мафкуравий (сиёсий онг), сиёсий-маданий, сиё-сий шаклдаги тизимлар шулар жумласидандир.
Жамиятнинг сиёсий тизими тузилмасида қуйидагиларни ажратиб кўрса-тиш мумкин:

  • сиёсий ташкилотлар (институтлар);

  • сиёсий меъёрлар (меъёрлар);

  • сиёсий муносабатлар;

  • сиёсий онг;

  • сиёсий маданият;

  • сиёсий мулоқот;

  • сиёсий иштирок.

Сиёсий тизим тузилмаларини нисбатан аниқроқ тасаввур қилиш учун унинг ҳар бир таркибий қисмини алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Сиёсий тизимнинг энг фаол ва жўшқин қисми сиёсий ташкшотлар ҳисоб-ланади. Сиёсий фаолиятнинг ҳар қандай кўриниши уюшган шаклларда — яго-на мақсадга тобе кишиларнинг биргаликдаги ҳаракати ва ушбу бирликни бо-шқариш учун қабул қилинган муайян қоидалар, меъёрлар орқали амалга оширилади.
Жамиятнинг сиёсий ташкилоти — моддий асосни вужудга келтирадиган муайян ташкилотлар ва муассасалар мажмуи, сиёсий тизим бутун биноси-нинг пойдевори, унинг муайян вазифаларини амалга оширадиган маъмурий-
1 Қаранг: Каримов И. А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқца. . //Биз келажагимизни ўз
қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. Т., 1999. 386-бет.
2 Ўша жойда. 387-бет.
81
бошқарув тузилмаси. Уларнинг ўзаро муносабати натижасида ушбу жамиятда сиёсий ҳокимият амалга оширилади.
Сиёсий ташкилот давлат, партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракат-лари, оммавий ахборот воситалари ва черковни ўз ичига олади. Давлат ва партиянинг ўзи сиёсий ташкилотлар ҳисобланади, яъни улар тўғридан-тўғри ва бевосита кенг кўламда сиёсий ҳокимиятни амалга оширади ва шунга ин-тилади, ҳокимиятни амалга ошириш ёки ҳокимият учун кураш улар фаоли-ятининг асоси ҳисобланади. Носиёсий ташкилотлар сиёсий ҳокимиятни амалга оширишда деярли иштирок этмайдилар. Уларнинг сиёсийлашув жараёни мам-лакат ҳаётининг муайян босқичларидагина содир бўлади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish