анъанавий сиёсий ттимлар бошқаришнинг олигархик шаклларига
таянадилар ва иқгисодий ресурслар ва ижтимоий мақомларни нотекис тақ-
симлашга асосланадилар;
популистик сиёсий тизимлар ривожланаётган мамлакатларда кўпчи-
ликни ташкил қилади.
Эволюция нуқгаи назаридан, анъанавий ва замонавийлаштиршган ти-
86
зимларни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ; ривожланишининг тарихий хусусиятлари жиҳатидан эса, сиёсат ва партиялар инглиз-америкача, евро-павий-континетал, ривожланган мамлакатларга бўлинади.
Ҳозирги даврда Г. Алмонднинг сиёсий тизимлар типологияси кенг тат-биқ этилмоқца. У сиёсий тизимларни сиёсий маданиятлар ва сиёсий жараён иштирокчилари ўртасида сиёсий ролларнинг тақсимланиши бўйича фарқ-лайди ва сиёсий тизимларнинг тўрт турини ажратиб кўрсатади: инглиз-америка, европавий-континетал, саноатлашмаган ва қисман саноатлашган, тотали-тар тизимлар.
Инглиз-америкача сиёсий тизимга (АҚШ, Буюк Британия) сиёсий жа-раёнларнинг давлат, партиялар, манфаатлар гуруҳи ва шу каби иштирокчила-ри ўртасида сиёсий роль ва функцияларнинг юқори даражада тақсимланиши хосдир. Ҳукмронлик қилиш ва таъсир кўрсатиш сиёсий тизимнинг турли бўғин-лари ўртасида тақсимланган. Бу хилдаги сиёсий тизим жамиятда умум томони-дан эътироф этилган либерал қадриятлар (эркинликлар, хавфсизлик, мулкка эгалик ва шу кабилар) химоясига асосланган ягона маданият амал қилади.
Европавий-континентал сиёсий тизим тури (Франция, Германия, Ита-лия ва бошқалар) сиёсий маданиятнинг бир бутун олганда умумий илдизлари ва умумий меросга эга алоҳида қисмлардан иборатлиги билан фаркланади. Улар-га эски ва янга маданиятнинг бирга яшаши, жамиятда ўз таъсир кучига эга бўлган турли мафкурадаги хилма хил сиёсий партияларнинг мавжудлига хос.
Саноатлашмаган сиёсий ттимлар аралаш сиёсий маданият (Осиё, Аф-рика, Лотин Америкаси) — Ғарб қадриятлари, этник ва диний анъаналар қоришмасидан иборат. Бу турдаги тизимлар учун ҳокимиятнинг ошкора тақ-симланмаслиги хосдир. Армия ва бюрократик аппарат кўпинча қонунчилик функцияларини ўзларига олишади. Қонунчилик органлари суд жараёнларига аралашади. Ушбу тизимга шунингдек, шахсий авторитаризм, ягона партия-нинг ҳукмронлиги ва куч ишлатиш имкониятининг етарли даражада юқори-лиги ҳам хосдир. Кейинги йилларда ривожланаётган ва кам ривожланган бир қатор мамлакатлар сиёсий саҳнасида пайдо бўлаётган бу сиёсий тизимларда монархиядан тортиб ҳарбий диктатурагача бўлган турли туман режимларни кўрамиз. Аҳоли асосий қисмининг жамиятни бошқаришдан четлатилиши — уларнинг ўзига хос белгиси хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |