Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида сиёсий жараёнлар



Download 2,58 Mb.
bet51/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида сиёсий жараёнлар.



Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда кечаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий жараёнлар тизимли таҳлил этилган ва ушбу йўналишдаги навбатдаги вазифлар белгилаб берилган.
Маълумки, Ўзбекистон 1991 йили ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг умрини ўтаб бўлган мустабид, маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, “ўзбек модели” деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди.
Ўзбекистонда бугунги кунда ҳаётга татбиқ этаётган ушбу моделнинг маъно-мазмуни — давлат қурилиши ва конституциявий тузумни тубдан ўзгартириш ва ­янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, яъни ислоҳотлар ­ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва ­изчил олиб бориш тамойилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишдан иборатдир.
Ўзбекистон ислоҳотларни инқилобий усулда, яъни “шок терапияси” йўли билан амалга оширишдан онгли равишда воз кечиб, тадрижий ­тараққиёт йўлини танлаб олганлиги туфайли халқимизни қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий тўфонлардан асраб қолишга муваффақ бўлганлигини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб ­бермоқда. 
Тарихан қисқа даврда собиқ иттифоқдаги эски маъмурий-буйруқбозлик тизими ўрнида миллий давлатчилик анъаналари тиклангани, эртанги кунини жамиятда демократик қадриятларни мустаҳкамлаш орқали, мамлакатимиз келажагини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви билан боғлиқ ҳолда кўраётган янги авлод вакилларининг дадил одимлари ҳам, шубҳасиз, истиқлол йилларидаги шарафли меҳнат самараси сифатида Ўзбекистоннинг бугунги қиёфасини белгилаб бермоқда.
Парламентаризмнинг ривожланиши, демократик сайлов тизими шакллангани, кўппартиявийлик тамойили, сиёсий партияларга қўшимча ваколатлар берган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партиялар ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши эса Ўзбекистоннинг янги имижини янада мустаҳкамлади.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида таъкидлангани каби ислоҳотларнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон турли соҳаларда ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширар экан, қисқа давр ичида юксак муваффақиятларга эришди. Эндиги вазифа демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиб, мамлакатимизни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш ҳисобланади.
Концепцияда кўпгина соҳалар қатори мамлакатимиз сиёсий тизимидаги ўзагриш ва жараёнларнинг истиқболларига оид бир қатор таклифлар илгари сурилган. Президент И.Каримов мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан, парламентнинг роли ва масъулиятини янада ошириш, сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш; мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини; сайлов қонунчилигини такомиллаштириш; фуқаролик жамияти институтларини; оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш; шунингдек, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббусларини илгари сурди.
Ушбу ташаббуслар жамиятимизда ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб бериши билан бир қаторда, давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга татбиқ этилаётган тараққиётнинг «ўзбек модели» имкониятларини сафарбар қилиш ва изчиллигини таъминлаш, энг муҳими, Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.
Умуман, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси биз учун фундаментал аҳамиятга эга ва у Ўзбекистоннинг давлат қурилиши борасида мустақиллик йилларида эришган бой миллий тажрибасини ўзида мужассам этган. Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда ўта долзарб конституциявий ўзгартишлар мамлакат ҳаётининг барча жабҳасида туб ислоҳотларни кўзда тутади ва давлатнинг келажакдаги ривожига кўмак берувчи чуқур ислоҳотлар ўтказиш йўлида ишонч билан одимлашидан дарак беради.
78

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish